Абдуллаев Шарофиддин Шахобиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чилонжийда ва анжир мевалари асосида халқ табобати учун товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/К859.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Маматқулова Сурайё Абдусаматовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Воҳидович, кимё фанлари доктори, профессор, Мўйдинов Нурилло Тўхтарович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чилонжийда (Зизифус жужуба Милл.), анжир (фиcус cариcа л.) мевалари ва бошқа доривор ўсимликлар композицияси асосида халқ табобати учун озиқ-овқат қошилмалари ишлаб чиқиш, уларнинг кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш ҳамда олинган янги товарларни ТИФ ТН бўйича  синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона вилоятида етиштирилган чилонжийда ва анжир мевалари таркибида гидрофил витаминларни ЙССХ усулида аниқлаш натижасида чилонжийдада Б1, Б2, Б3, Б6 ва ПП витаминлар миқдори анжирга нисбатан кўп миқдорда, анжирда эса, Б9 ва C витамилари кўп тўпланганлигини исботланган;
маҳаллий чилонжийда ва анжир мевалари этанолли экстрактлари таркибидаги фенолли бирикмаларнинг миқдорларини ЙССХ усулида аниқлаш асосида чиллонжийда мевасига қараганда анжирда галл кислота, рутин, салицил кислота, кверсетин ва апигенин мос равишда 31,0; 3,3; 1,4; 11,7 ва 15,0 баробар кўп эканлиги аниқланган;
чилонжийда, анжир мевалари, кашнич ўсимлиги ва арпабодиён уруғи ва уларнинг ҳар хил таркибли композицияларининг ин витро шароитида антиоксидант фаоллигини баҳолаш асосида халқ табобатида қолланиладиган шифобахш “Аскарун” ва “Аскаруфен” озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқилган;
ИБП ОЕС усулида “Аскарун” ва “Аскаруфен” озиқ-овқат қўшилмалари таркибидаги 44 та кимёвий элементлар миқдори аниқланганда уларда инсон саломатлиги учун фойдали бўлган макроелементлар ва ҳаётий муҳим бўлган микроелементлар етарли бўлиб, заҳарли ва оғир металлар рухсат этилган меъёрдан  кўп эмаслиги аниқланган;
“Аскаруфен” ва “Аскарун” озиқ-овқат қўшилмаларининг ин витро шароитида дифенилпикрилгидрозил радикалларини сўндириш методи ёрдамида уларнинг антирадикал фаоллиги юқори эканлигини исботланган;
янги “Аскаруфен” ва “Аскарун” озиқ-овқат қўшилмалари учун технологик йўриқномалар ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чилонжийда ва анжир мевалари ҳамда айрим доривор ўсимликлар қисмлари асосида халқ табобати учун товарлар олиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сҳилонжийда ва анжир мевалари композицияси асосида “Аскарун” номли йанги озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш технологик йўриқномаси (ТЙ 303271760-04:2024) ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Президент Админстрацияси ҳузуридаги Санитарийа-епидемиологик назорат Бош бошқармаси томонидаги Санитар-эпидемиологик хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Президент Админстрацияси ҳузуридаги Санитарийа-епидемиологик назорат Бош бошқармасининг 06.08.2024 йилдаги №016831-сон маълумотномаси) Натижада, чилонжийда ва анжир мевалари асосида шифобахш озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
сҳилонжийда меваси, кашнич ўсимлигининг ер устки қисми, Арпабодён уруғи композицияси асосида “Аскаруфен” номли йанги озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш технологик йўриқномаси (ТЙ 477967747-01:2024) ишлаб чиқилган ва “УзТест” Ўзбекистон илмий-синов ва сиафт назорати маркази томонидан синов-тажриба хулосаси берилган. (“УзТест” Ўзбекистон илмий-синов ва сиафт назорати маркази лабораториясининг 03.05.2024 йилдаги 002-120/3-сон маълумотномаси) Натижада, чилонжийда меваси, кашнич ўсимлигининг ер устки қисми, Арпабодён уруғи композицияси асосида шифобахш озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“Аскаруфен” ва “Аскарун” номли табиий озиқ-овқат қўшилмалари товар сифатида синфланиб, унга ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича “Сҳилонжийда, анжир ва айрим доривор ўсимликлар асосида тайёрланган, таркибида Б, C, ПП каби витаминлар, рутин, кверсетин, апигенин каби флавоноидлар, фойдали аминокислоталар, полисахаридлар, оқсиллар каби табиий бирикмалар сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмалари, дори воситаси эмас” учун – 1212301507  код рақами ишлаб чиқилган ва Ўзбекситон Республикаси Божхона Қўмитаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 18.10.2024 йилдаги 17/05-24-0005-сонли маълумотномаси). Натижада, чилон жийда, анжир ва айрим доривор ўсимликлар асосида тайёрланган озиқ-овқат қўшилмаларини кимёвий таркиби асосида синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish