Сайфуллоев Жамшид Қобил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2241.
Илмий раҳбар: Авлокулов Анвар Зиядуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ходимлар билан меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китобларни тўғри йўлга мақсадида 6791-«Фойданилмаган таътиллар бўйича баҳоланган мажбурият» ва 9431-«Фойданилмаган таътиллар бўйича резерв харажатлари» ишчи счётларини киритиш асосланган;
маҳсулот таннархи аниқлилигини таъминлаш ва ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида 2311-«Асосий воситаларни жорий таъмирлаш харажатлари» ишчи счётини ҳисоб сиёсатига киритиш таклиф этилган;
давр харажатлари таркибида 9435-«Номонетар активлар бўйича валюта қадрсизланишидан кўрилган зарарлар» ишчи счётини киритиш асосланган;
халқаро стандартлар асосида тузиладиган молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда «Фойдаланиш имконияти чекланган пул маблағлари» сатрини киритиш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ҳисоб сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ходимлар билан меҳнат таътили бўйича ҳисоб-китобларни тўғри йўлга мақсадида 6791-«Фойданилмаган таътиллар бўйича баҳоланган мажбурият» ва 9431-«Фойданилмаган таътиллар бўйича резерв харажатлари» ишчи счётларини киритиш билан боғлиқ таклифи «Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 9 апрелдаги 05-39/1114-сон маълумотномаси). Натижада, «Ходимларнинг даромадлари» номли 19-сон ва «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» номли 37-сон БҲХС талаблари бажарилишига ҳамда мажбуриятларга оид ахборотларнинг ишончлилиги ва шаффофлилиги таъминланишига хизмат қилган;
маҳсулот таннархи аниқлилигини таъминлаш ва ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини тўғри ташкил этиш мақсадида 2311-«Асосий воситаларни жорий таъмирлаш харажатлари» ишчи счётини ҳисоб сиёсати таркибига киритиш билан боғлиқ таклифи «Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 9 апрелдаги 05-39/1114-сон маълумотномаси). Натижада, бухгалтерия ҳисобида ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларига оид ахборотларнинг ҳамда маҳсулот таннархи ва молиявий натижаларнинг тўғри шаклланишига эришилган;
давр харажатлари таркибида 9435-«Номонетар активлар бўйича валюта қадрсизланишидан кўрилган зарарлар» ишчи счётини киритиш билан боғлиқ таклифи «Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 9 апрелдаги 05-39/1114-сон маълумотномаси). Натижада, номонетар активлар бўйича валюта қадрсизланишидан кўрилган зарарлар тўғрисида ишончли ахборотларни шакллантириш имконияти яратилган;
халқаро стандартлар асосида тузиладиган молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда «Фойдаланиш имконияти чекланган пул маблағлари» сатрини киритиш билан боғлиқ таклифи «Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятида ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган («Ўзбекгидроенергия» акциядорлик жамиятининг 2024 йил 9 апрелдаги 05-39/1114-сон маълумотномаси). Натижада, акциядорлик жамиятининг молиявий ҳолати ва ликвидлилиги бўйича ишончли ахборотларнинг шаклланишига эришилган.