Хамидуллаев Фирдавс Фаридовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишни даволашда ангиогенез ингибиторларининг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш», 14.00.08 - Офтальмология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib2240
Илмий рахбар: Норматова Наргиза Миршовкатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Янгиева Нодира Рахимовна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Баранов Валерий Иванович тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: И.Н.Улянов номидаги Чувашия давлат университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқот мақсади. Қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишни даволашда иммунологик биомаркерларга, клиника - функционал кўрсаткичларга асосланиб ангиогенез ингибиторларининг таъсирини баҳолаб, даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
макуланинг шишиши аниқланган беморларда анти-VGEF терапия ва ГКС билан даволашнинг самарадорлиги иммунологик натижалар асосида узоқ муддатли терапевтик самарадорлиги асосланган;
қандли диабетга чалинган беморларда клиник ва функционал параметрларни аниқлаш орқали микроваскуляр биомаркерларнинг диабетик макуляр шиш билан боғлиқлиги исботланган;
қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишиши анти-VGEF терапия ва ГКС ёрдамида даволанганда иммунологик биомаркерларнинг камайиши хисобига функционал ва морфологик кўрсаткичлар яхшиланиши оркали клиник самарадорлиги асосланган;
қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шиш кузатилганда Anti-VGEF дори воситасини куллаш эндотелиал диcфукциясини камайиши туфайли қон томирлар ўтказувчанлигининг яхшиланиши, ГКС ни қўллаш эса IL-6 ва IL-8 нинг миқдори ошишига ва яллиғланишга карши таъсир килиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2024 йил 15-июлдаги 03/01–сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: макуланинг шишиши аниқланган беморларда анти-VGEF терапия ва ГКС билан даволашнинг самарадорлиги иммунологик натижалар асосида узоқ муддатли терапевтик самарадорлиги асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Олинган маълумотларга асосланиб, клиник амалиётда Макуланинг шишишини аниқлаш билан биргаликда иммуннологик натижалар асосида шиш кечишининг динамикасини назорат қилиш, ДМШ билан касалланган беморларда касалликнинг қайталанишини ҳамда анти-VGEF терапия ва ГКС билан даволашни коррекция қилиш имкониятини прогнозлаш учун зарур. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар РИКМИАТМ Қашқадарё филиали(27.03.2024й; №25), РИКМИАТМ Жиззах филиали (27.03.2024й; №15) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: IL 6 ва IL 8 миқдори нормадан баланд бўлган диабетик макуляр шиш аниқланган беморларда анти-VGEF терапия ва глюкокортикостероид (дипроспан) билан даволашнинг самарадорлиги касаллик қайталанишини 2 баравар камайишига эришилган ва натижада 1 нафар бемор хисобига бюджет маблағларини 4 000 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: МДШ билан касалланган беморларни даволашнинг кейинги тактикасини аниқлаш учун иммунологик текшириш интерлейкинлар ошган турини (IL 6 ва IL 8) аниқлаш лозим. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишни даволашда ангиогенез ингибиторларининг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган илмий техник кенгашига Самарканд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2024 йил 26-июндаги  6201-сон хат юборилган.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабетга чалинган беморларда клиник ва функционал параметрларни аниқлаш орқали микроваскуляр биомаркерларнинг диабетик макуляр шиш билан боғлиқлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Интерлейкинлар 6 ва 8 нинг ортиши макуланинг диабетик шишишининг ўрта оғир даражаси аниқланган беморларда касаллик клиникаси 2 баробар оғирлашишига ва даволаш муолажалари самарасининг 1,5 марта пасайтиришининг аҳамияти ва уларнинг боғлиқлиги қўшимча текшириш усуллари орқали аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар РИКМИАТМ Қашқадарё филиали(27.03.2024й; №25), РИКМИАТМ Жиззах филиали(27.03.2024й; №15) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Беморларни даволашда микроваскуляр биомаркерларни аниқламасдан даволаш  консерватив даво эффективини 1,5 баробарга тушуриб юборади, тадқиқот гуруҳларида турли хил даволаш усулларини солиштиришда эса статистик жиҳатдан сезиларли фарқлар аниқланмади, қайсиким индивидуаллаштирилган тиббиётнинг замонавий тушунчаларига зид ҳисобланади. Хулоса: ДМШ фенотипларидаги шиш жараёнининг турли механизми исботланган, қайсиким беморларни макуланинг диабетик шишиши ва микроваскуляр биомаркерлар нормадан ошган ёки йўқлиги асосида мураккаб қиммат турувчи консерватив даво усулларидан фойдаланмасдан саралаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: «Қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишни даволашда ангиогенез ингибиторларининг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган илмий техник кенгашига Самарканд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2024 йил 26-июндаги  6201-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишиши анти-VGEF терапия ва ГКС ёрдамида даволанганда иммунологик биомаркерларнинг камайиши хисобига функционал ва морфологик кўрсаткичлар яхшиланиши оркали клиник самарадорлиги асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: Енгил даражали макуланинг диабетик шишишини даволашда Ранибизумабга нисбатан Бролуцизумабнинг самарадорлиги ОКТ даги натижалари орқали 28 % га, МКМ орқали 9,5 % га ва МККЎ орқали 10 % га самарали эканлиги қиёсий таҳлил қилинган Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Диабетик макуляр шиш билан касалланган беморларнинг илмий тадқиқотлари натижалари Олинган илмий-амалий маълумотлар РИКМИАТМ Қашқадарё филиали(27.03.2024й; №25), РИКМИАТМ Жиззах филиали(27.03.2024й; №15) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Диабетик макуляр шиш қўлланиладиган анти-VGEF терапияда қўлланиладиган бролуцизумаб ва ранибизумаблар бир-биридан клиник кечиши, беморларнинг ҳаёт сифатига таъсири, макуладаги шишнинг ОКТдаги ўлчамлари, интерейлейкинлар миқдори ҳамда маҳаллий ГКС терапия ўтказиш орқали ажралиб турадиган макуладаги шишнинг давомийлиги билан тавсифланади. бу эса касалликнинг ривожланиши ва хронизасиясини камайтиришга имкон беради, даволашга кетадиган дори воситаларга қилинган ҳаражатлар 50 % камайтиради, бу бир йилда 4.000.000 сўмни тежаш имконини беради. Хулоса: Қандли диабетга чалинган беморларда МДШ бўлганда анти-VGEF препаратларини қўллаш самарадорликка олинган натижаларга асосланиб, ишлаб чиқилган алгоритмга мувофиқ амалий соғлиқни сақлаш учун эрта диагностика чоралари, прогнозлари ва анти-VGEF препаратлари билан даволаш бўйича тавсиялар таклиф этилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: Қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишни даволашда ангиогенез ингибиторларининг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган илмий техник кенгашига Самарканд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2024 йил 26-июндаги  6201-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шиш кузатилганда Anti-VGEF дори воситасини куллаш эндотелиал диcфукциясини камайиши туфайли қон томирлар ўтказувчанлигининг яхшиланиши, ГКС ни қўллаш эса IL-6 ва IL-8 нинг миқдори ошишига ва яллиғланишга карши таъсир килиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Илмий янгиликнинг аҳамияти: Макуланинг диабетик шишиши диагностикасини оптимизациялаштирилиб анти-VGEF дори воситалари билан даволашни такомиллаштирилади ва ривожланган ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали касаллик кечишини назорат қилиш, эрта ривожланишини олдини олиш ва кўриш ўткирлигини тиклаш усуллари тиббиётда янгиланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар «Макуланинг диабетик шишишинг турли босқичларини анти-VGEF дори воситалари билан даволаш алгоритми» мавзусида илмий тадқиқотлари натижалари РИКМИАТМ Қашқадарё филиали, РИКМИАТМ Жиззах филиали амалиётига жорий этилди (Самарқанд Давлат тиббиёт университети қошидаги Эксперт Кенгашининг 2024 йил 13 мартдаги 39-сонли хулосаси). Олинган илмий-амалий маълумотлар :Диабетик макуляр шиш билан касалланган беморларнинг илмий тадқиқотлари натижалари Олинган илмий-амалий маълумотлар РИКМИАТМ Қашқадарё филиали (27.03.2024й; №25), РИКМИАТМ Жиззах филиали(27.03.2024й; №15) клиник амалиётига тадбиқ этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Цитокинлар даражаси, клиник ва функционар кўрсаткичлар ўзгаришларини таҳлил қилиш асосида ушбу касалликнинг комбинaциялашган усул билан даволаш орқали сарф харажатларни 50% га камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган Хулоса: Клиник, тўр парда марказий чуқурчаси қалинлиги, максимал коррегирланган кўриш ўткирлигини, кўрув органи УТТ диагностикаси асосида қандли диабетга чалинган беморларда макуланинг шишишини ривожланиш механизми диабет омиллари, кўриш ўткирлигидаги пасайиш ва макуладаги шишнинг қалинлигини аниқланди. Олинган натижалар асосида касалликнинг ривожланиши ва хронизасиясининг олдини олиш учун анти-VGEF терапияни оптималлаштирилиб бролуцизумаб ва ранибизумабни таққослаш усули ёрдамида амалга оширилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган холда фойдаланиши: Қандли диабетга чалинган беморларда макуляр шишни даволашда ангиогенез ингибиторларининг таъсири ва самарадорлигини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида ташкил этилган илмий техник кенгашига Самарканд давлат тиббиёт университети ректори томонидан 2024 йил 26-июндаги  6201-сон хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish