Рухсатова Рушана Ўктамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг нисбий самарадорлигини статистик баҳолаш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Iqt873.
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Салимов Бахтиёр Таджиевич,
Урганч давлат унверситети, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дўсчанов Тангриберган Дусчанович,
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг нисбий самарадорлигини статистик баҳолаш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “ишлаб чиқаришнинг нисбий самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни муайян ресурс ёки ишлаб чиқариш омилидан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолашда ресурслар сарфини маҳсулот чиқиши ҳажми билан солиштириш орқали аниқланувчи бир ресурс сарфига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг юқори қийматини ҳамда истеъмолни қондириш, ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги, корхоналарнинг самарали шаклланишини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
ҳудудларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг нисбий самарадорлигини меҳнат сарфи мезони орқали баҳолашнинг кўп ва бир омилли алгоритмлари (1/АЛС)(ПП /ПФ) > 1/АЛФ қийматга мувофиқ келувчи ўзаро боғлиқлик асосида такомиллаштирилган;
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини Холт-Винтерс модели асосида баҳолаш модели орқали 2026-йилга қадар прогноз қийматлари аниқланган;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида асосий капиталга инвестициялар ҳажми, меҳнат ресурслари сони ва суғориладиган экин майдонлари таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг нисбий самарадорлигини статистик баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “ишлаб чиқаришнинг нисбий самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини муайян ресурс ёки ишлаб чиқариш омилидан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолашда ресурслар сарфини маҳсулот чиқиши ҳажми билан солиштириш орқали аниқланувчи бир ресурс сарфига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг юқори қийматини ҳамда истеъмолни қондириш, ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги, корхоналарнинг самарали шаклланишини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий маълумотлардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Эконометрика” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда бир ресурс сарфига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш даражасининг юқори қийматини ҳамда истеъмолни қондириш, ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги, корхоналарнинг самарали шаклланишини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштирилган ишлаб чиқаришнинг нисбий самарадорлиги тушунчасига оид назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳудудларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг нисбий самарадорлигини меҳнат сарфи мезони орқали баҳолашнинг кўп ва бир омилли алгоритмлари (1/АЛС)(ПП /ПФ) > 1/АЛФ қийматга мувофиқ келувчи ўзаро боғлиқлик асосида такомиллаштиришга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудлар қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 7-августдаги 05/06-02-617-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилоятида ер майдонларини фойдаланишга киритиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва мазкур дастур доирасида 2024-йилда 2,7 минг гектар ер майдонини замонавий сув тежайдиган технологияларни қўллаш орқали фойдаланишга киритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш кўрсаткичининг 13-14 фоиздан юқори бўлишини таъминлаш имкони яратилган;
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажмини Холт-Винтерс модели асосида баҳолаш модели орқали 2026-йилга қадар аниқланган прогноз қийматларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудлар қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 7-августдаги 05/06-02-617-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ҳажми ва бошқа статистик кўрсаткичларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган;
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида асосий капиталга инвестициялар ҳажми, меҳнат ресурслари сони ва суғориладиган экин майдонлари таъсирини ифодаловчи эконометрик модел асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ҳудудлар қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024-йил 7-августдаги 05/06-02-617-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узоқ муддатли даврда қишлоқ хўжалигида асосий капиталга инвестициялар ҳажми, меҳнат ресурслари сони ва суғориладиган экин майдонлари таъсирига оид асосий параметрларнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш имкони яратилган.