Рахматова Дилнавоз Журакобиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг 50-80-йилларида совет давлатининг Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги сиёсати ва унинг оқибатлари (Қашқадарё вилояти мисолида)”. 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Tar213
Илмий маслаҳатчи: Эргашева Юлдуз Алимовна тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети. DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обламуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1950–1980-йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган пахта яккаҳокимлиги сиёсати ва унинг аҳоли иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маданий ҳаётига таъсири ва салбий оқибатларини Қашқадарё вилояти мисолида тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
совет ҳокимияти томонидан Қашқадарё вилоятида янги ерларни ўзлаштириш мақсадида аҳоли зич ҳудудлардан оилаларнинг кўчириб келтирилиши, колхоз ва совхозларнинг йириклаштирилиши, экин майдонларининг кенгайтирилиши, пахта хомашёсининг кўрсаткичларини, ирригация ва механизациялаштиришни тараққий эттириш бўйича 5 йиллик режаларнинг амалга оширилиши пахта яккаҳокимлигини ўрнатилишига қаратилганлиги асослаб берилган.
ХХ аср 50–80 -йилларида қишлоқни “маданийлаштириш” шиори остида қишлоқ меҳнаткашлари онгига пахта ўзбек халқининг миллий бойлиги тушунчасини чуқур сингдириш, арзимас бўлинмас фонд ҳисобидан аҳолининг моддий ва маиший турмуши кўтарилишига ишонтирилиши, колхоз ва совхозларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаргани, ҳосил сифатига эътибор берилмасдан экстенсив тарзда пахта майдонларининг кенгайиши, деҳқончилик анъаналарига риоя қилмаслик, суғориладиган ерларнинг яроқсиз ҳолатга келиши пахта ҳосилдорлигининг камайишига ва қўшиб ёзишга сабаб бўлганлиги Қашқадарё вилояти мисолида илмий жиҳатдан далилланган.
Пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг аҳоли бошига келтирган кулфатлари, қишлоқ хўжалигида зарарли кимёвий воситаларнинг ҳаддан зиёд қўлланилиши, экологик вазиятни ёмонлашуви, юқумли касалликлар, оналар ва болалар орасида ўлим кўпайишига олиб келганлиги, таълим тизими ҳамда маданий мерос объектларига етказилган зарарлар Қашқадарё вилояти мисолида асосланган.
“Пахта иши” қурбонларининг Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шунингдек, Қашқадарё вилояти бўйича оқланганларининг сони бошқа вилоятларга нисбатан энг юқори эканлиги, оқланганларнинг Қашқадарё вилояти туманлари ҳамда оқланган йиллари кесимида шакллантирилганлиги, пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг қатағон қурбонлари ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий аҳволи ҳамда турмуш тарзига таъсири далилланган.
Қашқадарёда пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг оқибатида юзага келган “Пахта иши” юзасидан олиб борилган суд ва тергов ҳужжатларининг сохталаштирилишида баъзи мактабларининг 4-6 синф ўқувчиларини тергов жараёнига жалб этилиб, ёлғон гувоҳликларга аралаштирилгани, кўплаб рақам ва маълумотлар сохта ҳужжатлаштирилгани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларидаги қатағон қурбонлари сони, Қашқадарё вилояти шаҳар ва туманларидаги қатағон қурбонлари сони ва ижтимоий таркиби билан боғлиқ статистик таҳлиллар, уларнинг кейинги тақдирлари, Қашқадарё вилоятидан қатағон бўлганларнинг сони бошқа вилоятларга нисбатан энг юқори эканлигига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейи фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейининг 2023-йил 29-августдаги 187-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши музей экспозицияга оид манбалар ва тарихий фотосуратлар, шахсий ҳужжатлар нусхалари ҳамда оғзаки тарих материаллари билан янада қизиқарли ва таъсирчан бўлишида муҳим аҳамият касб этган;
Қашқадарё вилояти мисолида колхоз ва совхозларнинг ташкил этилиши ҳамда уларнинг “қишлоқ меҳнаткашларига ғамхўрлик” ниқоби остида пахта яккаҳокимлигига бўйсундирилиши, ХХ асрнинг 50–80-йилларида қишлоқни “маданийлаштириш” шиори остида қишлоқ меҳнаткашлари онгини “пахта миллий бойлигимиз” деган тушунча билан тўла қамраб олишига қаратилган сиёсатнинг самарасиз натижаси, “Пахта иши” қатағони қурбонлари ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар асосида тўпланган жонли материаллар каби натижалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 -йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари” 18-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилиш энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тарғиботлар институтининг 2023-йил 21-августдаги 344-сонли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши мамлакатимизда маънавий-маърифий тарғибот ишларининг самарадорлигини мустаҳкамлашга, ёшларда тарихни пухта ўрганиш ва ундан сабоқ чиқариш, бугунги кунга шукроналик ва ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотишга хизмат қилган.
