Рустамов Абдисамат Эшмуродовичнинг
фан доктори (DSc )диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Тўғри ичак тушишини жарроҳлик даволаш усулларини муқобиллаштириш », 14.00.27 – Хирургия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.DSc/Tib1080.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Марат Шадыбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баймаков Сайфиддин Рисбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги А.Н.Рижих номидаги колопроктология миллий тиббиёт тадқиқот маркази
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: имплантатлар ва лазерлардан фойдаланган ҳолда оператив даволашнинг янги услубларини ишлаб чиқиш орқали тўғри ичак тушишини хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ректопексия шакллантиришнинг экспериментал моделида полипропиленли тўр ичак девори қалинлашишига, торайиш билан кечадиган чандиқли трансформациясига ва атрофдаги аъзолар ҳамда тўқималарнинг битишма жараёнига қўшилишига олиб келадиган асептик яллиғланиш натижасида бириктирувчи тўқима ўсиши учун кучли омил эканлиги исботланган;
композит материал билан қопланган тўр имплантат қўлланиладиган ректопексия, шунингдек пресакрал соҳага диодли лазер таъсир қилиш билан тавсифланадиган тўғри ичак тушишини хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган;
лазерли нурлантириш ва каркас материалга композитли қоплама қўллаш орқали бажарилган ректопексия яллиғланиш жараёни ривожланиши, шунингдек имплантатларни қўллаганда энг кўп содир бўладиган қорин парда орти бўшлиғи шикастланиш соҳасидаги қон кетиш ва лимфорея хавфини камайтириши исботланган;
долихосигма билан бирга қўшилиб келган тўғри ичак тушишида ректопексия жойидан юқорида коло-ректал анастомоз шакллантирилиши билан сигмасимон ичакни резекция қилиш битишмалар ва чандиқлар шаклланишига олиб келиши, улар эса ўз навбатида тўғри ичакнинг қўпол деформациясига ва ичак бўшлиғи торайишига, ичак тутилиши, перфорация ва перитонит ҳодисалари ривожланишига сабабчи бўлиши аниқланган;
ректопексия зонасидан ташқарида шакллантирилиши ва мос ҳолда тўрли имплантат фиксация қилинган соҳадаги чандиқли-битишма жараёнига қўшилиш потенциал хавфидан алоҳидаланган бўлиши  ҳисобига долихосигма билан қўшилиб келган тўғри ичак тушишини хирургик даволаш усули такомиллаштирилган;
ректопексияда тўрли протез фиксация қилинган жойдан пастда колоректал анастомоз шакллантирилганда умуртқа олди мушак фасциясини диодли лазер нури билан қайта ишлаш ва тўғри ичак чўлтоғини 360° га ўраш яллиғланиш ва чандиқли-битишма жараёнларининг ривожланиш хавфини жиддий тарзда камайтириши экспериментларда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғри ичак тушишини хирургик даволаш сифатини яхшилаш борасида бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича:
биринчи илмий янгилик: ректопексия шакллантиришнинг экспериментал моделида полипропиленли тўр ичак девори қалинлашишига, торайиш билан кечадиган чандиқли трансформациясига ва атрофдаги аъзолар ҳамда тўқималарнинг битишма жараёнига қўшилишига олиб келадиган асептик яллиғланиш натижасида бириктирувчи тўқима ўсиши учун кучли омил эканлиги исботланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббий маркази (08.07.2024 йилдаги №01/375-сонли буйруқ) ва 4-сон И.Иргашев номли шаҳар клиник шифохонаси (27.07.2024 йилдаги №156-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 07/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотлар натижасида жарроҳлик даволаш пайтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сони минималлаштирилди; асоратларнинг частотасини камайтириш орқали беморлар операциядан кейинги реабилитациядан тезроқ ўтадилар ва фаол ижтимоий ва меҳнат фаолиятига қайтадилар; ушбу касалликка чалинган беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: беморлар оператив амалиётдан кейин касалхонада ётоқ куни ўртача муддатини 8,2 кундан 5,1 кунга қисқартиришга эришилди. Бир бемор учун бюджетдан ташқари маблағларини тежаш 661500 сўмни ташкил қилди (Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникасида бир ётоқ куни нархи 220500 сўм ҳисобида). Агар бир беморга тежамкорлик 661500 сўмни ташкил қилса, йиллик иқтисодий кўрсаткич ўртача 18 нафар бемор ҳисобида 11907000 сўмни ташкил этади. Хулоса: ректопексия шакллантиришнинг экспериментал моделида чандиқли трансформация ва атрофдаги аъзолар ҳамда тўқималарнинг битишма жараёнига қўшилишининг исботланиши жарроҳлик даволаш пайтида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатолар сони минималлаштириш имконини бериши натижасида беморлар оператив амалиётдан кейин касалхонада ётоқ куни муддатини камайтириш ҳисобига 1 йилда 11907000 сўм маблағ тежалди.
иккинчи илмий янгилик: композит материал билан қопланган тўр имплантат қўлланиладиган ректопексия, шунингдек пресакрал соҳага диодли лазер таъсир қилиш билан тавсифланадиган тўғри ичак тушишини хирургик даволаш усули ишлаб чиқилганлиги (Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги IAP 07259-сонли ихтиро учун патенти) Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббий маркази (08.07.2024 йилдаги №01/375-сонли буйруқ) ва 4-сон И.Иргашев номли шаҳар клиник шифохонаси (27.07.2024 йилдаги №156-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 07/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Композит материал билан қопланган тўрли имплантат, шунингдек думғаза олди соҳасига диодли лазер таъсир қилиш ҳисобига ишлаб чиқилган ректопексия усулини клиник амалиётга жорий қилиш яқин асоратларнинг учраш тезлигини 18,9 дан 4,1% га камайтириш билан бирга операциядан кейинги эрта давр кечиши сифатини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги:  операциядан кейинги эрта даврда ичак тутилиши ва операция ярасининг йиринглаш ҳодисалари, сийдик тутилиши, турли хил бронх-ўпка асоратларини 18,9%(10 та асорат)дан 4,1% (2 та асорат) га камайтириш консерватив даво учун кунлик дори воситаларига харажатлар (1 нафар бемор учун 208500 сўм, 8 нафар бемор учун 1668000 сўм) ни 1668000 сўмга қисскартириш имконини берди.  Хулоса: янги хирургик усулдан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши 1 йилда 1668000 сўмни иқтисод қилиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: лазерли нурлантириш ва каркас материалга композитли қоплама қўллаш орқали бажарилган ректопексия яллиғланиш жараёни ривожланиши, шунингдек имплантатларни қўллаганда энг кўп содир бўладиган қорин парда орти бўшлиғи шикастланиш соҳасидаги қон кетиш ва лимфорея хавфини камайтириши исботланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббий маркази (08.07.2024 йилдаги №01/375-сонли буйруқ) ва 4-сон И.Иргашев номли шаҳар клиник шифохонаси (27.07.2024 йилдаги №156-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 07/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тўғри ичак тушишининг II-III даражаларида лазер

технологияси ва тўрли протез устидан композит материал қўлланилиши ҳисобига ректопексиянинг тавсия этилаётган усули турғун гемостазга эришиш имконини бериб, беморларнинг шифохонада қолиш муддатини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларнинг жами шифохонада қолиш муддатини ўртача 12,6±2,0 кундан 10,8±1,3 кунгача қисқарган, беморнинг стационарда бўлиш муддатини 12,6 кундан 10,8 кунгача (2 кун) қисқартириш, стационарда ётиш учун тўлов миқдорини 441000 сўмга камайтириш (касалхона прейскуранти бўйича 220 500 сўм), касалхонада бўлиш муддати 2 кунга қисқарганлиги муносабати билан 417000 сўмга кам дори-дармонлар талаб қилинмоқда (кунига ўртача 208 500 сўмлик дори-дармон сарфланади). Юқоридагиларга кўра бир беморга иқтисодий самарадорлик 858000 сўм. Хулоса: янги жарроҳлик усулларидан фойдаланишни амалиётга жорий қилиниши ҳар бир бемордан 858000 сўм иқтисод қилинишига олиб келди.
тўртинчи илмий янгилик: долихосигма билан бирга қўшилиб келган тўғри ичак тушишида ректопексия жойидан юқорида коло-ректал анастомоз шакллантирилиши билан сигмасимон ичакни резекция қилиш битишмалар ва чандиқлар шаклланишига олиб келиши, улар эса ўз навбатида тўғри ичакнинг қўпол деформациясига ва ичак бўшлиғи торайишига, ичак тутилиши, перфорация ва перитонит ҳодисалари ривожланишига сабабчи бўлиши аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббий маркази (08.07.2024 йилдаги №01/375-сонли буйруқ) ва 4-сон И.Иргашев номли шаҳар клиник шифохонаси (27.07.2024 йилдаги №156-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 07/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ректопексиянинг такомиллаштирилган вариантини бажариш қўшимча хирургик тадбирларни ёки (ва) беморларнинг ҳаёт сифатига жиддий таъсир қиладиган операциядан кейинги узоқ асоратлар учраш тезлигини 34,0% дан 10,2% гача қисқартириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: долихосигма билан бирга қўшилиб келган тўғри ичак тушишида ректопексия жойидан юқорида коло-ректал анастомоз шакллантирилиши билан сигмасимон ичакни резекция қилиш 23 нафар беморда анал сфинктер етишмовчилигининг олдини олди. Беморларга сфинктеропластика операцияси талаб этилмайди, яъни ҳар бир бемор учун тежамкорлик 2 750000 сўмни ташкил этади, касалхонага ётқизиш ва даволаниш харажатларини камайтиради, жами 63250000 (23 нафар бемор учун) тежалади. Хулоса: ҳар бир беморга янги жарроҳлик техникасини жорий этиш йилига  63250000 сўм иқтисод қилинади.
бешинчи илмий янгилик: ректопексия зонасидан ташқарида шакллантирилиши ва мос ҳолда тўрли имплантат фиксация қилинган соҳадаги чандиқли-битишма жараёнига қўшилиш потенциал хавфидан алоҳидаланган бўлиши  ҳисобига долихосигма билан қўшилиб келган тўғри ичак тушишини хирургик даволаш усули такомиллаштирилганлиги (Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги IAP 07260-сонли ихтиро учун патенти)  Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббий маркази (08.07.2024 йилдаги №01/375-сонли буйруқ) ва 4-сон И.Иргашев номли шаҳар клиник шифохонаси (27.07.2024 йилдаги №156-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 07/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сигмасимон ичак резекцияси ва фиксация сатҳидан пастда колоректал анастомоз шакллантириш билан бажариладиган ректопексия усули анастомоз зонасида деформация ва торайиш ривожланиш хавфини ва мос ҳолда нажас пассажи бузилиши ва қабзият кучайишини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Сигмасимон ичак резекцияси билан бажариладиган ректопексия усулини амалга ошириш операциядан кейинги узоқ даврда анастомоз ва ректопексия сатҳида ичак бўйлаб пассаж тутилиши ҳисобига юзага келадиган қабзият 28,6% ( 10 нафар бемор) дан 12,1% (4 нафар бемор) га камайишига олиб келиши қайта оператив амалиётларни ва реабилитация чора тадбирларини қисқартириши ҳар бир бемордан 1025000 сўм, 4 нафар бемор учун 4100000 сўм иқтисод қилишга олиб келди. Хулоса: янги жарроҳлик техникасини жорий этиш натижасида 4100000 сўм маблағ иқтисодий қилинди.
олтинчи илмий янгилик: ректопексияда тўрли протез фиксация қилинган жойдан пастда колоректал анастомоз шакллантирилганда умуртқа олди мушак фасциясини диодли лазер нури билан қайта ишлаш ва тўғри ичак чўлтоғини 360° га ўраш яллиғланиш ва чандиқли-битишма жараёнларининг ривожланиш хавфини жиддий тарзда камайтириши исботланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббий маркази (08.07.2024 йилдаги №01/375-сонли буйруқ) ва 4-сон И.Иргашев номли шаҳар клиник шифохонаси (27.07.2024 йилдаги №156-сонли буйруқ) буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 22.10.2024 йилдаги 07/66-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Таклиф этилган тавсиялар ректопексиянинг янги усулларини жорий қилиш ва мос ҳолда II-III даражадаги тўғри ичак тушиши, шу жумладан қўшилиб келган долихосигма вазиятлари мавжуд беморларни даволашнинг яқин ҳамда узоқ натижаларини яхшилаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: Тўғри ичак тушишини хирургик даволашнинг тактик-техник жиҳатларини такомиллаштириш операциядан кейинги қониқарсиз натижалар учраш тезлигини 32,6% дан 10,5% гача камайтириш имконини берди. Касалхонадан чиққандан кейин ва 1 нафар беморни даволашдан кейин реабилитация харажатларини тежашга олиб келди, шу жумладан: қайта кўрикдан ўтказиш – 49000 сўм; боғлов материаллари харажатлари - 32000 сўм; дори-дармонларга сарфланган харажатлар – 50000 сўм (жами иқтисодий самарадорлик 1 беморга 131000 сўм, йиллик рецидивлар сони 6 та, умумий иқтисодий самарадорлик 786000 сўм). Хулоса: Ҳар бир беморга янги жарроҳлик техникасини жорий этиш натижасида 1 йилда умумий иқтисодий самарадорлик 786000 сўм, шундан 393000 сўм бюджетдан ташқари маблағ иқтисод қилинди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish