Ҳайдарова Розия Давроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сув хўжалиги обектларида гидравлик жараёнларни кўп ўлчовли фазовий тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда оптимал бошқариш”, 05.01.02 – Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотларни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4163.
Илмий раҳбар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети .
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/03.06.2023.FM/Т.73.08 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Нормуродов Чори Бегалиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Шамсиев Расул Заирович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура ва қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади сув хўжалиги обектларидаги сув ресурсларининг икки ўлчовли беқарор ҳаракатини оптимал бошқаришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув хўжалиги обектларидаги сув ресурсларининг беқарор ҳаракатини ифодаловчи Сен-Венаннинг бир ўлчовли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар тизими икки ўлчовли математик моделга такомиллаштирилган;
сув хўжалиги обектларидаги сув ресурсларининг беқарор ҳаракатининг такомиллаштирилган Сен-Венаннинг икки ўлчовли математик модели учун Понтрягиннинг максимум тамойили асосида оптималликнинг зарурий шарти ишлаб чиқилган;
сув хўжалиги обектларидаги сув ресурсларининг беқарор ҳаракатининг такомиллаштирилган Сен-Венаннинг икки ўлчовли математик модели учун ишлаб чиқилган оптималликнинг зарурий шарти асосида оптимал бошқариш масаласини ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
сув хўжалиги обектларидаги сув ресурсларининг такомиллаштирилган икки ўлчовли беқарор ҳаракатини проексия градиенти усули асосида оптимал бошқариш масаласини ечиш дастурлар мажмуаси яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Истеъмолчиларга сувни иқтисод қилган ҳолда етказиб бериш шароитида ирригация тизими каналларида сув тақсимлашни оптимал бошқариш бўйича олинган натижалар асосида:
сув хўжалиги обектларида икки ўлчовли беқарор сув ҳаракатини моделлаштириш масаласини ечиш учун дастурлар мажмуаси Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси обектларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024 йил 5 октябрдаги 05-05/7784-сонли маълумотномаси). Натижада ирригация тизими каналларида сув ресурсларини йўқолишларини 3-5% гача камайтириш имконини берган;
икки ўлчовли беқарор сув ҳаракатини математик моделлари ҳамда уларни иш режимларини бошқариш Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси сув хўжалиги обектлари ва уларнинг гидротехник иншоотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024 йил 5 октябрдаги 05-05/7784-сонли маълумотномаси). Натижада яратилган дастурлар мажмуаси каналларнинг сув чиқарувчи гидротехник иншоотларининг ишлари самарадорлигини 5-7% га ошириш имконини берган;
сув хўжалиги обектларида беқарор сув ҳаракатини моделлаштириш учун чекли элементлар сонли усулининг ечиш алгоритмлари Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш обектлари ва тизимларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2024 йил 5 октябрдаги 05-05/7784-сонли маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган алгоритмлар экин майдонларини суғоришнинг самарадорлигини 10% гача ва олинадиган ҳосилнинг сифатини яхшилаш имконини берган.