Баймурзаев Еркин Нукусбай улынинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Dunaliella salina микросувўтининг Орол штаммини очиқ ҳавода кўпайтириш технологиясининг асосларини ишлаб чиқиш», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/В908.
Илмий раҳбар: Тонких Анатолий Константинович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Насметова Саодат Мамажановна, биология фанлари доктори;  Мирзарахметова Дилбар Тохтамуратовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ботаника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон иқлим шароитида Dunaliella salina микросувўти Орол штаммини очиқ ҳавода сунъий сув ҳавзаларида етиштириш технологияси асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон иқлим шароитида Dunaliella авлодга мансуб микросувўтларининг Орол популяциясини очиқ ҳавода етиштириш технологияси асослари ишлаб чиқилган;
D.salina Орол штаммини етиштириш икки босқичда олиб борилиши, яъни: биринчи «яшил» босқичда 30 см чуқурликдаги ҳовузларда яшил биомасса тўпланиб ўсиши, иккинчиси сариқ босқичи 5-10 см чуқурликдаги ҳовузларда олиб бориш технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор културал муҳитни импулсли электромагнит майдонлар билан ишлов бериш орқали Dunaliella авлодига мансуб микросувўтларнинг кўпайиши ва ривожланишини стимуллаштириши аниқланган;
хлорофилл флуоресценцияси ёрдамида фотосинтез фаоллигини ёки эриган кислород концентрациясини аниқлаш орқали микросувўтларнинг физиологик ҳолатини ва биоген элементларни қўшиш зарурлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Dunaliella salina Орол штаммини очиқ ҳавода етиштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
D. salina Орол штамми културал муҳитдан махсус сепарация усули ёрдамида ажратиб олинган ва қуритилган сариқ биомасса Қорақалпоғистон Республикаси «Qiyat», «Bunyodbek Parrandachi» ҳамда  «TAXIATOSH CHICKEN» фермер хўжаликларида товуқлар учун озуқа қўшимчаси сифатида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 01/01-2309 сон маълумотномаси). Натижада, тухум қўйишни 2,3-3,2% ошириш ва паррандачилик фермаларида тухум қўядиган товуқларнинг тирик вазни эса 41-62 граммга ошириш имкони берган;
Жанубий Оролбўйи минтақаси ва унинг атрофидаги кўллардан D.salina микросувўтларини етиштириш манбаи сифатида фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Мойноқ тумани "Арал Артемия Саноат" МЧЖ саноат стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи дастурларни тайёрлашда самарали фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2023 йил 27 июндаги 01/18-2-1686-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Оролбўйи минтақаси биоресурсларини саноатлаштириш бўйича узоқ муддатли стратегиялар ишлаб чиқиш имкони берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish