Фаттахова Муниса Абдухамитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон замонавий банк тизимида банклараро рақобатни шакллантириш ва ривожлантириш масалалари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3788.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шарбат Зулфикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердияров Бахриддин Ташаварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт унверситетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: банклараро рақобатнинг табиати ва хусусиятлари, Ўзбекистон Республикасида банклараро рақобат ривожланишининг ҳолати тўғрисидаги илмий тасаввурларни умумлаштириш ва такомиллаштириш, банк хизматлари бозоридаги рақобат даражасини баҳолаш усулларини ўрганиш ҳамда банк соҳасида рақобатни ривожлантиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банклараро рақобатни таъминлашда мол-мулк гарови қийматини банк соф активлари миқдорининг 15 фоизи миқдорида дастлабки баҳолаш ва мулк гаровини қайта баҳолаш орқали банк рискларини минималлаштириш таклиф этилган;
инновацион иқтисодиёт шароитида технологияларини янгилаш ва модернизация қилишда иштирок этаётган ИТ-компанияларга асосий ставканинг 1,5 баробаридан ошмаган ставкаларда кредит ажратиш таклиф этилган;
банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш орқали рақобатбардошлигини таъминлашда банк кредит портфели таркибида тўлов муддати ўтган ёки муаммоли активлар улуши 6 (олти) фоизи ва ундан юқори бўлганда банк кафолати беришни таъқиқлаш таклиф этилган;
банклараро рақобатни оширишда қарз олувчининг молиявий ҳолатига баҳо беришда уларни сифат жиҳатдан барқарор (жамланган баллар миқдори 1,5 дан 2 гача бўлса), яхши (жамланган баллар миқдори 1,2 дан 1,5 гача бўлса), қониқарли (жамланган баллар миқдори 0,8 дан 1,2 гача бўлса), ёмон (жамланган баллар миқдори 0,3 дан 0,8 гача бўлса) ва банкротлик ёқасида (жамланган баллар миқдори 0,3 дан паст бўлса) тоифаларга ажратиш таклиф этилган.Тадқиқотнинг илмий аҳамияти, ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар орқали тижорат банклари ўртасидаги рақобат жараёнларини ўрганиш соҳасидаги илмий қарашларнинг тизимли ва методологик жиҳатдан мустаҳкамланганлигида намоён бўлади, бу эса келажакда банклараро рақобатни ривожлантиришга оид назарий ва амалий асослар яратади.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги банклараро рақобат ҳолатини ўрганиш орқали ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
банклараро рақобатни таъминлашда мол-мулк гарови қийматини банк соф активлари миқдорининг 15 фоизи миқдорида дастлабки баҳолаш ва мулк гаровини қайта баҳолаш орқали банк рискларини минималлаштириш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг «Кредит сиёсати»ни ва “Банкларда рискларни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 13 мартдаги 05-04/978-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, банкнинг кредит портфели ҳажмида ИТ-компанияларга берилган кредитлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 28 фоизга ошган, жами кредит портфелидаги улуши эса 17 фоизга етган ҳамда банк фойдасини 2,0 фоизга ошишига хизмат қилган;
инновацион иқтисодиёт шароитида технологияларини янгилаш ва модернизация қилишда иштирок этаётган ИТ-компанияларга асосий ставканинг 1,5 баробаридан ошмаган ставкаларда кредит ажратиш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг «Банк хизматларини рақамлашириш ва инновацион технологияларни жорий этиш сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 13 мартдаги 05-04/978-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг рақамли хизматларининг янги турлари 11 тага кўпайиб, банк фойдасини 4 фоизга, яъни 93,44 млрд сўмга, банк мижозлари базасини эса 8 фоизга, яъни 66 885 нафарга кўпайишига олиб келди.
банкларнинг молиявий барқарорлигини ошириш орқали рақобатбардошлигини таъминлашда банк кредит портфели таркибида толов муддати ўтган ёки муаммоли активлар улуши 6 (олти) фоизи ва ундан юқори бўлганда банк кафолати беришни тақиқлаш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг «Кредит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 13 мартдаги 05-04/978-сонли маълумотномаси). Натижада, банк кредит портфели диверсификация даражаси яхшиланган, кредит риски пасайишига хизмат қилган ҳамда банкнинг фоизсиз даромадлари 23 фоизга ошган;
банклараро рақобатни оширишда қарз олувчининг молиявий ҳолатига баҳо беришда уларни сифат жиҳатдан барқарор (жамланган баллар миқдори 1,5 дан 2 гача бўлса), яхши (жамланган баллар миқдори 1,2 дан 1,5 гача бўлса), қониқарли (жамланган баллар миқдори 0,8 дан 1,2 гача бўлса) ёмон (жамланган баллар миқдори 0,3 дан 0,8 гача бўлса) ва банкротлик ёқасида (жамланган баллар миқдори 0,3 дан паст бўлса) тоифаларга ажратиш таклифи акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг «Кредит сиёсати»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат «Алоқабанк»нинг 2024 йил 13 мартдаги 05-04/978-сонли маълумотномаси). Натижада, банк кредит портфели сифати ошган, банкнинг даромадлари олдинги йилга нисбатан 5,0 фоизга ошиб, 116,8 млрд сўмни ташкил этган.