Нормаматов Адҳамжон Саъдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи): “5-сулфосалицил кислота асосидаги янги координацион бирикмаларнинг синтези, тузилиши, биологик фаоллиги ва 3д моделлаш”, 02.00.01 - Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К753.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Бақо Бафоевич, кимё фанлари доктори, профессор; Рахмонова Дилноза Саламовна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 5-сулфосалицил кислота асосидаги янги координацион бирикмаларнинг синтези, тузилиши, биологик фаоллиги ва 3Д моделлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор 5-ССК ва МЕАнинг Cо(ИИ), Ни(ИИ), Cу(ИИ), Зн(ИИ), Мн(ИИ) ва Аг (И) ионлари билан дискрет ва полимер тузлишли 12 та координацион бирикма синтез қилинган.
РТТ, ИҚ-спектроскопия, УБ-спектроскопия, ДТА текшириш усуллари орқали олинган координацион бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари аниқланиб, улардан гексоганал октаедир геометрияда [Cу(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Зн(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Ни(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Cо(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Мн(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2]•Ҳ2О, [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2] дискрет координацион бирикмалар, {[Cо(Ҳ2О)4(5-ССК)]}н ва {[Аг2(Ҳ2О)3(5-ССК)2]Ҳ2О}н полимер координацион бирикмалар, {[Cу3(5-ССК)2(МЕА)4](Ҳ2О)2}н, {[Мн(5-ССК)2](МЕА)(Ҳ2О)}н, ва {[Cу(5-ССК)2](МЕА)2(Ҳ2О)2}н аралаш лигандли полимер координацион бирикмалар эканлиги аниқланган;
илк бор синтез қилинган координацион бирикмаларнинг патоген бактерияларга қарши юқори селлектив таъсирга эга эканлиги аниқланган. “Ин силиcо” ёндашуви ёрдамида [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2]•Ҳ2О ва [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2] таркибли комплексларнинг патоген бактериялар оқсилига боғланиш натижалари анъанавий “ин виво” усул билан тасдиқланган;
илк бор синтез қилинган монолигандли [[Cу(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Зн(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Ни(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Cо(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Мн(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2]•Ҳ2О, [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2], {[Cо(Ҳ2О)4(5-ССК)]}н координацион бирикмаларнинг барқарорлик константалари спектроскопик усуллар билан ўрганилди ва эритмалардаги энг барқарор бирикма [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2]•Ҳ2О эканлиги аниқланди;
синтез қилинган [Cу(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Зн(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Ни(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Cо(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Мн(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О, [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2]•Ҳ2О, [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2] ва {[Cо(Ҳ2О)4(5-ССК)]}н координацион бирикмаларнинг кристаллографик маълумотларидан фойдаланиб Ҳиршфелд сирт хусусиятлари аниқланган;
синтез қилинган барча координацион бирикмалар бактерияларга қарши биологик фаол ҳамда 4-синф “кам заҳарли” кимёвий бирикмалар тойифасига кириши аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 5-ССКни Cу(ИИ) билан синтез қилиб олинган [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2] таркибли координацион бирикманинг тузилиши, биологик фаоллиги ва бошқа хусусиятларга асосланиб ЎзР Адлия вазирлиги “Интелектуал мулк маркази” давлат муассасасидан ИАП 7856 рақами билан қайд қилинган муаллифлик гувоҳномаси олинган. Ўзбекистон Республикаси Ихтиролар давлат реестрида 25.10.2024 йилда рўйхатдан ўтказилди;
5-ССКни Cу(ИИ) билан синтез қилиб олинган [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2]•Ҳ2О ва [Cу(Ҳ2О)4(5-ССК)2] таркибли КБларининг патоген бактерияларга қарши дизенфиксияловчи хусусиятига асосланиб “Муборак газни қайта ишлаш заводи”нинг конструксия ва қурилмаларида коррозияни келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши синовдан ўтказилди ва коррозия жараёнига қарши ингибитор сифатида амалиётга жорий қилинган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» нинг 22.11.2024 йилдаги 985/ГК-11 сонли маълумотномаси). Натижада заводнинг конструксия ва қурилмаларида коррозия жараёнининг секинлашиши ва узоқ вақт ишчи ҳолатда сақлаб туришига эришилган;
5-ССК асосида синтезланган {[Cу3(5-ССК)2(МЕА)4](Ҳ2О)2}н, {[Мн(5-ССК)2](МЕА)(Ҳ2О)}н, [Cо(Ҳ2О)6](5-ССК)2•2Ҳ2О ва {[Cо(Ҳ2О)4(5-ССК)]}н таркибли координацион бирикмаларни фазовий тузилиши, барча кристаллографик катталиклари, ҳамда индивидуаллигига асосланиб, мос равишда Кембриж кристаллографик маʼлумотлар базасида №2407466 (дипозит санаси 04.12.2024), №2384144 (дипозит санаси 14.09.2024), №2384143 (дипозит санаси 16.09.2024), №2384145 (дипозит санаси 14.09.2024), ва №2407467 (дипозит санаси 04.12.2024) дипозит рақамлари билан рўйхатдан ўтказилди. Натижада ушбу бирикмаларни синтез қилиш ва тузилиш маълумотларидан бутун дунё олимлари фойдаланиш имкониятига эришилди.