Тошназарова Лола Шухратиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон миллий суғурта бозорининг самарали фаолиятини таъминлаш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2024.2.PhD/Iqt4129
Илмий раҳбар: Қулдошев Қамариддин Мансурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
IK фаолият кўрсатаётган муассаса номи, IK рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илҳом Музробшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Фаррух Равшанович, иқтисодиёт фанлари бўйич фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон миллий суғурта бозорининг самарали фаолиятини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта агентлари воситачилигида тузилган суғурта шартномалари муддатининг амал қилиши тугагунга қадар суғурта агенти ва суғурталанувчи ўртасида алоқани ушлаб туриш тартибини қўллаш асосида суғурта шартномаларининг зарарлилик даражасини пасайтириш таклифи асосланган;
мижозларга кенг қамровли хизматларни тақдим этишга қаратилган махсус суғурта маҳсулоти ҳисобланувчи кўп тармоқли мул'тиассистанс хизматларини ташкил этиш орқали суғурта хизматларининг сифати ва оперативлигини таъминлаш асосланган;
суғурта компанияларининг ташкилотчилигида телемедицинани (масофавий тиббий хизмат кўрсатиш) мобил алоқалар воситасида оммавийлаштириш ва мазкур хизматларни суғурта полислари билан кафолатлаш тизимини татбиқ этиш орқали суғурта хизматларининг қулайлиги, тезкорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббий хизматлар соҳасига кенг қамровли тарзда кириш, тиббий маълумотларнинг сақланишини таъминлаш таклифи асосланган;
суғурталовчилар билан суғурталанувчилар ўртасида тузилган суғурта шартномаларининг амал қилиши давомида юзага келган низоларни ҳал этишда ҳакамлик судлари хизматини ташкил этиш асосида суғурта низоларини ҳал қилиш жараёнини соддалаштириш ҳамда мижозлар ва суғуртачиларнинг манфаатдорлигини ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон суғурта бозорининг самарали фаолиятини таъминлаш йўналишида олинган илмий натижалар асосида:
суғурта агентлари томонидан улар воситачилигида суғурталанувчилар билан тузилган суғурта шартномаларини уларнинг амал қилиши тугагунга қадар ўз назоратида ушлаб туриш бўйича ишлаб чиқилган тизимни амалиётга жорий этиш таклифи “MY Insurance” суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“MY Insurance” суғурта компанияси АЖнинг 2024-йил 23- февралдаги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта компанияси томонидан 2023-йил давомида тузилган суғурта шартномаларининг зарарлилик даражаси 2022-йил давомида тузилган суғурта шартномаларининг зарарлилик даражасига нисбатан 10 фоиз камайишига эришилиб, 150 млн. сўм ҳажмидаги суғурта қопламаларини тежаш имкони яратилган;
телемедисинани (масофавий тиббий хизмат) мобил алоқалар воситасида суғурта компанияларининг ташкилотчилигида оммавийлаштириш ва ушбу хизматларни суғурта полислари билан кафолатлаш тизимини амалиётга татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф “MY Insurance” суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“MY Insurance” суғурта компанияси АЖнинг 2024-йил 23-февралдаги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мижозларга кенг қамровли хизматларни тақдим этишга қаратилган махсус суғурта маҳсулоти ҳисобланувчи кўп тармоқли мул'тиассистанс хизматларини ташкил этиш орқали суғурта хизматларининг сифати ва оперативлигини таъминлаш имкони яратилган;
суғурталовчилар билан суғурталанувчилар ўртасида тузилган суғурта шартномаларининг амал қилиши давомида юзага келган низоларни ҳал этишда ҳакамлик судлари хизматидан фойдаланиш амалиётини жорий этиш тўғрисидаги таклиф “HAMKOR SUG`URTA” суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“HAMKOR SUG`URTA” суғурта компанияси АЖнинг 2024-йил 15-мартдаги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компанияда юзага келган низоларни ҳал этиш оперативлиги ошган ва суд харажатлари 50 фоиз камайишига эришилган;
суғурта хизматларини кўрсатишда суғурталанувчиларга қулайликлар яратиш билан боғлиқ профессионал хизматларни кенгайтириш, ушбу хизматларнинг сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида кўп тармоқли мул'тиассистанс хизматларини ташкил этиш таклифи “HAMKOR SUG`URTA” суғурта компанияси АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“HAMKOR SUG`URTA” суғурта компанияси АЖнинг 2024-йил 15-мартдаги маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-йилга нисбатан 2023-йилда тузилган суғурта шартномалари сони кўпайган ва тўпланган суғурта мукофотлари қиймати 2023-йилда 112 фоизга ошган.