Омонов Одилжон Солижоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нефт ва газ қудуқларини бурғилашда содир бўладиган геологик мураккабликларга қарши курашиш”, 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4. DSc/Т563.
Илмий маслаҳатчи: Раҳимов Акбархўжа Камилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: "ЎЗЛИТИНЕФТГАЗ" АЖ, DSc.23/25.08.2021.Т.136.01.
Расмий оппонентлар: Закиров Алимджан Абддурахимович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Исматилла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ратов Боранбой Товбосарович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қудуқларни бурғилаш жараёнида юзага келадиган геологик мураккабликларни олдини олиш ва бартарафлаш учун бурғилаш, тампонаж қоришмаларининг янги таркибларини ва тампонаж кўприклари ўрнатишнинг янги усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор геологик, технологик ва фойдаланиш омилларни ҳисобга олган ҳолда турли минтақаларда қудуқларни бурғилаш жараёнида юзага келадиган геологик мураккабликлар тизимлаштирилган;
тўлдирувчиларнинг ютилиш каналлари билан ўзаро таъсири механизмлари исботланди, геологик мураккабликларнинг олдини олиш ва йўқ қилиш учун маҳаллий ишлаб чиқарилган чиқиндилардан ташкил топган тўлдирувчи моддалар билан бурғулаш қоришмаларининг янги таркиблари ишлаб чиқилди, шунингдек қоришмаларининг қатламга ютилиши сабаблари аниқланган;
мураккаб геологик ва техник шароитларда авариясиз бурғилаб ўтишни таъминлаш мақсадида аномал-паст қатлам босимли (АПҚБ) қудуқлар учун енгиллаштирилган ва аномал-юқори қатлам босимли (АЮҚБ) шароитида қудуқларни бурғулаш учун оғирлаштирилган бурғулаш қоришмаларининг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
бурғилаш қоришмаларининг АЮҚБ шароитида катострофик ютилишларини беркитиш учун ТА-1, ТА-2 ва ТА-3 тампонаж аралашмалари ва синтетик смолалар асосида тампонаж композицияларининг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
қатламлардан нефт ва газ сизиб чиқиб кетиши сабаблари  аниқланди, қатламлардан нефт ва газ сизиб чиқиб кетиши ва очиқ нефт ва  газ фаввораларни бартараф этиш учун ТА-4 тампонаж аралашмаси яратилган;
беқарор, тузли ва газли қатламли қудуқларни бурғилаш учун янги гилмоясиз, полимерли, тузга тўйинтирилган бурғилаш қоришмалари ишлаб чиқилган;
юқори ўтказувчан, юқори ғовакли, ёриқли ва беқарор қатламлардаги мураккаб оралиқларни беркитиш учун тампонаж кўприклари ўрнатишнинг янги усули ишлаб чиқилган;
тампонаж кўприклари ўрнатиш жараёнининг меъёрий - технологик кўрсаткичлари харитасини қўллаш орқали қатламга бурғилаш қоришмалари қатламга ютилишини бартараф  қилишнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нефт ва газ қудуқларида содир бўладиган геологик мураккабликларга қарши курашиш илмий асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий ишлаб чиқарилган чиқиндилардан (Диацетат ва селлюлоза Триацетат) иборат тўлдирувчилар ёрдамида ишлаб чиқилган бурғулаш қоришмаларининг янги таркиблари Янги Ғузор (2-сон), Ғузор (2-сон), Шимолий Ғузор (5-сон), Ғарбий Кемачи (1-сон), Чистон (4-сон) майдонларидаги Шакарбулоқ конининг (12-сон) ва Кўкдумалоқ конининг (96, 129-сон) қудуқларнинг қатламларига қоришмаларнинг ютилишини олдини олиш ва бартараф этишда жорий қилинган ("Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 05-24-251-сон маълумотномаси). Натигада, тавсия этилган бурғулаш қоришмалари таркибларини жорий этиш ва қўллаш натижасида қудуқларни бурғулаш вақти қисқартирилди, бу эса бир қудуқ учун 5,06 млрд. сўм моддий харажатларни тежаш имконини берган;
ТА-3 тампонаж аралашмаси бурғулаш қоришмалари катастрофик ютилишини изоляция қилиш учун тампонаж кўприкларини ўрнатишнинг янги усули Кўкдумалоқ газ-нефт конида (64, 84, 85, 89, 90, 235, 244, 276- сонли) ва Жанубий Тандирча кони (30-сон)да амалиётга жорий қилинган ("Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 05-24-251-сон маълумотномаси). Натигада, АЮҚБ шароитида ютилиш оралиқларини изоляциялашнинг янги технологиясини жорий этиш натижасида геологик мураккабликларни бартараф этиш вақти қисқартирилди, бу эса ҳар бир қудуқ учун 4,94 миллиард сўм моддий харажатларни тежаш имконини берган;
Арслан №8 қудуғини беқарор қатламларини бурғилаш натижасида газ сизиб чиқиб кетувчи оралиқларни қазиб ўтишда бурғулаш учун гилмоясиз, полимер,  тузга тўйинтирилган бурғулаш қоришмалари жорий қилинган ("Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 05-24-251-сон маълумотномаси). Натигада, қидирув қудуғини бурғулашда қазиш асбобларини ушланиб қолишнии ва газ сизиб чиқиши каби геологик асоратларсиз сифатли бурғулаш имконини берган;
Мураккаб конларини бурғулаш учун бурғулаш қоришвсининг ишлаб чиқилган янги таркиби Сургил 8-сонли қудуқда жорий қилинган ("Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 05-24-251-сон маълумотномаси). Натижада,  беқарор қудуқнинг бўр катламларини авариясиз қазиб тугатиш имконини берган;
90-сонли Кокдумалак қудуғида нефт ва газ сизиб чиқишни бартарафлаш учун ТА-4 тампонаж аралашмаси ишлаб чиқилган ва жорий қилинган ("Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 05-24-251-сон маълумотномаси). Натигада, қудуқларни қуриш вақтини қисқартириш ва технологик материаллар ва изоляция чоралари харажатларини камайтириш билан нефт ва газ фаввораси йўқ қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish