Байбобоева Фируза Набижоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик бизнес корхоналарида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.DSc/Iqt519.
Илмий маслаҳатчи: Мухитдинов Шухрат Зиявутдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик – қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қориева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абулқосимов Ҳасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмоилов Алишер Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фаргʻона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнесга ихтисослашган енгил саноат корхоналари фаолиятида иқтисодий хавфсизлик методологик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни корхонанинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, барқарор иш фаолиятини таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш, рақобатбардошликни сақлаб қолиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши самарали чоралар кўриш жараёнларининг молиявий, кадрлар, ахборот, технологик муносабатлар йиғиндиси билан узвий боғлиқлиги жиҳатидан такомиллаштирилган;
тўқимачилик корхоналарида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш методологияси молиявий (Мол), кадрлар (Кр), техник-технологик (Тех-Тн), ишлаб чиқариш ва сотиш (ИшСот) омиллари таъсирини умумлаштирувчи иқтисодий хавфсизлик интеграл даражасининг “юқори даража позитив” (45<), “юқори даража барқарор” (32<44), “ижобий даража” (20<33), “паст даража” (9<21), “критик даража” (5>) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштирилган;
енгил саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизлик даражаларини баҳолашнинг иқтисодий барқарорлик ҳолати “хавфсиз” (1,0 - 0,8), “юқори” (0,79 - 0,6), “ўртачадан юқори” (0,59 - 0,4), “ўртача” (0,39 - 0,2), “инқирозли” (0,19 - 0,0) мезон чегараларида хавфсизликни минималлаштириш шартларини қўллаш таклифи асосланган;
Фарғона водийсидаги кичик бизнес корхоналарида иқтисодий хавфсизликни баҳолаш, хавфларни камайтириш, рентабелликни ошириш, корхонани диверсификасиялаш жараёнларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида 2030 йилга қадар ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг таркибий ўзгаришларга таъсирини инобатга олган ҳолда полиномал тренди асосида 2030 йилгача ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик ишлаб чиқариш корхоналарида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “корхона иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини корхонанинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, барқарор иш фаолиятини таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш, рақобатбардошликни сақлаб қолиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши самарали чоралар кўриш жараёнларининг молиявий, кадрлар, ахборот, технологик муносабатлар йиғиндиси билан узвий боғлиқлиги жиҳатидан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари йчун тавсия этилган “Экономика предприятия” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш тушунчаси юзасидан назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 22-ноябрдаги 06-10-33-17008-сонли маълумотномаси);
тўқимачилик корхоналарида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш методологияси молиявий (Мол), кадрлар (Кр), техник-технологик (Тех-Тн), ишлаб чиқариш ва сотиш (ИшСот) омиллари таъсирини умумлаштирувчи иқтисодий хавфсизлик интеграл даражасининг “юқори даража позитив” (45<), “юқори даража барқарор” (32<44), “ижобий даража” (20<33), “паст даража” (9<21), “критик даража” (5>) чегаравий қийматлари асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 22-ноябрдаги 06-10-33-17008-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш натижасида Фарғона водийсидаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ривожлантиришнинг оптималлаштирилган бошқарув услубиётини қўллаш асосида иқтисодий хавфсизликни таъминлаш имконини берган;
енгил саноат корхоналарида иқтисодий хавфсизлик даражаларини баҳолашнинг иқтисодий барқарорлик ҳолати “хавфсиз” (1,0 - 0,8), “юқори” (0,79 - 0,6), “ўртачадан юқори” (0,59 - 0,4), “ўртача” (0,39 - 0,2), “инқирозли” (0,19 - 0,0) мезон чегараларида хавфсизликни минималлаштириш шартларини қўллаш таклифи Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 22-ноябрдаги 06-10-33-17008-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида Фарғона водийсида енгил саноатга ихтисослаштирилган корхоналарда барқарор ривожланиш даражаларни баҳолаш имкониятини берган;
Фарғона водийсидаги кичик бизнес корхоналарида иқтисодий хавфсизликни баҳолаш, хавфларни камайтириш, рентабелликни ошириш, корхонани диверсификасиялаш жараёнларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш асосида 2030 йилга қадар ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳудудлардаги енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 22-ноябрдаги 06-10-33-17008-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш орқали енгил саноат корхоналарида зарар миқдорини 14 фоизгача пасайтириш имконини берган;
Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг таркибий ўзгаришларга таъсирини инобатга олган ҳолда полиномал тренди асосида 2030 йилгача ривожланишининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси томонидан “Енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурлари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2024 йил 22-ноябрдаги 06-10-33-17008-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси таркибидаги кичик бизнес субъектларини 2030 йилга қадар тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқишда фойдаланилган.