Мустабид совет ҳокимияти томонидан Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги сиёсатининг ўрнатилиши, “Пахта иши” қатағонлиги: сабаблари ва моҳияти, “Пахта иши” қатағони доирасида Қашқадарё раҳбар ходимларининг қатағон қилиниши (туман, вилоят партия қўмитасининг раҳбарлари мисолида) ҳамда уларнинг кейинги тақдири, Қашқадарёда “Пахта иши” қатағонининг ўзига хос тарафлари каби ҳолатлар ёритишда, шу билан бир қаторда мустабид совет ҳокимияти томонидан “Пахта иши” каби хунрезликларни амалга оширишдаги режалари, муддаолари, ўша даврдаги Ўзбекистоннинг айрим раҳбарлари томонидан лоқайдлик қилинганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Аслида қандай?” кўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 24-августдаги 06-28-1247-сонли маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларга Ўзбекистон суд тизимининг шаклланиш босқичлари, “Пахта иши” сиёсатининг сабаблари, оқибатлари, ноҳақ жабрланган қурбонлари ҳақида хулосалар чиқаришга имкон беради;
Қашқадарёдаги қишлоқ хўжаликларининг ташкил этилиши ҳамда уларнинг “қишлоқ меҳнаткашларига ғамхўрлик” ниқоби остида пахта яккаҳокимлигига бўйсундирилиши, пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш илинжида кимёвий ўғитларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилишининг тупроқ унумдорлиги ва аҳоли саломатлигидаги ҳалокатли оқибатлари ҳақидаги тарихий далиллар, “Пахта иши” қатағони қурбонлари ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ёрдамида тадқиқ этилиши, суд ва тергов ҳужжатларининг сохталаштирилганлиги ҳақидаги назарий ва амалий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги 2023-йил биринчи ярим йиллик иш режасининг шу йўналишида белгиланган “Ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигига кўмаклашиш, “Ёшлар дафтари” тизимини мувофиқлаштириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш, мурожаатлар билан ишлаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналиши”, 32-банди “Маҳаллаларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш” ва 43-банди “Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг она юртга меҳри ва садоқатини оширишга янада кўпроқ аҳамият бериш” мавзуларида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 22-августдаги 1-01-21-2333-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар аҳоли айниқса ёшлар қалбида Ўзбекистон тарихини ўрганиш, уни сохталаштирган сиёсатдан фарқлай олиш, сабоқ чиқариш, бугунги кунга шукроналик ва ватанга муҳаббат ҳиссини уйғотишда илмий-назарий манба сифатида хизмат қилган.
Совет ҳокимияти томонидан амалга оширилган “Пахта иши” қатағони доирасида жабрланган кишилар ҳақидаги маълумотлар, улар билан суҳбатлар, оғзаки тарих баёнлари, суратлар, видео ёки аудио ёзувлар натижаларидан Қашқадарё вилояти суди раисининг 2023-йил 22-июндаги 4-сонли қарори асосида тайёрланаётган “Қашқадарё вилоят судлари тарихи” китоблари лойиҳасини тайёрлашда ҳамда Қашқадарё вилоят судлари музейини ташкил этиш, музей фондини бойитишда фойдаланилди (Қашқадарё вилоят судининг ЖСҲ 2023-йил 22-августдаги 1-2128-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши суд музейи фондини ва экспозициясини тарихий ҳужжатлар, илмий маълумотлар билан бойитишга хизмат қилди.