Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбанова Латофат Мамадиёровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Натрий-карбоксиметилселлюлоза ва азот, фосфор тутган бирикмалар асосидаги яшил ингибиторларнинг самарадорлиги”, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/К690.
Илмий раҳбар: Эшмаматова Нодира Баҳромовна, кимё фанлари доктори, досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Холиқов Абдували Жонизоқович, кимё фанлари доктори, профессор; Рашидова Комила Хамидовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: металларни коррозиядан самарали ҳимоялайдиган натрий-карбоксиметилселлулоза бирикмаларини ва полиз экинларидан экстракцияланган яшил ингибиторларни яратишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор cитруллус ланатус, cуcумис мело, cуcурбита экстракт намуналари ажратиб олинган ва натрий-карбоксиметилселлулоза асосидаги ингибиторлар сентез қилинган. Яшил ингибиторларнинг поʻлат 3 ва 45 намуналари учун самарадорлиги юқори эканлиги аниқланган;
қутбланиш қаршилиги, қутбланиш эгрилари, очиқ занжир потенсиали, электрокимёвий товуш усуллари асосида коррозия потенсиали, коррозия токи аниқланиб, яшил ингибиторларнинг ҳимоялаш даражаси 95,54%га этганлиги, шу билан бирга уларни ҳарорат ва консентрацияга боғлиқлиги кўрсатилган;  
юқори самарали суюқлик хроматаграфияси усули cитруллус ланатус, cуcумис мело, cуcурбита экстрактларида флавоноидлар ва витаминлар мавжудлиги кўрсатилган, яшил ингибиторларнинг 30 мг/л консентрасияда тўла қопланиш даражалари 0,9554 га тенглиги ва ингибирлаш жараёнининг термодинамик функсиялари аниқланган;
cитруллус ланатус, cуcумис мело, cуcурбита яшил ингибиторларида турли функсионал гуруҳлар мавжудлиги ҳисобига ички молекуляр синергизм эффекти кузатилган ҳамда бундай ингибиторларнинг металл сиртида зич қаватлар ҳосил қилиши ва ингибирлаш самарасининг ортишига олиб келиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металларни коррозиядан сақлашда яшил ингибиторлар қўлланилганда олинган илмий натижалар асосида:
натрий-карбоксиметилселлулоза ва азот, фосфор тутган яшил ингибиторлари Муборак газни қайта ишлаш заводида амалиётга жорий этилган (Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2024 йил 18 мартдаги 45/ГК-03-сонли маълумотномаси). Натижада, пўлат намуналари полиз экинларидан ажратиб олинган азот, фосфор таркибли экстракт намуналари эритмада қатламлар ҳосил қилиб металлни ҳимоялагани аниқланди. Қўлланилган ингибиторлар металл сиртига аралаш типдаги ингибиторлар сифатида таʼсир қилиши аниқланди. Бундан ташқари, металл эритмада турли ионлар билан ингибиторни таʼсир қилиши ҳамда қийин эрувчан маҳсулотларни ҳосил бўлиши ва ҳимояловчи қатламлар ҳисобига улар коррозия жараёнини тормозлаши ва камайтириши аниқланган;
А-ФА-2021-18 рақамли “Газни қайта ишлаш жараёнида чиқинди сувларидан электролиз қилиш усули билан водород сулъфидни тозалаш, флегмадан метилдиетаноламинни ва уч фазали ажраткич орқали газ конденсатини ажратиш технологиясини яратиш” (2022-2023 йй.) илмий лойиҳасида  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 21 октябрдаги ФТК-0313/703-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида металларни хизмат муддатини узайтирувчи ингибиторлар яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish