Аслонов Аброр Бурхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон Республикаси Зиналбулак тальк-магнезит минерали асосида комплекс таъсир этувчи магний хлорат дефолианти олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2605.
Илмий раҳбар: Умиров Фарҳод Эргашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/7.06.2024.K/T.06.03.
Расмий оппонентлар: Темиров Ўктам Шавкатович, техника фанлари доктори, доцент; Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зинaлбулaк тальк-магнезитни қайта ишлаш асосида самарали дефолиантлар ишлаб чиқаришнинг комплекс технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зинaлбулaк тальк-магнезит минералининг асосий минералогик ва кимёвий таркиби ва асосий компонент ҳисобланган магний оксидининг улуши 30-35% гача эканлиги аниқланган;
ҳарорат ва вақтнинг кенг диапазонида термик ишлов бериш жараёнида Зиналбулоқ тальк-магнезит минералининг таркибидаги ўзгаришлар аниқланган;
магнитли сепарация ёрдамида қўшимча маҳсулотларни ажратиш усуллари ишлаб чиқилган ва олинган иккиламчи ресурсларни қўллаш соҳалари аниқланган;
қолдиқ ва тайёр маҳсулотларнинг таркиби аниқланган, кимёвий ва ИҚ спектроскопик, масс-спектроскопик ва рентген фазали таҳлил усуллари ёрдамида хлорат бирикмаларининг ҳосил бўлиши исботланган;
Зинaлбулaк тальк-магнезит минерали асосида дефолиация учун комплекс таъсир хусусиятига эга бўлган магний хлорат олишнинг технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон Республикаси Зиналбулак тальк-магнезит минерали асосида комплекс таъсир этувчи магний хлорат дефолианти олиш технологияси ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Зинaлбулaк тальк-магнезит минералини хлорид кислота билан қайта ишлаб магний хлорид ишлаб чиқариш технологияси Электрокимёзавод ҚК-АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Электрокимёзавод ҚК-АЖнинг 2023 йил 21 июлдаги 82-сонли маълумотномаси).  Натижада, маҳаллий хомашё тальк-магнезит минерали асосида 42,4 % концентрацияли магний хлорид олиш имконини беради;
Зинaлбулaк тальк-магнезитни натрий гипохлорити билан қайта ишлаш асосида суюқ магний хлорат дефолиантини ишлаб чиқариш технологияси Электрокимёзавод ҚК-АЖнинг “2025-2027 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Электрокимёзавод ҚК-АЖнинг 2023 йил 21 июлдаги 82-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу турдаги дефолиантдан фойдаланиш пахта баргларининг тушишига 85-87% самарали таъсир қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish