Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияев Дилшод Абдуллаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Рух металлини ажратиб олишга халақит берувчи ионларни аниқлаш учун модификацияланган электрокимёвий сенсорлар ишлаб чиқиш”, 02.00.02-Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/К120.
Илмий маслаҳатчи: Сманова Зулайҳо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Усмонова Хилола Умматалиевна, кимё фанлари доктори, профессор; Садиков Илҳом Исмоилович, техника фанлари доктори, проффессор, академик.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: рух электролитлари ва табиий обектлар таркибидан  кадмий, мис, сурма, селен ва теллур ионларининг аниқлаш учун модификацияланган электрокимёвий сенсорларни (МЕС) ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рух электролити таркибидаги рух электолизига селен ва теллур ионларини ҳалақит бериши аниқланган ва уларни Фе(ОҲ)3 билан аммиакли муҳитда биргалашиб чоʻктириш орқали бартараф этилган;
графит асосидаги электрокимёвий сенсорни  эх ситу усули боʻйича 1-(2-сулфо-4-нитрофенил-6 гидроксо)-3-[4-(4-сулфофенилазо)фенил] триазеннинг икки натрий алмашинган тузи (кадион), ализарин қизили С, пирокатехин бинафшаси билан кадмий, рух, мис, ин ситу усули боʻйича малаҳит яшили, аминобензидин, гидрозин сулфат билан модификациялаб,  сурма, селен ва теллур ионларини аниқлашда қўлланилган.
илк бор графит асосидаги электрокимёвий сенсорни симоб ва қўрғошин билан интерметалл қатлам (Пб/Ҳг/ЭС) ҳосил қилиб, селен(ИВ) ионини, теллур(ИИ) ионини эса  симоб ва кадмий қатламини (Cд/Ҳг/ЭС) ҳосил қилиш орқали анодли АИВ аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
органик реагентлар билан МЕС ёрдамида Cу, Зн, Cд, Се, Те ва Сб ионларини АИВ усулнинг мақбул шароитлари: Cу(ИИ) учун универсал буфер эритмасининг пҲ=5,0-5,5, фон электролит 1,4 М КНО3, электрод юзасига йиғилиш вақти 190 с.; Зн учун универсал буфер эритмасининг пҲ=4,0-5,0, фон электролит 1,0 М КСл, электрод юзасига йиғилиш вақти 160 с.; Cд учун пҲ=10-11, фон электролит 1,0 М НҲ4Cл, электрод юзасига йиғилиш вақти 160 с., га тенг эканлиги танланган ҳамда  модификацияланмаган сенсорга нисбатан қуйи аниқлаш чегараси 5 марта камайтирилган;
интерметалл қатлам ҳосил қилиш орқали Се(ИВ) ва Те(ИИ) ионларини аниқлашнинг мақбул шароитлари: Се(ИВ) иони учун универсал буфер эритмасининг пҲ=4,0-5,0, фон электролит 0,7 М СН3СООНа, электрод юзасига йиғилиш вақти 150 с., Те(ИИ) учун универсал буфер эритмасининг пҲ=5,0-6,0, фон электролит 0,8 М (НҲ4)2СО4, электрод юзасига йиғилиш вақти 180 с. танланган ҳамда рух ионининг ҳалақит бериш даражаси Се(ИВ) ва Те(ИИ) ионларининг потенсиалларини мусбат соҳага силжитиш орқали аниқлашнинг танлаб таъсир этувчанлик оширилган;
графит асосидаги кадион, пирокетахин бинафшаси ва ализарин қизил С реагентлари билан модификацияланган ЭС ёрдамида Cд, Cу ва Зн ионларини аниқлаш комплекс ҳосил қилиши реакцияси асосида бориши циклик волтамперометрия усулда формал потенсиаллари: Зн билан ализарин қизили С комплекси учун -220 мВ, Cд(ИИ) билан кадион комплекси учун 140 мВ, Cу билан пирокетахин бинафшаси комплекси учун 70 мВ эканлиги билан тасдиқланган ҳамда сенсор юзасида метал ионларининг мустаҳкам боғланганлиги ярим тўлқин потенсиали қийматининг мусбат соҳага силжиши билан исботланган;
Се(ИВ) ва Те(ИИ) ионларини интерметалл қатламга эга бўлган сенсор юзасида аниқлашнинг ярим тўлқин потенсиаллари -600 мВ ва -400 мВга тенглиги ҳамда электрод юзасида иштирок этаётган электронлар сони селен иони учун 4 ва теллур иони учун 2 га тенглиги, Лингейн усулида диффузион токнинг логарифмик қийматининг ярим тўлқин потенсиалига боғлигидан топилган;
электодларга эх ситу усулида органик реагентларни модификациялашдан ҳосил қилинган элекродлар билан метал ионларини аниқлашда буфер эритмаларнинг қўлланилиши водород ионини реагентларни фаол ҳолатга ўтказиши, адсорбсион модификациялаш усулида эса Пб/Ҳг/ЭС ва Cд/Ҳг/ЭС қатламли сенсорларнинг селен ва теллур ионларини аниқлашда фон электролтларни қўллаш эритманинг қаршилигини камайтириши ҳамда металларнинг интерметаллик хоссасини ошириши ион кучи таъсирида бориш Шемякин  қонуниятига мос келиши аниқланган;
ишлаб чиқилган мис, селен, теллур, кадмий, сурма ва рух ионларини аниқлашнинг АИВ усулининг қуйи аниқлаш чегараси Cу2+ учун 0,4 мкг/л, Зн2+ учун 10 мкг/л, Cд2+ учун 3,0 мкг/л, Се4+ учун 7,0 мкг/л, Те2+ учун 5,0 мкг/л ва Сб5+ учун 2,0 мкг/л ташкил қилди ва олинган натижаларнинг аниқлиги корреляция коеффициенти 1 га яқинлиги билан изоҳланган. Кадмий(ИИ), мис(ИИ), сурма(В), рух, селен(ИВ) ва теллур(ИИ) ионларини аниқлашга ҳалақит берувчи катионларининг таʼсири камайтирилган ҳамда ишлаб чиқилган усулнинг нисбий стандарт четланиши 0,113 дан ошмаслиги исботланган.
Модификацияланган кадион, ализарин қизил С, пирокатехин бинафша, малахит яшил, аминобензидин ва сулфат кислота гидразин ёрдамида ишлаб чиқилган АИВ усули мис, рух, селен, теллур, кадмий ва сурма ионларини аниқлаш имконини берди. Ушбу усул АИВ усулининг метрологик хусусиятларини яхшилашга, Cмин даражасини икки даражага пасайтиришга, сезгирликни тўрт баробар оширишга ва тезкорликни икки баробар оширишга имкон берди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган усул кадмий, мис, рух, сурма, селен ва теллур ионларини ажратиш ва консентрлаш ҳамда аниқлашнинг АИВ усуллари натижалари асосида:
такомиллаштирилган селен ва теллур ионларини танлаб чоʻктириш усули Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ амалиётига жорий этилган (Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖининг 2022-йил 4-мартдаги 0090-сон маʼлумотномаси). Натижада селен ва теллурни танлаб чўктириш орқали, соф рух метали ажратиб олиш имконини берган;
ишлаб чиқилган мис, сурма, селен ва теллур ионларини АИВ аниқлаш усули Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ руҳ заводи лабораториясида амалиётга жорий этилган (Олмалиқ кон металлургия комбинатининг 2022-йил 18-февралдаги 244-сонли маʼлумотномаси). Натижада мис, сурма, селен ва теллур ионларини юқори сезгирликда аниқлаш имконини берган;
ишлаб чиқилган мис, кадмий, сурма, селен ва теллур  ионларини АИВ аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси “Электрокимёвий завод” қўшма корхонасининг “Марказий лабораторияси”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Электрокимёвий завод” қўшма корхонаси АЖ нинг 2024-йил 24/01-02-10/0240-сон маълумотномаси). Натижада ичимлик, оқава, технологик сув ва  саноат хомаҳёлари таркибидан  мис, кадмий, сурма, селен  ва теллур ионларини юқори сезгирликда аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish