Тожибоев Достонбек Рахимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим мой берувчи ўсимликлар: кимёвий таркиби ва улар асосидаги композицион маҳсулотлар», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/К831.
Илмий раҳбар: Исақов Мухамеджан Юнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Махсадбек Мўйдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Имомова Мукаммалхон Ехмухаматовна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитда етиштириладиган айрим мой берувчи ўсимликларнинг кимёвий таркибини ўрганиш, улар асосида композицион озуқалар, табиий гигиеник воситалар тайёрлаш, мойларнинг мансублигини аниқлаш ва мойли уруғларнинг ТИФ ТН да кимёвий таркиби асосида синфлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мой берувчи ўсимликларнинг элемент таркиби тупроқ-илдиз-поя-уруғ тизимидаги макро-, микроелементлар ва оғир металларнинг миқдорий қийматлари аниқланган;
турли ҳудудларда етиштирилган ўсимликлар мойларининг таркибидаги ёғ кислоталарининг миқдорий кетма-кетлиги доимий эканлиги аниқланган;
қолдиқ ўсимлик пояларининг оқсил миқдори ўрганилиб, чорва ҳайвонлари учун композицион дағал озуқалар тайёрланди ва ўтказилган тажрибалар уларни юқори смарадорликка эга эканлиги исботланган;
ўсимлик мойларининг аралашмасидан фойдаланиб терини парвариш қилишда қўлланиладиган композицион табиий гигиеник восита олинган;
седана (Нигелла сатива) ўсимлиги уруғи учун ТИФ ТН қоидаларига асосан янги товар коди ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соя, зиғир, седана ва кунжут ўсимликларнинг илдиз поя ва уруғлари ҳамда улардан олинган мойларнинг кимёвий таркибини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соя ва кунжут поялари ҳамда қолдиқ уруғларининг кимёвий таркиби асосида қўйлар учун дағал озуқали композициялар Фарғона вилояти Учкўприк тумани “З.Мадрахимов” чорва наслчилик ва “Фар-Учкўприк парвоз” кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳамда Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Данғара кўп тармоқли техникумида амалиётга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 6 сентябрдаги 02/23-2032-сон хулосаси). Натижада, қўй гўшти ва терисига бўлган талабни маълум даражада қондириш имконини берган;
седана (Нигелла сатива) уруғлари учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича янги: майдаланмаган ва янчилмаган уруғлар учун 0909 61 000 3, майдаланган ёки янчилган уруғлар учун 0909 62 000 3 товар кодлари ишлаб чиқилди ва давлат божхона қўмитаси амалиётига жорий қилиш учун қабул қилинди (Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 18 октябрдаги 17/05-24-1894-сонли маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт жараёнларида седана уруғларини таснифлашни соддалаштириш, статистик маълумотларнинг аниқлигини оширади ҳамда бож тўловларини тўғри белгилаш имконини берган.