Алиева Муқаддас Туйчиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат оқова сувларини тозалаш учун минерал гилмоялар асосида композициялар олишнинг илмий асослари», 11.00.05 - Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/К124.
Илмий маслаҳатч: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/7.06.2024.К/Т.03.07.
Расмий оппонентлар: Жагипбекова Нагима Ўрмонбековна техника фанлари доктори, профессор; Муталов Шухрат Ахмаджанович кимё фанлари доктори, профессор; Сайфутдинов Рамзитдин Сайфутдинович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Апис Меллифера хитозани билан модификацияланган минерал гилмоялар асосида юқори самарали композициялар олишнинг илмий асосларини яратиш ва бўяш-пардозлаш ҳамда нефт-газни қайта ишлаш корхоналарининг саноат оқова сувларини сорбсиялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўпчитилган вермикулит гидрослюдаси хлорид кислотанинг турли хил консентрасияси билан ишлов берилган ва маҳаллий Апис Меллифера хитозани билан модификасиялаб органовермикулит синтез қилинган ҳамда самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
Апис Меллифера хитозани билан маҳаллий бентонит гилмояси модификасияланган ва синтез қилинган органобентонитларнинг оптимал шароитлари аниқланган;
кўпчитилган вермикулит ва бентонит гилмояси Апис Меллифера хитозани билан модификациялаш асосидаги органосорбентларнинг сув билан намланиш бурчагини турли муҳитга боғлиқлиги асосланган;
статик ва динамик шароитларда органовермикулит ҳамда органобентонитда бўёвчи моддалар, металлар ва сирт фаол моддаларнинг адсорбсия механизмлари, БЕТ, Ленгмюр, Фрейндлих ва Аранович чизиқли тенгламалар бўйича адсорбсион изотермалар назарияси исботланган;
олинган органовермикулит ва органобентонитларнинг термик, кимёвий барқарорлик, капилияр –ғоваклик кўрсаткичлари, намлиги ва солиштирма массаси, статик ва динамик алмашинув сиғимлари аниқланган;
органовермикулит, органобентонитларнинг саноат оқова сувлари таркибида бўёвчи моддани адсорбсияланиш изотермалари ҳамда жараённинг кинетик ва термодинамик параметрлари аниқланган;
тўқимачилик саноат корхоналари оқова сувларини тозалаш учун маҳаллий органобентонит ва органовермикулит адсорбентлари ёрдамида органик ва ноорганик аралашмалардан сорбсиялашнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган;
органовермикулит, органобентонит иштирокида нефт-газ саноати, металлургия ва тўқимачилик корхоналари оқова сувлари таркибидаги бўёвчи моддаларни адсорбсиялаш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хитозан, хлорид кислота билан кўпчитилган вермикулит модификацияланган ва олинган органовермикулит, органобентонитларнинг адсорбсион хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
модификацияланган вермикулит минералида асосида олинган органовермикулит, органобентонит адсорбенти ишлаб чиқариш технологияси «Букҳара Cоттон Техтиле» МЧЖ да амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03/37-2189-сонли малумотномаси). Натижада, тўқимачилик сувларини зарарсизлантиришда фойдаланиб келинаётган импорт қилинувчи маҳсулот КУ-2-8 ва БАУ-А сорбентларини алмаштириш имконини берган;
таркибида индиго мавжуд тўқимачилик корхона оқова сувларини тозалаш технологияси «Делто Румино» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03/37-2189-сонли малумотномаси). Натижада, индиго бўёқлари ва сирт фаол моддалардан оқова сувлар 90 % тозаланиб, ишлаб чиқариш жараёнига қайтариш имконини берган;
ишлаб чиқилган органосорбентлар Муборак газни қайта ишлаш заводидан ажралиб чиқадиган саноат оқова сувлар таркибидан зарарли катион ва анионларнинг сорбсия жараёнига амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 18 июлдаги 03/37-2189-сонли маълумотномаси). Натижада, янги технологияларнинг жорий этилишида бир хил миқдордаги ифлослантирувчи моддаларни МРЕК гача йўқотиш учун солиштирма харажатлар мавжуд адсорбентлардан фойдаланиш босқичига қараганда 3,28 баравар кам бўлиб, бунга адсорбсион тозалаш харажатларини 5,34 баравардан кўпроқ камайтириш имконини берган.