Умурзақова Хосиятхон Сайдали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анор агроценозининг фитофаглар фаунаси, экологияси ва хўжалик аҳамияти (Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари мисолида)», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/B1260.
Илмий раҳбар: Зокиров исломжон Илҳомжонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, профессор; Муродов Бақожон Эгамбердиевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: анор агроценозларида тарқалган фитофагарнинг тур таркиби, доминант турларнинг биоекологиясини асослаш, биоценотик алоқаларини таҳлил этиш, ҳўжалик аҳамиятини баҳолаш ҳамда зараркунанда турларга қарши илмий асосланган кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анор агроценозларининг фитофаунаси 5 туркум 15 оила 18 авлодга мансуб 23 тур ҳашаротлар ва 1 оила 2 авлодга кирувчи ўргимчаксимонлардан иборат эканлиги ҳамда Нолидае оиласининг Арcёпҳора дентула Ледерер, 1869 тури Фаргʻона водийси энтомофаунасида илк марта аниқланган;
доминант турлардан Эузопҳера бигелла, Эcтомелоис cератониае, Апҳис пуниcае, Псеудоcоccус cомстоcки ва Тетранйчус уртиcае анор агроценозига жиддий хавф солувчи инвазив турлар эканлиги асосланган;
фитофаглар ҳаётий шакллари бўйича кавловчи геобионт (1 тур); геобионт (2 тур), тамнобионт (2 тур), дендротамнобионт (7 тур); микротамнобионт (1 тур); факултатив хортобионт (5 тур), тамнобионт, хортобионт типда (3 тур), ихтисослашган фитофил (2 тур) экологик гуруҳлари ишлаб чиқилган;
анор агроценози фитофагларининг яшаш тарзи бўйича 7 тури (30.4%) очиқ, 8 тури (34.8%) яширин ва 8 тури (34.8%) аралаш типдаги яшаш тарзига эга бўлган фитофаглар экологик гуруҳлари аниқланган;
фитофаглар озуқа ўсимликларига трофик ихтисослашуви таҳлил этилган ҳамда анор оʻсимлиги органларини зарарлаш ихтисослашувига коʻра ксилофаг, кормофаг, кладофаг, ризофаг, хлорофаг, карпофаг, антофаг ва голофаг каби гуруҳларга мансублиги асосланган;
анор агроценозида хавфли (4 тур, 17.4%), факултатив хавфли (11 тур, 47,8%) ва иқтисодий зарари кам (8 тур, 34.8%) боʻлган фитофаг зараркунандалар кесимида популяциянинг мавсумий ривожланиш сурʼатлари ва зарар келтириш даражалари очиб берилган ҳамда уларга қарши кураш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анор агроценозининг фитофаглар фаунаси, экологияси ва хўжалик аҳамияти (Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари мисолида) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона ва Сурхондаё ҳудуди анор агроценозларида аниқланган 25 тур фитофагларнинг тарқалиши ва популяция динамикасига оид тавсиялар мазкур вилоятларнинг анор етиштирувчи фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 5-августдаги 05/06-02-606-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг анор агробиоценозларида фитофаг зараркунандалар миқдорини ҳисобга олиш, уларга келтирадиган зарарини аниқлаш ҳамда бошқа ҳудудларга тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш имконини берган;
анор агробиоценозидаги энг ҳавфли зараркунанда турлар – анор канаси (ўргимчаккана), анор шираси (Апҳис пуниcае), комсток қурти (Псеудоcаccус cомстоcки) ва анор мевахўри (Эузопҳера бигелла) турларига қарши ташкилий-хўжалик, агротехник ва олдини олиш ишловлари бўйича тадбирлар ҳамда биологик, механик ва кимёвий кураш усуллари ишлаб чиқилиб, Фарғона вилояти анорчилик фермер хўжаликлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 5-августдаги 05/06-02-606-сон маълумотномаси). Натижада “Қува анорчилик кластери”га қарашли анорзор боғларида 75-80%, “Фарғона анорчилик” МЧЖда боғларида 81% гача камайиши ва ҳосилдорлик 19-23% га ортиши, шунингдек, зараркунандаларнинг қўшни туманлар ва бошқа майдонларга тарқалишининг олдини олиш имконини берган;
зарарли фитофагларга қарши синовдан ўтказилган препаратлар (Агроплан Нео 20%, Савер 5%, Умайт Премиум 72%) анорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2024-йил 24-августдаги 2-8/3607-сон маълумотномаси). Натижада, “Қува анорчилик кластери”, “Фарғона анорчилик” МЧЖ ва “Сурхондарё анорчилар уюшмаси” анор боғларида юқори биологик самарадорликка эришиилиб, 2022-йилда 23 млн, 2023-йилда 55,1 млн сўм миқдорда иқтисодий фойда олиш имконини берган.