Сайфиева Хамида Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Митохондриялар Cа2+ га боғлиқ мегапорасига айрим полифенол бирикмаларнинг таъсир механизмлари”, 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/B387.
Илмий раҳбар: Эргашев Нурали Аъзамович биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.B.01.13.
Расмий оппонентлар: Мирхамидова Парида, биология фанлари доктори, профессор; Файзиев Диёр Давронович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Плантаго ланcеолата Л. ўсимлигидан ажратиб олинган полифенол 2-ДВГ - 2-О-бис-дигаллоил-4,6-валонеил-β-Д-глюкоза, Плантаго мажор Л. ўсимлигидан ажратиб олинган ксилопир-Т (гексагидроксидифеноил-1-(О-2-О-галлоил-β-Д-глюкопиранозид)-1-(О-β-Д-ксилопиранозид) ва глюкопир-Т (гексагидроксидифеноил-1-(О-β-Д-глюкопиранозид)-2-(О-4-Д-галлоил-β-Д-глюкопиранозид), Эупҳорбиа франчетии ўсимлигидан ажратиб олинган ЭГКГ (Эпигаллокатехингаллат) полифенол бирикмаларини каламуш жигар митохондриялари Cа2+-боғлиқ мегапорасига таъсирини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2-ДВГ, ксилопир-Т, гликопир-Т ва ЭГКГ полифенолларининг ин витро тажрибаларда МДА ҳосил бўлишини кичик микромол консентрацияларда ингибирлаши, ва ДФПГ радикали бўйича антирадикаллик хоссасини кўрсатиб, юқори антиоксидант ва антирадикал фаолликни намоён қилиши аниқланган;
2-ДВГ, ксилопир-Т, глюкопир-Т ва ЭГКГ полифеноллари каламуш жигар митохондрияларининг Cа2+ ионларига боғлиқ мегапорасини конформацион очиқ ҳолатга ўтишини ФАД-боғлиқ субстратлар иштирокида ингибирлаши кўрсатилган бўлиб, бунда 2-ДВГ полифеноли бошқа ўрганилган полифенолларга нисбатан митохондриялар мегапорасига 100 мкМ гача бўлган консентрацияда юқори ингибирловчи таъсирини намоён қилган;
2-ДВГ, ксилопир-Т, глюкопир-Т ва ЭГКГ полифеноллари НАД-боғлиқ субстратлар иштирокида каламуш жигар митохондриялари Cа2+-боғлиқ мегапорасини юқори фаоллик билан ингибирлаши кўрсатилган;
2-ДВГ, ксилопир-Т, гликопир-Т ва ЭГКГ полифеноллари митохондриялар мегапорасини суксинатли (ротенон билан) муҳитда унинг махсус ингибитори ҳисобланган СсА нинг ярим максимал ингибирловчи консентрацияси иштирокида 2-ДВГ ва ксилопир-Т полифеноллари 50 мкМ консентрацияда 75% атрофида ингибирланишига олиб келган бўлса, ЭГКГ эса 100 мкМ консентрацияда 82% га ва глюкопир-Т полифеноли эса 200 мкМ консентрацияда 87% га ингибирлаши кўрсатилган бўлиб, ўзига хос юқори натижаларни намоён қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полифенолларнинг каламуш жигар митохондриялари мегапорасини субстратларга боғлиқ таъсир механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Плантаго мажор Л. ўсимлигидан ажратиб олинган гексагидроксидифеноил-1-(О-β-Д-глюкопиранозид)-2-(О-4-Д-галлоил-β-Д-глюкопиранозид) ва гексагидроксидифеноил-1-(О-2-О-галлоил-β-Д-глюкопиранозид)-1-(О-β-Д-ксилопиранозид) полифенолларининг ин витро шароитда мембранафаол хоссалари бўйича натижалардан А-МЗ 2019-41 рақамли «Шўрланган тупроқларда илдиз тизимининг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш учун ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш» амалий лойиҳада шўрланган тупроқларда етиштирилган ширинмиянинг маҳсулдорлиги ва таркибий жиҳатдан биологик фаоллигини ошириши баҳоланган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 2 февралдаги №4/17-4/4-1642-сонли маълумотномаси). Натижада, шўрланган тупроқларда ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чиқишда унинг маҳсулдорлигини ва кимёвий таркибини тавсифлаш имконини берган;
полифенол бирикмаларнинг фармакологик хоссалари асосида А-МЗ 2019-41 рақамли «Шўрланган тупроқларда илдиз тизимининг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлигини ошириш учун ширинмия ўстириш технологиясини ишлаб чиқиш» амалий лойиҳада амалий лойиҳада ўзида юқори биофаол бирикмалар сақловчи ширинмия ўсимлигини ўстиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 2 февралдаги №4/17-4/4-1642-сонли маълумотномаси). Натижада, оптимал озуқа муҳитларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга эришилган;
2-ДВГ полифеноли ин витро шароитда жигар митохондриялари мегапорасига (мПТП) ингибирловчи ва малон диалдегид ҳосил бўлишини камайтириши бўйича олинган натижалардан «Тҳе прожеcт оф Медиcал Cентер ат Траининг & Ресеарч Институте - Жерамба Илму Суксес» лойиҳада мембранафаол бирикмаларни аниқлашда фойдаланилган (Университй оф Готҳенбург Ресеарч Cентер оф Молеcулар анд Cлиниcал медиcине, Сwеден 2023 йил 13 февралдаги маълумотномаси). Натижаларни қўлланилиши асосида ўсимликлардан самарали ситопротектор хоссага эга полифенолларни ажратиб олиш имконини берган.