Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Дилноза Саламовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “Бензимидазол ҳосилаларининг д-металлар билан гомо- ва гетеролигандли, аралаш металли комплексларининг йўналтирилган функсионаллашуви ва структуравий дизайн жараёнларининг қонуниятлари” мавзусидаги диссертация иши, 02.00.01–Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/К104.
Илмий маслаҳатчи: Кадирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc 03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафаевич, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор; Касимов Шерзод Абдузаирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: бензимидазол ҳосилаларининг д-металлар билан гомо- ва гетеролигандли, аралаш металли комплексларининг йўналтирилган функсионаллашуви ва структуравий дизайн жараёнларининг қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
баъзи д-металларининг бензимидазол ҳосилалари билан 100 та янги гомо-, гетеролигандли ва аралаш металли комплекс бирикмалари синтез қилинган;
синтез қилинган Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ), Зн(ИИ) ва Cд(ИИ) ларни хлоридли, нитратли, ацететли тузларини Л1-7 лар билан М:Л 1:2 ва Cо(ИИ), Cу(ИИ) ва Cд(ИИ) сулфатли тузларини Л1 билан М:Л 1:3 нисбатдаги янги комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари аниқланган ва олинган натижалар “таркиб–тузлилиш–хосса” муносабатларига мос келиши исботланган;
илк бор Л3, Л6, Л7 нинг нитратли, сулфатли аддуктларини, Л1 нинг Cо(ИИ) ва Зн(ИИ) ацетатларини тетраедр, Cу(ИИ) ацетатини Л1 билан қийшиқ октаедр, Cд(ИИ) ацетат, сулфат, нитратини Л1 билан октаедр, В(ИВ,В) нинг Л1 билан октаедр ва тетраедр, Cу(ИИ) ва Cо(ИИ) хлоридларини Л3 билан тетраедр шаклдаги комплекс бирикмаларининг молекуляр ва кристалл тузилишлари исботланган;
иккита янги полиморф [CуЛ12(Ч3CОО)2] комплексларининг стереокимйовий ва электрон таъсирлар ҳамда Йан-Теллер еффекти туфайли металл-кислород боғларининг аксиал ҳолатда узайиши ҳисобига қийшиқ октаедр шаклдаги мис ионининг координацион сони КС=6 га тенг бўлган сп3д2 гибридланишли моно ва димер комплексларининг тузилишлари аниқланган;
янги синтез қилинган комплексларнинг термик хоссаларининг металл ва ацидолиганд табиатига боғлиқлиги аниқланиб, Л2 билан комплекс бирикмаларда термик барқарорлик асидолигандлар НО3-< Аc- < СО42- < Cл-. ва металлар Cо(ИИ)˂Cу(ИИ)˂Ни(ИИ) қаторида ортиб бориши исботланган;
илк бор 3 та лиганд ва 18 та янги комплексларнинг кристалл тузилишлари исботланган ҳамда координацион полиедрнинг геометрияси кристаллар тузилиш архитектурасидаги ацидо- ва гетеротциклик лигандларнинг табиати ва стерик таъсирига, металларнинг табиати ва электрон конфигурацияси, кислота-асосли хоссаларгиа боғлиқлик қонуниятларига мослиги аниқланган;
илк бор РСА ёрдамида этил спиртининг каталитик оксидланиши натижасида 2-амино-1-метилбензимидазолнинг мисли комплексини ацеталдегид билан [CуЛ12]Ч3CО интермедиатли тузилиши исботланган;
янги синтез қилинган бирикмаларнинг ин силиcо усулида биологик фаоллигининг потенсиал турлари, заҳарлилиги ва биопрепатларнинг сўрилиши, тарқалиши, метаболизми ҳамда метаболик параметрлари абсорбсияси билан боғлиқлиги аниқланган;
ванадил (ИИ) ацетилацетонатининг 2-амино-1-метилбензимидазол билан янги кам заҳарли комплексининг ин виво усулида қанд миқдорини 32% га камайтириш орқали гипогликемик фаоллиги аниқланган;
буғдойнинг ўсишини тезлаштириш ва ҳосилдорлигини ошириш учун янги самарали стимулятор яратилган ҳамда янги Л1Cу, Л1Зн, Л1Cд, Л1CуВ комплекс бирикмаларнинг кучли кислотали муҳитда биокоррозиянинг ингибирлаш механизми таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бензимидазол ҳосилаларини оралиқ металлар билан янги биологик фаол металлокомплекс бирикмаларининг синтези ва физик-кимёвий ҳамда биологик хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ДС–3 стимулятор препарати тошкент вилояти фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020-йил 15- сентябрдаги 02/021–2930-сонли маълумотномаси). натижада, ДС–3 препаратидан фойдаланиб буғдойнинг униб чиқиши 3–4 кунга тезлашиб, пишиши 9–11 кунга қисқарган, ҳосилдорлик эса гектарига 9 фоизга ошган;
2-амино-1-метилбензимидазол асосидаги Л1Cу, Л1Зн, Л1Cд, Л1CуВ таркибли металлкомплекслар “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ да амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2024-йил 6-ноябрдаги 3/01–01–07/688-сон маълумотномаси). Натижада, металл конструксияси ва қурилмаларида биокоррозияни ингибирлаш ва тўғридан-тўғри ҳаражатларни 30% гача камайтириш орқали самарали қўллашга хизмат қилган;
6 та янги бирикмаларнинг  рентген  тузилиш  таҳлили натижалари кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (тҳе Cамбридге струcтурал датабасе, CCдC номерлари 2143895, 2142658, 2142657, 2394328, 2394331). натижада, комплекс бирикмаларнинг кристалл тузилиши натижалари, маълум тузилиш ва хоссаларга эга бўлган ўхшаш бирикмаларни олишда фойдаланиш имконини берган;
янги комплекс бирикмалар синтез усуллари бўйича маълумотлардан ОТ-Ф7-09 “Юқори тармоқланган полимер матрицага Н,О,П,С – полифунксионал лигандларни иммобиллаш орқали металлар учун нанокомпозицион сорбентларни мақсадли олишнинг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада бирикмаларнинг металлкомплексларини мақсадли синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 25-декабрдаги 86-06-1185-сонли маълумотномаси). натижада, аналогик янги комплексларни олиш ва фазовий тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish