Лямкина Виктория Александровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи ““Тадбирқорлик университети” концепциясига мувофиқ университетларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4581
Илмий раҳбар: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ходжаева Нодирахон Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “тадбиркорлик университети” концепцияси асосида ОТМларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
 - назарий-услубий ёндашувга кўра “тадбиркорлик университети” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ўзида тадқиқотлар натижаларини тадбиркорлик фаолиятига трансфер қилиш орқали бўлажак мутахассисларнинг зарурий сифатларини шакллантириш мақсадида тадбиркорлик кўникмаларини ва компетенцияларини рағбатлантиришга  йўналтириладиган, анъанавий университетлардан фарқ қилган ҳолда анча мослашувчан бўлиб ҳисобланадиган ОТМнинг инновацион модели нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
- Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг академик ва молиявий мустақиллигини ҳисобга олган ҳолда ОТМларидаги таълим бериш (TBOTM = 0,42), илмий (IFOTM = 0,32) ва тижорат (TFOTM = 0,25) фаолиятларининг интеграциялашуви самарадорлигини миқдорий баҳолашдаги мақбул нисбатни таъминлаш  асослаб берилган;
 - “тадбиркорлик университети” концепцияси доирасида ОТМлари фаолиятини бошқариш механизмини илмий-тадқиқотчилик ва инновацион фаолиятдан олинган даромадлар миқдори (DM), илмий мақолалар сони ва натижалари (IMS), профессор-ўқитувчилар тузилмаси (POʻT)ни ҳисобга олувчи таълим тизимининг рақобатбардошлилигига илмий-тадқиқотчилик ва инновацион фаолиятнинг таъсирини баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
- Ўзбекистон ОТМларида фаолият ривожланишининг жорий тенденцияларини ҳисобга олувчи, кўп омилли сценарийларни акс эттирувчи эконометрик моделлар асосида “тадбиркорлик университети” шаклланишининг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Тадбиркорлик университети” концепцияси билан мос ҳолда университетларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
биринчи илмий янгилик бўйича, назарий-услубий ёндашувга кўра “тадбиркорлик университети” тушунчасининг иқтисодий мазмунини ўзида тадқиқотлар натижаларини тадбиркорлик фаолиятига трансфер қилиш орқали бўлажак мутахассисларнинг зарурий сифатларини шакллантириш мақсадида тадбиркорлик кўникмаларини ва компетенцияларини рағбатлантиришга  йўналтириладиган, анъанавий университетлардан фарқ қилган ҳолда анча мослашувчан бўлиб ҳисобланадиган ОТМнинг инновацион модели нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Университе 3.0 модели ва таълим сифатини таъминлаш масалалари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024-йил 7-майдаги 149-сон буйруғи);
иккинчи илмий янгилик бўйича, Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг академик ва молиявий мустақиллигини ҳисобга олган ҳолда ОТМларидаги таълим бериш (TBOTM = 0,42), илмий (IFOTM = 0,32) ва тижорат (TFOTM = 0,25) фаолиятларининг интеграциялашуви самарадорлигини миқдорий баҳолашдаги мақбул нисбатни таъминлаш  таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари Маркази томонидан фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари Марказининг 2024 йил 22 октябрдаги №01/17-524-сонли маълумотномаси);
учинчи илмий янгилик бўйича,  “тадбиркорлик университети” концепцияси доирасида ОТМлари фаолиятини бошқариш механизмини илмий-тадқиқотчилик ва инновацион фаолиятдан олинган даромадлар миқдори (DM), илмий мақолалар сони ва натижалари (IMS), профессор-ўқитувчилар тузилмаси (POʻT)ни ҳисобга олувчи таълим тизимининг рақобатбардошлилигига илмий-тадқиқотчилик ва инновацион фаолиятнинг таъсирини баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари Маркази томонидан фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари Марказининг 2024 йил 22 октябрдаги №01/17-524-сонли маълумотномаси);
тўртинчи илмий янгилик бўйича,  Ўзбекистон ОТМларида фаолият ривожланишининг жорий тенденцияларини ҳисобга олувчи, кўп омилли сценарийларни акс эттирувчи эконометрик моделлар асосида “тадбиркорлик университети” шаклланишининг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари Маркази томонидан фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари Марказининг 2024 йил 22 октябрдаги 01/17-524-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish