Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматкариева Фируза Гайратовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Синтетик цеолитларда ион-молекуляр комплекслар хоссасини адсорбцион-калориметрик усулда аниқлаш», 02.00.11­–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/К54.

Илмий маслаҳатчи: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Аминов Собиржон Нигматович,  кимё фанлари доктори, профессор; Шарипов Хасан Турабович, кимё фанлари доктори, профессор; Нарметова Гульнара Розыкуловна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: юқори аниқлиқга эга бўлган адсорбцион-калориметрик қурилма ёрдамида A, Y ва ZSM-5 туридаги синтетик цеолитларда ион-молекуляр кластерларнинг энергетикаси, тузилмаси ва локаллашувини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор BаY, BaNaY, NaA ва NaA(NaBО2) цеолитларида сув ва углерод диоксиди, ZSM-5 да метанол ва этанол адсорбциясининг тўлиқ термодинамик хусусиятлари аниқланган;

поғонали кўринишга эга BаY ва BaNaY цеолитларида сув адсорбцияси иссиқлиги аниқланган;

BаY ва BaNaY цеолитларида сув ва СО2 адсорбцияси вақтида супербўшлиқда гексагонал призмалар ва содалит бўшлиқларидан Ва2+ катионларининг кўчиши, шунингдек, СО2 адсорбцияси вақтида Na+ катионларининг SII позициясидан SIII\' позициясига кўчиши исботланган;

натрий борати билан қисман тўлдирилган NaA(NaBO2) содалит бўшлиқлари асос сифатидаги NaAга нисбатан сувни камроқ адсорбция қилишини исботланган;

NaA цеолитида углерод диоксиди локализацияси аниқланган;

ZSM-5 цеолитининг гидрофоблиги ундаги сувнинг адсорбция иссиқлиги (21,8 кЖ/моль) фақатгина битта водород боғлами энергиясига тенглиги исботланган.      

 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Синтетик цеолитларда ион-молекуляр комплекслар хоссасини адсорбцион-калориметрик усулда аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

BaY цеолитида адсорбцион-калориметрик метод асосида олинган адсорбция дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосида олинган натижалар ФА-Ф7-Т168 рақамли«Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги координацион бирикмаларининг синтези ва тузилишининг ўзига хослиги, кристалл ва электрон структуралари, реакция қобилиятлари, кимёвий ва биологик хоссаларининг илмий асосларини қайд қилиниши» лойиҳасида адсорбентларни структурасида тиокарбамидни (никотинамидни)  тозалашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 17 майдаги 4/1255-1281-сон маълумотномаси). Натижада BaY цеолитида  тиокарбамидни (никотинамидни) тозалашни амалга ошириш имконини берган;

BaY цеолитида адсорбцион-калориметрик метод асосида олинган адсорбция дифференциал иссиқлиги, изотермаси, энтропияси ва термокинетикалари асосида олинган натижалар И13-ФА-Т028 рақамли «Металлургия саноати молибден концентратини шихталаш учун СК полимерини саноат ишлаб чиқаришни ўзлаштириш» лойиҳасида каолинсиз ва каолинли  намуналарда юзасини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 17 майдаги 4/1255-1281-сон маълумотномаси). Натижада каолинсиз намуналарда каолинли намуналарга қараганда юзанинг 1,5 баробар катталашганини аниқлаш имкони яратилган;

синтез қилинган янги сорбентлар «Чиноз НҚИЗ» корхонасидаги оқава сувларда учрайдиган органик бирикмалардан тозалашда амалиётга жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 25 июндаги 20/11-436-сон маълумотномаси). Натижада оқава сув таркибидан ароматик бирикмалар ва аммоний ионларини 25–30 баробар самарали тозалаш имконини берган;

синтетик цеолитлар-молекуляр элакларда ион-молекуляр комплекслар адсорбция қилиниши жараёнларининг термодинамик функциялари,  тажрибалар ўтказиш методикаси «Ана Жер» ИИБ МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ана Жер» ИИБ МЧЖнинг 2018 йил 11 сентябрдаги 11/09-01-сон маълумотномаси). Натижада янги олдиндан бошқариш хусусиятига эга модда ва материаллар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish