Равшанов Шохрух Алиқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экотуристик ресурслар тоғ ва тоғолди ҳудудларини барқарор ривожланишининг муҳим омили сифатида (Сурхондарё вилояти мисолида)», 11.00.01 –Табиий геоGrафия (геоGrафия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Gr311.
Илмий раҳбар: Хурсанов Дунёбек Бахтиёрович, геоGrафия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар:, Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, геоGrафия фанлари доктори; То'раев Қувончбек Тагирович, геоGrафия фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент..
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларини экотуристик имкониятларини аниқлаш, баҳолаш, раёнлаштириш ҳамда истиқболда ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларининг экотуристик ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари аниқланган ҳамда шу асосда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
вилоят тоғ ва тоғолди ҳудудларининг барқарор ривожланишида экотуристик ресурсларнинг салоҳияти трансчегаравий экотуристик зоналар мисолида (табиий кўрсаткичлар, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва экотуристик инфратузилма кўрсаткичлари асосида) баҳоланган;
вилоят тоғ ва тоғолди ҳудудлари қўшни давлатлар билан чегарадошлиги ва экотуристик салоҳиятидан ҳамкорликда фойдаланиш мақсадида трансчегаравий экотуристик (Бойсун-Ҳисор, Кўхитанг, Боботоғ) зоналарга ажратилган;
ГАТ технологияси ва анкета сўров, экспедиция тадқиқот методлари асосида “Трансчегаравий экотуристик зоналар”, “Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудлар экотуристик салоҳиятини баҳолаш” карталари яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди минтақалари экотуристик ресурслари ва улардан фойдаланиш, баҳолаш ҳамда барқарор ривожланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларининг экотуристик ресурсларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тавсиялардан агентлик фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг 2024-йил 19-сентябрдаги 03-12-17-6158-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг экотуристик ресурсларидан режали ва оқилона фойдаланиш имконини берган;
вилоят тоғ ва тоғолди ҳудудларининг барқарор ривожланишида экотуристик ресурсларнинг салоҳияти трансчегаравий экотуристик зоналар мисолида (Табиий кўрсаткичлар, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва экотуристик инфратузилма кўрсаткичлари асосида) баҳолаш ишларидан агентлик фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг 2024-йил 19-сентябрдаги 03-12-17-6158 сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг тоғ ва тоғолди минтақаларида экотуристик-рекреацион салоҳиятни баҳолаш ва ҳудудларнинг умумий экотуристик имкониятларини аниқлаш имконини берган;
вилоят тоғ ва тоғолди ҳудудларини қўшни давлатлар билан чегарадошлиги ва экотуристик салоҳиятидан ҳамкорликда фойдаланиш мақсадида Бойсун-Ҳисор, Кўҳитанг, Боботоғ трансчегаравий экотуристик зоналарини ташкил этиш бўйича таклифларидан агентлик фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг 2024-йил 19-сентябрдаги 03-12-17-6158 сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудлар экотуристик ресурсларидан қўшни давлатлар билан ҳамкорликда фойдаланиш ва туристларни (ташқи туризм) янада кўпроқ жалб қилиш имконини берган;
вилоятда экотуризмни ривожлантириш бўйича яратилган “Трансчегаравий экотуристик зоналар”, “ Сурхондарё вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудлар экотуристик салоҳиятини баҳолаш” карталаридан агентлик фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги туризм қўмитасининг 2024-йил 19-сентябрдаги 03-12-17-6158 сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда янги экотуристик ресурсларни аниқлаш ва уларни барқарор ривожлантириш имконини берган.