Ҳакимов Ҳакимжон Абдулло ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.02 – Макроиқтисодиёт, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Iqt595.
Илмий маслаҳатчи: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги ДСc.03/30.01.2021.И.16.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўраев Шавкат Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Халқаро Нордик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш методологияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни институционал ва оператив чора-тадбирларни ўз ичига олган, иқтисодий ўсиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш орқали молия бозорларининг ривожланиши ҳамда фискал сиёсатнинг шаффофлиги каби омилларнинг ўзаро таъсирлари ва уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
пул-кредит, фискал ва ташқи савдо сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш,  товарлар ва хизматлар бозори мувозанатини таъминлаш ва иқтисодиётда рақобат муҳитини яхшилаш орқали инфлация суръатининг барқарор даражасини таъминлаш бўйича таклифи асосланган;
иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга  йўналтирилган фискал сиёсат қоидалари ва бюджет харажатлари самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган субсидия ва тақдим этиладиган имтиёзларни иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб тартибга солиш таклифи асосланган;
услубий ёндашувга кўра фискал ва монетар сиёсатнинг мувофиқлик даражасини “юқори даражадаги мувофиқлик” (0,7<ПЧ≤1), “ўртачадан юқори даражали мувофиқлик” (0,5<ПЧа≤0,7), “ўрта даражали мувофиқлик” (0,3<ПCа≤0,5), “паст даражадаги мувофиқлик” (0 < ПCл ≤ 0,3) гуруҳларига кўра таснифлаш орқали баҳолаш ҳамда давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини барқарорлик мезонларидан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегиясини амалга оширишда ташқи ва ички қарзларнинг юқори даражаси ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш индикаторлари асосланган;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсиш ва давлат бюджети кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш методологияси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни институционал ва оператив чора-тадбирларни ўз ичига олган, иқтисодий ўсиш ва молиявий барқарорликни таъминлаш орқали молия бозорларининг ривожланиши ҳамда фискал сиёсатнинг шаффофлиги каби омилларнинг ўзаро таъсирлари ва уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий таълимнинг 60310100-Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) ва 60410400-Молия ва молиявий технологиялар бакалавриат таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Макроиқтисодиёт” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан дарсликларда фойдаланиш талабаларда фискал ва монетар органларнинг уйғунлашган ҳолда, ўзаро ҳамкорликда ишлаш тизимининг назарий-услубий жиҳатларини ҳамда “фискал ва монетар сиёсатни мувофиқлаштириш” каби иқтисодий категорияларининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
пул-кредит, фискал ва ташқи савдо сиёсатларини ўзаро мувофиқлаштириш, товарлар ва хизматлар бозори мувозанатини таъминлаш ва иқтисодиётда рақобат муҳитини яхшилаш орқали инфлация суръатининг барқарор даражасини таъминлаш бўйича таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2024-йил 6-ноябрдаги 04/1-13-30-сон маълумотномаси). Бу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши нархлари давлат томонидан тартибга солиниши лозим бўлган товарлар учун нархларнинг (тарифларнинг) қўлланилиши устидан назоратни амалга оширишни ваколатли давлат органининг ваколатларидан бири сифатида белгилаш имконини берган;
иқтисодиётнинг реал секторини рағбатлантиришга  йўналтирилган фискал сиёсат қоидалари ва бюджет харажатлари самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган субсидия ва тақдим этиладиган имтиёзларни иқтисодий самарадорлигидан келиб чиқиб тартибга солиш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 25-декабрдаги “2024-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2024-йил 6-ноябрдаги 04/1-13-30-сон маълумотномаси). Бу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджети тақчиллиги чекланган миқдорининг ошиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча харажатлар фақат қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлганда ёки бошқа харажатларни қисқартириш ҳисобига амалга оширилиши белгиланган.
услубий ёндашувга кўра фискал ва монетар сиёсатнинг мувофиқлик даражасини “юқори даражадаги мувофиқлик” (0,7<ПЧ≤1), “ўртачадан юқори даражали мувофиқлик” (0,5<ПЧа≤0,7), “ўрта даражали мувофиқлик” (0,3<ПCа≤0,5), “паст даражадаги мувофиқлик” (0<ПCл≤0,3) гуруҳларига кўра таснифлаш орқали баҳолаш ҳамда давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини барқарорлик мезонларидан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегиясини амалга оширишда ташқи ва ички қарзларнинг юқори даражаси ва улардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш индикаторларидан фойдаланиш таклифи олий таълимнинг 5А230601-Давлат молияси ва халқаро молия магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Макроиқтисодий сиёсат ва молия бозорлари” номли дарслик, 70310102 – Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) магистратура мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Фисcал анд монетарй полиcй” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 18-августдаги 356-сонли буйруғи, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2024-йил 30-сентябрдаги 333-сонли буйруғи). Мазкур илмий натижалардан ўқув адабиётларида фойдаланиш талабаларда фискал ва монетар сиёсатнинг мувофиқлик даражасини таҳлил қилиш, “даромадлилик эгри чизиғи” ҳамда “фискал қоидалар” ва “монетар қоидалар” каби иқтисодий категорияларининг моҳиятини тўғри ва кенгроқ тушунишларига имкон яратган;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ўсиш ва давлат бюджети кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик моделлар асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан 2024-йил учун “Бюджетнома”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 7-ноябрдаги №41-7-22818-сон маълумотномаси). Бу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодий ўсиш кўрсаткичи ҳамда инфлация бўйича ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish