Ҳалимова Эъзоза Мирзоҳидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рецидивланувчи тухумдон поликистозида молекуляр биокимёвий механизмларнинг ташхисот ва даволаш усулларини оптималлаштириш”, 14.00.01– Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Тib2358.
Илмий раҳбар: Каримова Нилуфар Набижановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Туксанова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қаюмова Дилрабо Талмасовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: семизлиги бўлган ва бўлмаган аёлларда тухумдон поликистоз синдроми рецидивланишининг молекуляр механизмларини ўрганиш асосида эрта ташхис қўйиш ва даволаш алгоритмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семизлик мавжуд аёлларда тухумдон поликистози рецидивланишида гормонал фон, АКТГ ва кортизол кўрсаткичлари ва липид спектр орасидаги корреляцион боғлиқликлар асосланган;
рецидивланувчи тухумдон поликистоз синдромини башоратлашда Lp-PLA2 ва LOX-1  маркерларининг диагностик  аҳамияти асосланган;
семизликка алоқадор тухумдон поликистози синдроми рецидивланган аёлларда гипоталамо-гипофизар тизимга алоқадор дисфункция (стресс индуцирланган) ва унга боғлиқ гиперинсуленимиянинг патогенетик роли аниқланган;
тухумдон поликистоз синдромли аёлларни даволаш алгоритми ва тухумдон поликистози синдромининг рецидивланишини эрта башоратлашга  қаратилган босқичма-босқич реабилитация ва даво чоралари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Рецидивланувчи тухумдон поликистозида молекуляр биокимёвий механизмларнинг ташхисот ва даволаш усулларини оптималлаштириш» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 22 октябрдаги 07/109-сон хулосаси олинган
биринчи илмий янгилик. семизлик мавжуд аёлларда тухумдон поликистози рецидивланишида гормонал фон, АКТГ ва кортизол кўрсаткичлари ва липид спектр орасидаги корреляцион боғлиқликлар асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: семизлик мавжуд бўлган беморларда касаллик хавфини эрта бартараф этиш ҳисобига рецидивланувчи тухумдон поликистози каби кўрсаткичлар 1,5 баравар камайган ҳамда метоболик синдромларини чуқур бузилишларини эрта аниқлаш амалга оширилган тақдирда ушбу касаллик билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни камайтиришга эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: Тухумдон поликистоз синдроми рецидивланиши хавф гуруҳидаги аёлларда зичлиги паст липопротеинни эрта аниқлаш натижасида беморларнинг амбулатор мурожаатлари қисқариши ва стационар даволаниш кўрсатмаси ҳисобидан ҳар бир нафар бемор учун сарфланадиган бюджет харажатларини 709000  сўмга иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: рецидивланувчи тухумдон поликистоз синдроми касалликлари  билан хасталанган аёлларда зичлиги паст липопротеинни чуқур бузилишларини эрта аниқлаш муҳим аҳамият касб этди.
иккинчи илмий янгилик: рецидивланувчи тухумдон поликистоз синдромини башоратлашда Lp-PLA2 ва LOX-1  маркерларининг диагностик  аҳамияти асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотларда семизликка алоқадор рецидивланувчи тухумдон поликистози синдроми аёлларда инсулинрезистентлик хусусиятлари баҳоланиб, гиперинсулинемия оғир жараёнларнинг ривожланиши билан кечиши  характердалиги тасдиқланган. Иқтисодий самарадорлиги: инсулин кўрсаткичи аниқланганда беморларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича  бажариладиган  бошқа лаборатор таҳлиллар сони  2 мартага қисқариши ҳисобидан 104300 сўм, буджетдан ташқари 72100 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилинган. Хулоса: инсулин миқдорининг аҳамияти баҳоланганда рецидивланувчи тухумдон поликистоз синдроми эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар 1 нафар бемордан 176400 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: семизликка алоқадор тухумдон поликистози синдроми рецидивланган аёлларда гипоталамо-гипофизар тизимга алоқадор дисфункция (стресс индуцирланган) ва унга боғлиқ гиперинсуленимиянинг патогенетик роли аниқланган. Ижтимоий самарадорлиги: ўтказилган тадқиқотларда Lp-PLA2 ва LOX-1 ошиши исботланган. РТПКС эрта ташхислаш башоратлашда Lp-PLA2 ва LOX-1 миқдорини аниқлашнинг диагностик ва прогностик аҳамияти кўрсатилган. Ўтказилган лаборатор мезонлар асосида  ташхислаш дастлабки даражаларда рецидивланувчи тухумдон поликистоз синдромини консерватив усулда даволаш, асоратлар ривожланишининг олдини олиш чораларини белгилайди ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: Lp-PLA2 ва LOX-1 ошиши эрта даврларда аниқланганда аёлларнинг амбулатор мурожаати 3 мартага камаяди, мутахассис кўриги ва стандарт бўйича  бажариладиган  бошқа лаборатор таҳлиллар сони  2 мартага қисқариши ҳисобидан ҳар бир нафар беморга бюджет ҳисобидан 404800 сўм, бюджетдан ташқари 93000 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: Lp-PLA2 ва LOX-1 ошиши н лаборатор мезонлардан фойдаланиб эрта ташхислаш ҳисобидан ҳар бир нафар бемордан   497800 сўмга  иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тухумдон поликистоз синдромли аёлларни даволаш алгоритми ва тухумдон поликистози синдромининг рецидивланишини эрта башоратлашга  қаратилган босқичма-босқич реабилитация ва даво чоралари такомиллаштирилган. Иқтисодий самарадорлиги тухумдон поликистози синдромининг рецидивланишини эрта аниқлаш даво ва реабилитацион муолажаларни мукаммалаштириш алгоритми такомиллаштирилганлиги унинг даволаниш жараёни амалиётига жорий қилиниши ёрдамчи репродуктив технологияларни бажармаслик ҳисобига 1958000 сўм сарф харажатлар маблағларини тежаш имконини берган. Хулоса: биокимёвий ва лаборатор кўрсаткичлар маълумотларига асосланиб тухумдон поликистози синдромининг рецидивланишини эрта аниқлаш  ва даво алгоритмини қўллаш касалликни реабилитация тадбирларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish