Кодирова Умида Аслоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Виллемит структурали қаттиқ эритмалар асосида керамик пигментлар синтези ва хоссалари», 02.00.15–Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/К905.
Илмий раҳбар: Кадирова Зулайхо Раимовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Закиров Бахтияр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор; Руми Марина Христафоровна, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: виллемит структурали қаттиқ эритмалар асосида керамик пигментлар синтез қилиш ва хоссаларини тадқиқ этиш, ҳамда изоморфизм, фазавий ўтиш жараёнларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рух, кобалт оксидлари ва кремнезём таркибли компонентларнинг 800-1300 ℃ ҳарорат оралиғида қаттиқ эритмалари ҳосил бўлишининг қаттиқ фазали реакциялари ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари, кристалл фазаларнинг структура ҳосил бўлиш кинетикаси ва механизми аниқланган;
виллемит структурали қаттиқ эритмалар асосида керамик пигментларни синтез қилиш ҳароратига “таркиб-структура-дисперслик-хосса” ўзаро боғлиқлиги асосланган;
қаттиқ эритма таркибида кремнезёмни 27,0 мас.% миқдоридаги микрокремнезёмга алмаштирилганда, кварц қумидан фойдаланилган натижалар билан солиштирилганда пигмент пишиш ҳароратини 1250°C дан 1150°C гача пасайиши исботланган;
“Зн2СиО4–Cо2СиО4” иккиламчи системасида Зн2+ ва Cо2+ ионларининг юқори ҳароратдаги ўзаро таъсир вақтидаги изоморфизм механизмини ва қаттиқ фазали синтез, ҳамда “ЗнО–CоО–микрокремнезём” учламчи система асосидаги қаттиқ эритмалар ҳосил бўлиш қонуниятлари аниқланган;
аморф микрокремнезёмдан фойдаланиб синтез қилинган керамик пигментлар рангининг тўйинганлик ва юқори ҳароратга барқарорлик даражаси, ҳамда кимёвий муҳитга чидамлилик хоссалари аниқланган;
олинган кобалт таркибли виллемит структурага эга керамик пигментларни турли мақсадлардаги керамик материаллар учун глазур таркибида фойдаланиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виллемит тузилишга эга керамик пигментларни маҳаллий хомашё асосида синтез қилиш ва хоссалари боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
ноанъанавий маҳаллий хомашё ва иккиламчи компонентлардан фойдаланиб керамик пигментлар учун лойиҳалаштирилган таркибларни синтез қилиш жараёнидаги қаттиқ фазали реакциялари “Қурилиш ва техник мақсадларда фойдаланиладиган функсионал ва силикат материалларнинг энергия ва ресурс тежовчи таркиб ва технологияларини ишлаб чиқиш” (2020-2023йй.) бюджет мавзуси бўйича тадқиқотларни бажаришда қўлланма материал сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 11 июлдаги 1-10/8-808-сон маълумотномаси). Натижада, турли (виллемит) структурали қаттиқ эритмалар синтези, изоморфизми, фазавий нисбатлари ва кристалл ҳосил қилишлари бўйича илмий асосланган фундаментал маълумотлар олиш имконини берган;
юқори кремнезёмли хомашё компонентларидан фойдаланилган виллемит структурали қаттиқ эритмалар асосидаги глазур тайёрлаш учун ишлаб чиқилган керамик пигментларнинг рецептур таркиблари “АРТ ГЛОСС ГАЛЛЕРЙ” ҚК нинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати»га киритилган (“АРТ ГЛОСС ГАЛЛЕРЙ” ҚКнинг 2024 йил 10 октябрдаги 10/ИИ 2024-1 - сон маълумотномаси). Натижада, пардозбоп кошинларга глазур тайёрлаш учун виллемит структурали талаб даражасидаги керамик пигментлар олиш имконини беради.