Камолова Феруза Кахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилини такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3815.
Илмий раҳбар: Каримов Акром Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Машарипов Озод Алимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" Миллий тадқиқот университети.
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарида дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан кўриладиган зарарни ҳисобга олиш мақсадида 4920 – «Жорий дебиторлик қарзларининг қадрсизланиши бўйича резерв», 9440 – «Дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан кўрилган зарар» ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
    хорижий ҳамкорлар билан ҳисобни алоҳида юритиш мақсадида 4030 – «Хорижий ҳамкорлардан олинадиган счётлар» ва 6030 – «Хорижий ҳамкорларга тўланадиган счётлар» ишчи счётларини киритиш таклиф этилган;
    дебиторлик ва кредиторлик қарзларини савдо ва носавдо турларига ажратиш орқали молиявий ҳисоботда ахборотларнинг шаффофлилиги ва ишончлилигини ошириш асосланган;
    тўқимачилик саноати корхоналарида харидорларга шартнома тўлови 10 кун ичида тўланган ҳолатда 4 фоизлик чегирмани қўллаш орқали дебиторлик қарзларини камайтириш ва ликвидлик даражасини ошириш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг бухгалтерия ҳисоби ва иқтисодий таҳлилини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан кўриладиган зарарни ҳисобга олиш мақсадида 4920 – «Жорий дебиторлик қарзларининг қадрсизланиши бўйича резерв», 9440 – «Дебиторлик қарзларининг қадрсизланишидан кўрилган зарар» ишчи счётларини киритиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Реал Тех Ташкент» МЧЖ томонидан амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 11.11.2024 йилдаги  №03/25-3052 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида молиявий ҳисоботда дебиторлик қарзларининг халқаро стандартларга мувофиқ ҳаққоний баҳолаш, молиявий ҳисоботда соф қийматда акс эттириш, қадрсизланиш бўйича аниқ маълумотлар шакллантиришга эришилган ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар тўғри ва шаффоф маълумотлар билан таъминланган;;
хорижий ҳамкорлар билан ҳисобни алоҳида юритиш мақсадида 4030 – «Хорижий ҳамкорлардан олинадиган счётлар» ва 6030 – «Хорижий ҳамкорларга тўланадиган счётлар» ишчи счётларини киритиш таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Реал Тех Ташкент» МЧЖ томонидан амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 11.11.2024 йилдаги  №03/25-3052 сон маълумотномаси сон маълумотномаси). Ушбу таклиф амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг хорижий ҳамкорлари билан ҳисоб-китобларни алоҳида юритиш имкони яратилган;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларини савдо ва носавдо турларига ажратиш орқали молиявий ҳисоботда ахборотларнинг шаффофлилиги ва ишончлилигини ошириш бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Реал Тех Ташкент» МЧЖ томонидан амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 11.11.2024 йилдаги  №03/25-3052 сон маълумотномаси). Натижада бухгалтерия балансида дебиторлик ва кредиторлик қарзлари халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштирилган, савдо ва носавдо фаолияти билан боғлиқ бўлган қарздорликларни баҳолаш, таҳлил қилиш ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга хизмат қилган, ахборотларнинг шаффофлилиги ва ишончлилиги ошган;
тўқимачилик саноати корхоналарида харидорларга шартнома тўлови 10 кун ичида тўланган ҳолатда 4 фоизлик чегирмани қўллаш орқали дебиторлик қарзларини камайтириш ва ликвидлик даражасини ошириш бўйича таклиф «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо «Реал Тех Ташкент» МЧЖ томонидан амалиётига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 11.11.2024 йилдаги  №03/25-3052 сон маълумотномаси сон маълумотномаси). Ушбу таклиф бўйича ишлаб чиқилган ҳисоб-китобни кўллаш орқали 2023 йилда 2 чоракда дебиторлик қарзлари суммасини 6,5 фоизга камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish