Исақова Шахноза Холтура қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оддий каштан мевасининг биокимёвий таҳлили ва унинг озиқ-овқат саноатида қўллаш технологияси», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4132.
Илмий раҳбар: Бобаев Исомиддин Давронович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Исабаев Исмоил Бабаджанович, техника фанлари доктори, профессор; Қаршиев Толиб Облақулович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамиз ҳудудларида маданийлаштирилган оддий каштан (Аесcуллус ҳиппоcастанум) дарахтининг меваси таркибидан биологик фаол бирикмаларни ажратиш ва уларни озиқ-овқат саноатида қўлланиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оддий каштан гули эфир мойларини кимёвий таркиби аниқланиб, асосий биологик фаол моддалари - нонйл члороформат 13.00 %, 1-бутен, 2-(члорометҳйл) 5.468 %, 1-бензазирене-1-cарбохйл кислота, 2,2,5а-триметҳйл-1α-[3-охо-1-бутенйл] перҳйдро-, метҳйл эсте 6.018 %, 2-п-нитропҳенйл-охадиазол-1,3,4-он-5) 8.264 %, гехасилохан, 1,1,3,3,5,5,7,7,9,9,11,11-додеcаметҳйл-гексасилаксан 6.612 %, триметҳйлсилйл-ди-(ти-метҳйлсилохй)-силан 6.566 % сақлаши исботланган;
қуритилган оддий каштан меваси хона ҳароратида 1:1 нисбатдаги хлороформ-метанол аралашмасида экстракция қилиниб, балласт моддалари - хлорофиллар, липидлардан тозалиги асосланган;
оддий каштан мевасидан сувда эрувчан полисахаридлар ва пектин моддалар кислотали муҳитдан 22,0 %, нейтрал муҳитдан 9,5 % унум билан ажратиб олиниб, меванинг полимер таркибида Л-арабиноза ва Д-галактурон кислота, пектин моддалар доминантлиги исботланган;
оддий каштан мевасидан олинган сувда эрувчан полисахаридларнинг СЕПС-и ва СЕПС-с 2 намуналарининг хусусиятлари ин витро шароитда аниқланиб, Лаcтобаcиллус cасеи К7 да пробиётик фаоллиги СЕПС-с қўшилган муҳитда Л. cасеи К7 ҳужайра-ларининг титри бир даражага кўтарилиши ва 7×1010 CФУ/мл ни ташкил этиши асосланган;
каштан мевасидан биологик фаол моддаларни ажратиб олишда ҳосил бўлган иккиламчи маҳсулот ва буғдой унидан олинган нон таркибида умумий оқсилнинг масса улуши назорат қийматидан ўртача 1,3 % га ошиши исботланган;
оддий каштан мевасидан биологик фаол моддалар олиш ва ажратиб олинган иккиламчи оқсилли маҳсулотдан нон таёрлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий оддий каштан дарахти мевасидан биологик фаол бирикмаларни ажратиш ва озиқ-овқат саноатида қўллаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
маҳаллий шароитда ўсадиган оддий каштан дарахти мевасидан биологик фаол бирикмаларни ажратиш иккиламчи хомашёсидан олинган оқсилли қўшимчаларни қўшиб нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 11 июлдаги 11-66/07-24-сон маълумотномаси). Натижада, ҳажми 40 - 60 см3, солиштирма ҳажми 0,55-0,65 г/см3, мағз ғоваклиги 7-8 % га, Ҳ/Д кўрсаткичи 0,11-0,14 бирлик, органолептик баҳоси 10-12 баллга оширилган нон ишлаб чиқариш имконини берган;
маҳаллий шароитда ўсадиган оддий каштан дарахти мевасидан биологик фаол бирикмаларни ажратиш иккиламчи хомашёсидан олинган оқсилли қўшимчаларни қўшиб нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси «Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг «2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2024 йил 11 июлдаги 11-66/07-24-сон маълумотномаси). Натижада, уннинг сув ютиш қобилиятини ошириш ҳисобидан қолипли нон чиқиш унумини 1,5-1,7 % ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish