Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметов Учқун Ўрунбоевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Атроф-муҳит обектларидан Фе(ИИИ), Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионларини аниқлашнинг гибрид сорбсион-спектроскопик усулларини ишлаб чиқиш ва валидацияси”, 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/К157.
Илмий маслаҳатчи: Сманова Зулайҳо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар:Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, проффессор; Усмонова Хилола Умматалиевна, кимё фанлари доктори, проффессор; Абдурахманов Илҳом Эргашбоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: атроф-муҳит обектларидан Фе(ИИИ), Cу(ИИ) ва Зн(ИИ) ионларини аниқлашнинг гибрид сорбсион-спектроскопик усулларини ишлаб чиқиш ва валидациясидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ташувчиларга органик реагентлар: торон И, сулфасалицил кислотаси, феррон ва ализарин қизил С иммобиллаш аналитик-фаол гуруҳлар ҳисобига кучсиз кислотали муҳитда ҳамда сезувчанликнинг 100 марта ошиши, консентрлаш ҳисобига амалга ошиши исботланган;
ППФ-1 ташувчисига торон И, сулфасалицил кислотаси, феррон ва ализарин қизил С реагнетларининг мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионлари билан муҳитнинг оптимал пҲ қийматларида универсал (Бритон-Робинсон) буфер аралашмаларида мустаҳкам комплекс ҳосил қилиши ва иммобиллашнинг оптимал шароитлари танланган;
Cу(ИИ), Зн ва Фе(ИИИ) ионларини атом-абсорбсион аниқлашда монохроматор тирқиши 0,7 нм ва 0,2 нм га тенг бўлганда, алангали атомизация учун ёқилғи ацетилен-ҳаво, резонанс чизиғи тоʻлқин узунлиги, 324,8 нм, 243,8 нм ва 213,9 нм да, металл ионларини аниқлаш тезлиги 7, 8, 9 минут бўлганда Бугер-Ламберт-Бер қонунига бўйсуниши 1-6 мкг/л га тенглиги аниқланган;
мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионларининг қаттиқ фазага иммобилланган торон И, сулфасалицил кислота, феррон ва ализарин қизил С билан комплекс ҳосил қилиши эритмадагидек функционал фаол карбоксил, гидроксил ва диазо гуруҳлари ҳисобига амалга ошиши аниқланди. Шу билан бирга, комплексларнинг барқарорлиги эритмага нисбатан 100 баравар ошиши кузатилди, уларнинг қийматлари қуйидагича: (βCуТорон(қат.фаза)=5,95·1011˃βCуТорон(эритма)=2,13·109, βФеССК(қат.фаза)=2,48·1010˃ βФеССК(эритма)=3,85·108 ва βЗнАҚС(қат.фаза)=8,15·1015˃βЗнАҚС(эритма)=10,42·1013), ушбу натижалар металлар ионлари радиусининг камайиш қонуниятига мувофиқ келади: Фе³⁺ > Cу²⁺ > Зн²⁺;
мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионлари комплексларининг танланган иммобилланган органик реагентлар билан ҳосил бўлган нур ютиш максимумларининг батохром силжишлар узунлик бўйича ∆λФеЛ=20 нм, ∆λЗнЛ=13 нм ва ∆λCуЛ=10 нм сувли муҳит билан солиштирганда, бу полимер асосидаги қаттиқ фазада иммобилланган органик реагентлар эритмага нисбатан барқарорроқ эканлигини тасдиқлайди. Бу электростатик тортиш кучларининг камайиб йўқолиши билан изоҳланади;
ишлаб чиқилган усул ёрдамида мис, темир ва рух ионларини аниқлашнинг қуйи чегаралари белгиланди: мис учун 1 мкг/л, рух учун 6 мкг/л ва темир учун 5 мкг/л. Усулни сунъий аралашмалар ва атроф-муҳит обектларини таҳлил қилишда қўллаш натижасида нисбий стандарт оғиш 0,023 дан ошмаганлиги исботланди;
ишлаб чиқилган мис, темир ва рух ионларини аниқлаш усули сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари анализига қўлланилгандаги олинган натижалар, бошқа ДавСТ усуллари билан солиштирилган ва валидация қилинган, натижаларнинг тўғрилиги, систематик хатоликлар йўқлиги Стюдент ва Фишер мезонлари билан тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат оқава сувларидан мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионларини аниқлашнинг сорбсион-спектроскопик усулини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра:
“Электрокимёзавод” АЖ амалиётида мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионларини иммобилланган органик реагентлар билан аниқлашнинг гибрид сорбсион-спектроскопик усули қўлланилган (“Электрокимёзавод” АЖнинг 2023-йил 21-декабрдаги 17-сон маълумотномаси). Таклиф этилаётган гибрид сорбсион-спектроскопик усулларнинг экспериментал натижалари бошқа физик ва физик-кимёвий усулларга нисбатан, айниқса, аниқлик, селективлик ва турли хил таркибни аниқлаш қобилияти, шунингдек, таҳлил экспресслиги бўйича устунлигини кўрсатади. Бу айниқса темир(ИИИ) ионларини аниқлашда сезиларли даражада ко'зга ташланади;
иммобилланган органик реагентлар ёрдамида мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионларини аниқлашнинг сорбсион-спектроскопик усули Тошкент вилоятининг “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ аналитик лабораториясида оқава сувларни таҳлил қилишда синовдан ўтказилди (“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ маълумотномаси, 2024-йил 1-июлдаги 572-сон). Натижада ишлаб чиқилган сорбсион-спектроскопик усул рух электролитидан мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионларини аниқлаш имконини берди ва амалий фойдаланиш учун тавсия этилди;
мис(ИИ), темир(ИИИ) ва рух ионларини иммобилланган органик реагентлар билан аниқлаш усули синовдан ўтган ва Cу(ИИ), Фе(ИИИ) ва Зн ни ўз ичига олган обектларни таҳлил қилишда фойдаланиш учун тавсия этилган. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ сув муаммолари тадқиқоти лабораторияси оқава сувларни таҳлил қилиш имконини берган (“Навоий кон-металлургия комбинати”АЖ гувоҳномаси 2022-йил 13-апрелдаги 23.01-01-07/159-сон). Натижада НКМК АЖ оқава сувларида таҳлилий лабораториясида Cу(ИИ), Фе(ИИИ) ва Зн ионлари аниқлашнинг меъёрий техник ҳужжатларда белгиланган мезонларга мувофиқлиги иштимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал қилишда аҳамиятлилиги такидланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish