Лим Максим Вячеславовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда бронхообструктив синдромни ташхислаш, даволаш ва олдини олишда тизимли ёндашув», 14.00.09 – Педиатрия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib751.    
Илмий маслахатчи: Шавази Нурали Мухаммад ўгли, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Овсянников Дмитрий Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Инобат Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ижевск давлат тиббиёт академияси (Россия).
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда бронхообструктив синдромни ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг комплекс тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳаво ифлосланиш кўрсаткичлари PM 2.5≥25,25 нг/м3, PM 10≥30,25 нг/м3, HCHO≥0,0405 мг/м3, TVOC≥0,375мг/м3 кўпайиши, RH≤31,5% нинг камайиши болаларда бронхообструктив синдром хавфининг башоратчиси эканлиги исботланган;
рецидивланган обструктив бронхит ва бронхиал астмани ривожланиш хавфини аниқлашда: иккинчи гуруҳ болаларида биринчи гуруҳ болалари билан таққослаганда IL-4, IL-6, TNF-α, IgЕ даражаларининг ўсиши аниқланди (мос равишда 1,8, 1,6, 1,7 ва 2,2 бараварига),   IL-4≥10,9 пг/мл (Se=76,7%, Sp=72,5%), IL-6≥22,65 пг/мл (Se=73,3%, Sp=71,7%), TNF-α≥27,15 пг/мл (Se=83,3%, Sp=63,3%), IgЕ≥56,6 МЕ/мл (S=>80,3%, Sp=89,2%) кўрсатгичларининг диагностик аҳамияти исботланган;
рецидивланган обструктив бронхит ва бронхиал астма ривожланишининг предикторлари сифатида: балғамдаги эозинофиллар қийматининг ва иккинчи гуруҳ болаларида E:I index биринчи гуруҳ болаларига нисбатан (мос равишда 2,4 ва 1,13 марта) ошиши, балғамдаги эозинофиллар даражаси≥1,95% (Se=90,8%; Sp=93,3%), модификацияланган бронхофонография кўрсатгичи  E:I index≥1,78 (Se=71,7%; Sp=61,7%) эканлиги исботланган;
болаларда касалликнинг рецидив кечишини ривожланиш эҳтимолини баҳолашда бронхообструктив синдромни эрта ташхислаш ва олдини олишнинг математик моделининг (Se=94,4%, Sp=85,0%) юқори диагностик самарадорлиги исботланган;
бронхиал обструкцияси бўлган болаларда "Болаларда БОС ни даволашга тизимли ёндашув" алгоритмининг самарадорлиги (ҳавони намлаш ва тозалаш, гиалурон кислотаси билан бурун инстилляцияси, гиалурон кислотаси, 3% натрий хлорид ва ацетилцистеин билан небулайзер ингаляцияси), E:I индексининг 1,3 баравар, балғамдаги эозинофиллар миқдори 1,4 марта, PM 2.5/10 3 марта, HCHO, TVOC 1,7-1,9 марта, AQI 2,3 марта пасайиши, RH даражаси 50% га нормаллашиши билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда бронхообструктив синдром билан кечувчи касалликлар ташхиси, даволаш ва олдини олишни  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг исботланган ортиқ ошиши PM 2.5≥25,25 нг/м3, PM 10≥30,25 нг/м3, HCHO≥0,0405 мг/м3, TVOC≥0,375мг/м3, RH≤31,5% га камайиши, бу болаларда бронхообструктив синдром хавфининг башоратчиси сифатида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.07.2023 йилдаги №47-у-сонли буйруғи асосида, Самарқанд шаҳар 3-сонли оилавий поликлиниканинг 19.03.2023 йилдаги №158-у-сонли буйруғи ва 13-сонли оилавий поликлиникаганинг 11.10.2023 йилдаги №19-сонли буйруғи асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/07-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ҳаво ифлосланишининг тавсия этилган мезонлари болаларда бронхиал обструкцияни ривожланиши учун микроиқлим хавф омилларини ўз вақтида йўқ қилишга имкон беради, бу эса касалланишни камайтиради ва болаларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўткир респиратор касалликларга чалинган беморларда уйда ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, 80 тадан 14 тасида ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларидан ортиқча эди. Ўтказилган ҳавони тозалаш ва намлантириш комплекси 14 болада бронхообструктив синдром ривожланишининг олдини олиш имконини берган ва шу орқали 14126000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда бинодаги ҳавонинг ифлосланиш кўрсаткичларини аниқлашни жорий этиш бюджет маблағларини 585500 сўм ва 1 та касал болага 423500 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: рецидивланган обструктив бронхит ва бронхиал астмани ривожланиш хавфини аниқлашда кўрсаткичларнинг белгиланган аҳамияти, иккинчи гуруҳ болаларида биринчи гуруҳ болалари билан таққослаганда IL-4, IL-6, TNF-α, IgЕ даражаларининг ўсиши аниқланиб (мос равишда 1,8, 1,6, 1,7 ва 2,2 бараварига), IL-4≥10,9 пг/мл (Se=76,7%, Sp=72,5%), IL-6≥22,65 пг/мл (Se=73,3%, Sp=71,7%), TNF-α≥27,15 пг/мл (Se=83,3%, Sp=63,3%), IgЕ≥56,6 МЕ/мл (S=>80,3%, Sp=89,2%) кўрсаткичларининг диагностик аҳамияти исботланганлиги Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.07.2023 йилдаги №47-у-сонли буйруғи асосида, Самарқанд шаҳар 3-сонли оилавий поликлиниканинг 19.03.2023 й.даги №158-у -сонли буйруғи ва 13-сонли оилавий поликлиникаганинг 11.10.2023 й.даги №19-сонли буйруғи асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/07-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: РОБ ва БА ни эрта ташхислаш ва олдини олиш учун тавсия этилган иммунологик мезонлар касалликнинг такрорий эпизодлари сонини камайтириши, болаларда бронхообструктив синдромнинг рецидив кечишини ташхислаш ва аниқлашни яхшилаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: РОБ ва БА билан касалланган 60 беморни 17 тасида иммунологик параметрлар баҳоланди, кейин "болаларда БОС ни даволашга тизимли ёндашув" алгоритмига мувофиқ даволаш амалга оширилди, бу эса касаллик эпизодларини такрорий ривожланишини олдини олиб, 23077500 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: РОБ ва БА билан оғриган беморларда IL-4, IL-6, TNF-α, IgE кўрсаткичларини аниқлаш жорий этилиши ҳар бир бемор болага бюджет маблағларини 725000 ва 632500 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: балғамдаги эозинофиллар қийматининг ва иккинчи гуруҳ болаларида E:I index биринчи гуруҳ болаларига нисбатан (мос равишда 2,4 ва 1,13 марта) ошиши, балғамдаги эозинофиллар кўрсаткичининг диагностик аҳамияти даражалари 1,95% (Se=90,8%; Sp=93,3%), модификацияланган бронхофонография индекси E:I index≥1,78 (Se=71,7%; Sp=61,7% РОБ ва БА ривожланишининг башоратчилари сифатида исботланганлиги Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.07.2023 йилдаги №47-у-сонли буйруғи асосида, Самарқанд шаҳар 3-сонли оилавий поликлиниканинг 19.03.2023 йилдаги №158-у-сонли буйруғи ва 13-сонли оилавий поликлиникаганинг 11.10.2023 йилдаги №19-сонли буйруғи асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/07-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиг: таклиф этилаётган мезонлар РОБ ва БА ривожланишининг олдини олади, умумий касалланишни камайтириб, болалар ва уларнинг ота-оналарининг ҳаёт сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўткир обструктив бронхит билан оғриган 40 бемордан 9 тасида балғамдаги эозинофиллар даражасининг ≥1,95% ва E:I index≥1,78 ошиши аниқланди, бу ўз вақтида даволаш-профилактика чораларини тузатишга, РОБ ва БА нинг олдини олишга имкон берган. Шундай қилиб, 9 та болада йилига камида 3 та касаллик ҳолатларининг олди олинди ва бу иқтисодий самарадорлик 36652500 сўмни ташкил этган. Хулоса: ўткир обструктив бронхит билан оғриган беморларда балғам эозинофилларини ва E:I index аниқлашни жорий этилиши 1 та бемор болага 2175000 сўм бюджет маблағларини ва 1897500 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: тасдиқланган юқори диагностик самарадорлиги бўлган болаларда бронхообструктив синдромни эрта ташхислаш ва олдини олиш математик моделининг (Se=94,4%, Sp=85,0%) қуллаш касалликнинг рецидив кечишини ривожланиш эҳтимолини баҳолаш Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.07.2023 йилдаги №47-у-сонли буйруғи асосида, Самарқанд шаҳар 3-сонли оилавий поликлиниканинг 19.03.2023 йилдаги №158-у-сонли буйруғи ва 13-сонли оилавий поликлиникаганинг 11.10.2023 йилдаги №19-сонли буйруғи асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/07-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бронхообструктив синдромни эрта ташхислаш ва олдини олиш учун математик моделдан фойдаланиш касалликни камайтириш, прогнозни яхшилаш ва касалликнинг сурункали шаклга утиш олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўткир обструктив бронхит ва бронхиолит билан касалланган 120 бемор ишлаб чиқилган математик модел бўйича баҳоланди, бу эса 34 болада рецидив кечишини ўз вақтида аниқлаш ва ривожланишига йўл қўймаслик имконини берди, бу эса 46155000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: болаларда бронхообструктив синдромни эрта ташхислаш ва олдини олишнинг математик моделини жорий этиш 1 та бемор болага бюджет маблағларини 725000 сўм ва 632500 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.
бешинчи илмий янгилик: бронхиал обструкцияси бўлган болаларда "Болаларда БОС ни даволашга тизимли ёндашув" алгоритмининг самарадорлиги (ҳавони намлаш ва тозалаш, гиалурон кислотаси билан бурун инстилляцияси, гиалурон кислотаси, 3% натрий хлорид ва ацетилцистеин билан небулайзер ингаляцияси), E:I индексининг 1,3 баравар, балғамдаги эозинофиллар миқдори 1,4 марта, PM 2.5/10 3 марта, HCHO, TVOC 1,7-1,9 марта, AQI 2,3 марта пасайиши, RH даражаси 50% га тушишни меъёрий кўрсатгичлари Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 18.07.2023 йилдаги №47-у-сонли буйруғи асосида, Самарқанд шаҳар 3-сонли оилавий поликлиниканинг 19.03.2023 йилдаги №158-у-сонли буйруғи ва 13-сонли оилавий поликлиникаганинг 11.10.2023 йилдаги №19-сонли буйруғи асосида амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 15 июлдаги 03/07-сон хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: болаларда бронхообструктив синдромга индивидуал ёндашув боланинг ҳаёт сифатини яхшилаши, касалликнинг сурункали ва рецидив шакллари сонини камайтириши, касалликнинг прогнозини яхшилаши мумкин. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: стационар даволаниш босқичида ўткир ва қайталанувчи бронхообструктив синдромли 80 нафар бемор амалга оширилган алгоритм бўйича даволанди, бу эса касалхонага ётқизиш вақтини ўртача 1,5 кунга қисқартиришга олиб келган ва бу 32580000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: ўткир ва қайталанувчи бронхообструктив синдромли болаларда “Болаларда БОС касаллигини даволашга тизимли ёндашув” алгоритмини қўллаш 1 та бемор болага 217500 сўм бюджет маблағларини ва 189750 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish