Саидов Улуғбек Абдивалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида рискларни диверсификациялашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1691
Илмий раҳбар: Омонов Акром Абдиназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қуллиев Истам Янгимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банклари рискларини диверсификациялашни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари муаммоли кредитларини 1,0 фоизга камайтирилиши айнан шу даврда уларнинг эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар учун қилинадиган харажатлари ҳажмини 0,3 фоизга қисқартириш имконини бериши аосаланди;
тижорат банклари кредит портфели таркибида хорижий валюталар улушини кейинги беш йилда босқичма-босқич 30-35 фоизга тушириш орқали валюта билан боғлиқ рискларни бартараф қилиш бўйича амалий таклиф ишлаб чиқилди;
банкларда рискларни тармоқлар, ҳудудлар ва мулкчилик шакллари бўйича диверсификациялаш орқали банкнинг молиявий барқарорлиги ва фойда даражасини ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5 пунктга ошириш хусусидаги таклифи асослаб берилган;
тижорат банклари ликвид активлари ҳажми 5 фоизга ортиши банкнинг активлари бўйича риск даражасини 8 пунктга пасайтириш имкониятини бериши асосланди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида рискларни диверсификациялашни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари муаммоли кредитларини 1,0 фоизга камайтирилиши айнан шу даврда уларнинг эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар учун қилинадиган харажатлари ҳажмини 0,3 фоизга қисқартириш имконини бериш хусусидаги таклифи АТБ Агробанк амалиётга жорий этилган (АТБ “Агробанк”нинг 2024 йил 30 августдаги 0615/452-сон маълумотномаси) Натижада, банкнинг айнан шу йўналиш бўйича қиладиган харажатлари суммаси 2024 йил 1 июл ҳолатига ўтган ҳисобот даврига нисбатан 56,0 млрд сўм қисқартиришга эришилди;
тижорат банклари кредит портфели таркибида хорижий валюталар улушини кейинги беш йилда босқичма-босқич 30-35 фоизга тушириш орқали валюта билан боғлиқ рискларни бартараф қилиш хусусидаги таклифи АТБ Агробанкнинг 2024 йил 25 майдаги Бошқарув Кенгаши қарори асосида “Кредит сиёсати”га тегишли ўзгаришлар киритиш учун қабул қилинди (АТБ “Агробанк”нинг 2024 йил 30 августдаги 0615/452-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг кредит портфели таркибида хорижий валюталар билан боғлиқ риск даражаси 2024 йил 1 июл ҳолатига ўтган йилнинг айнан шу ҳисобот даврига нисбатан 15 пунктга пасайтиришга эришилди;
банкларда рискларни тармоқлар, ҳудудлар ва мулкчилик шакллари бўйича диверсификациялаш орқали банкнинг молиявий барқарорлиги ва фойда даражасини ўтган ҳисобот даврига нисбатан 5 пунктга ошириш хусусидаги таклифи АТБ Агробанкнинг 2024 йилга мўлжалланган бизнес режасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (АТБ “Агробанк”нинг 2024 йил 30 августдаги 0615/452-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг молиявий барқарорлик ва фойда даражаси 2024 йил 1 июл ҳолатига ўтган йилнинг шу ҳисобот даврига нисбатан 4 пунктга ошишга эришилди;
тижорат банклари ликвид активлари ҳажми 5 фоизга ортиши банкнинг активлари бўйича риск даражасини 8 пунктга пасайтириш хусусидаги таклифи АТБ Агробанк Кузатув Кенгашининг 2023 йил 6 апрелдаги 17-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган 456-сонли “Активлар ва пассивларни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ “Агробанк”нинг 2024 йил 30 августдаги 0615/452-сон маълумотномаси). Натижада, банкнинг активлар бўйича умумий риск даражасини 2024 йил 1 июл ҳолатига ўтган ҳисобот вақтининг шу даврига нисбатан 6 пунктга пасайтириш имкониятини берди.