Рахимова Гузалбегим Муродовнанинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асосий воситалар ҳисоби методологиясини такомиллаштипиш», 08.00.08–«Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Iqt245.
Илмий маслаҳатчи:
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: и.ф.д., проф. Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, и.ф.д., проф. Исманов Иброхим Набиевич, и.ф.д., проф. Ташназаров Самиддин Низомиддинович
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Электр энергетикаси тармоғида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларда асосий воситалар ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корхона фаолиятида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, шунингдек, ҳисоб сиёсатида асосий воситаларни гуруҳлаш орқали амортизация коеффициентларини жорий қилиш натижасида соф фойданинг 7,2 фоиз ошириш таклиф этилган;
асосий воситалар ҳисобини халқаро стандарлар асосида ишлаб чиқилган 2011- «Келиб тушиб ўрнатилмаган асосий воситалар учун кўрилган зарар» , Дт 2011 - «Келиб тушиб ўрнатилмаган асосий воситалар учун кўрилган зарар» ва Кт 0710 - «Ўрнатиладиган асбоб ускуналар»-»маҳаллий» синтетик счётини киритиш орқали асосий воситаларнинг ўрнатилмаганлиги  учун  кўрилган зарарни  ҳисобга олиш таклиф этилган;
халқаро стандартлар асосида асосий воситалар ҳисобини юритиш қоидаларига мувофиқ дебет 9421- «Маъмурият сабабли ўрнатилгунга қадар кўрилган зарар» ва кредит 0711- «Инвестицион мулк» синтетик счётларни киритиш ва аналитик ҳисобда акс эттириш таклифи орқали асосий фаолият учун мўлжалланган ҳамда ишлаб чиқаришда иштирок этмаган асосий воситаларни ҳисобини юритиш зарурияти асосланган;
асосий фаолиятга таъалуқли асосий воситаларни икки йил муддат ичида ўрнатилмаганлиги сабабли яроқсизлигидан кўрилган зарар суммаси қоплаш мақсадида тўланган ҚҚС суммасини уч босқичли пул маблағларини қайтариш тартиби ишлаб чиқилган.
электр энергияни етказиб бериш корхоналарида асосий воситаларнинг ишлаш самарадорлигини  ошириш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаравонлигига таъсирини аниқлаш асосида 2030 йилгача ҳисобдан чиқариладиган яроқсиз асосий воситалар, таъмир талаб асосий воситалар, модернизациялаш, янгиланишлар сони ва қиймати прогнози таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Асосий воситалар ҳисоби методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корхона фаолиятида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш, шунингдек, ҳисоб сиёсатида асосий воситаларни гуруҳлаш орқали амортизация коеффициентларини жорий қилиш натижасида соф фойданинг 7,2 фоиз ошириш таклифи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 26 ноябрда 7-сон қарори билан тасдиқланган «2022 йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 октябрдаги 42 ША-1-07/4145-сон маълумотномаси). Натижасида, бир нечта агрегатдан иборат яхлит битта асосий воситанинг ҳар бир агрегатига алоҳида амортизация ҳисобланиш орқали асосий воситаларнинг ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш жараёнларида узоқ муддат хизмат қилиши, асосий воситаларнинг ҳаққоний қийматини аниқлаш ҳамда МҲХС асосида эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар маълумотларининг шаффофлиги ва сифатини оширишга эришилган;
асосий воситалар ҳисобини халқаро стандарлар асосида ишлаб чиқилган 2011- «Келиб тушиб ўрнатилмаган асосий воситалар учун кўрилган зарар» , Дт 2011 - «Келиб тушиб ўрнатилмаган асосий воситалар учун кўрилган зарар» ва Кт 0710 - «Ўрнатиладиган асбоб ускуналар»-»маҳаллий» синтетик счётини киритиш орқали асосий воситаларнинг ўрнатилмаганлиги  учун  кўрилган зарарни  ҳисобга олиш таклифи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 26 ноябрдаги 7-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 октябрдаги 42 ША-1-07/4145-сон маълумотномаси). Натижасида, асосий воситаларни узоқ муддат ўрнатилмаганлиги сабабли қисман жисмонан ёки манан эскиришидан кўрилган  зарарларнинг алоҳида счётда акс эттиришга эришилган;
халқаро стандартлар асосида асосий воситалар ҳисобини юритиш қоидаларига мувофиқ дебет 9421- «Маъмурият сабабли ўрнатилгунга қадар кўрилган зарар» ва кредит 0711- «Инвестицион мулк» синтетик счётларни киритиш ва аналитик ҳисобда акс эттириш таклифи орқали асосий фаолият учун мўлжалланган ҳамда ишлаб чиқаришда иштирок этмаган асосий воситаларни ҳисобини юритиш  таклифи «Ҳудудий электр тармоқлари» Акциядорлик Жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 226 ноябрда 7-сон қарори қарори билан тасдиқланган «2022 йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 октябрдаги 42 ША-1-07/4145-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан асосий фаолият учун мўлжалланган аммо ишлаб чиқаришда иштирок этмаган асосий воситаларни ҳисобини юритиш бўйича фойда ва зарарларнинг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилишини таъминлашга эришилган;
асосий фаолиятга таъалуқли асосий воситаларни икки йил муддат ичида ўрнатилмаганлиги сабабли яроқсизлигидан кўрилган зарар суммаси қоплаш мақсадида тўланган ҚҚС суммасини уч босқичли пул маблағларини қайтариш тартиби ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексининг 274-моддаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги ПҚ-5231-сон «Қўшилган қиймат солиғини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 октябрдаги 42 ША-1-07/4145-сон маълумотномаси).  Бунинг натижасида, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилга харид қилинган, аммо ўрнатилмаганлиги сабабли манан ва жисмонан эскиришидан кўрилган зарарни, солиқ органлари томонида 2022 йилда 2020 йилда тўланган 15 фоиз қўшилган қиймат солиғи суммаси 333 697,0 минг сўм миқдорида қайтарилишига эришилган;
электр энергияни етказиб бериш корхоналарида асосий воситаларнинг ишлаш самарадорлигини  ошириш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаравонлигига таъсирини аниқлаш асосида 2030 йилгача ҳисобдан чиқариладиган яроқсиз асосий воситалар, таъмир талаб асосий воситалар, модернизациялаш, янгиланишлар сони ва қиймати прогнози таклифи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2021 йил 26 ноябрдаги 7-сон қарори билан тасдиқланган «2022 йил учун ҳисоб сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 октябрдаги 42 ША-1-07/4145-сон маълумотномаси). Натижада электр энергия барқарорлигини таъминлашда 0,4-110 кВ – 29 464 км узунликда электр тармоқлари ва 10 157 дона трансформатор пункти капитал таъмирланди. 35-110 кВ қувватга эга подстанцияларда 99 дона куч трансформатори тўлиқ таъмирланди; 0,4-6-10 кВ – 9 850 км узунликда электр тармоқлари ва 3 288 дона трансформатор пунктлари янгиланди; 164 км 35-110 кВ электр узатиш тармоқлари 19 та подстанциялар янги қурилди ҳамда 24 та подстанциялар модернизация қилишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish