Бозорова Фарида Махмуджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тикув машинаси тепки узелининг конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини ҳисоблаш”, 05.02.03.-Технологик машиналар, роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4439
Илмий раҳбар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
        Расмий оппонентлар: 1. Баходиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор;
2. Мирзаумидов Асилбек Шухратжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тикув машинасининг таркибли, резинали амортизаторли тепки узели конструксиясини ишлаб чиқиш, назарий ва тажрибавий комплекс тадқиқотлар асосида параметрларини асослаш, сифатли баҳяқаторлар олишни таъминлашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тавсия этилган тикув машинаси таркибли тепки узели резинали амортизатори бикрлигини ва тепки билан тикилётган газламалар орасидаги ишқаланиш кучини аниқлаш формулалари олинган ҳамда, тикилаётган материаллар, қисувчи пружина ва резина амартизатор бикрликларини ортиши ҳамда тепки умумий массасини кўпайиши пластина билан газламалар орасидаги ишқаланиш кучини камайиш қонунияти аниқланган.
тепки узели стерженли қисми ва таркибли тепки пастки пластинасини икки массали системасини тебраниш қонунларини ифодаловчи математик модел олинган, сонли ечими остида тебранишларни параметрларга боғлиқлик характеристкалари аниқланган, пластинани кичик амплютудада тебранишини таъминлайдиган  параметрлари тавсия этилган.
тикилаётган газламалар қалинлиги ортиши унинг стерженли узел ва пластинали тебраниш қамровларини ночизиқли ортиб бориш қонунияти аниқланган, тепки пластинкасини тебраниш қамровини (1,6÷1,9)·10-3 м дан ошмаслигини таъминлагани учун тикилаётган газламалар умумий қалинликларини ҳм = (3,0÷3,5)·10-3 м боълиши аниқланган.
    тепки узели стерженли қисми ва пластина массаларининг тебраниш қамровларини пружина ва резинали амортизатор бикрлик коеффисиентларига боғлиқ равишда оъзгариш қонуниятлари олинган, пластина тебраниш қамровини самарали камайишини таъминлайдиган  резинали амортизатор бикрлик коеффисиентини с1 ≥ (1,5÷1,7)·104 Н/м ва с2 ≥ (2,8÷4,0)·104 Н/м асосида тахлаш мақсадга мувофиқдир. Бунда стержен пружинаси тебраниш қамрови етарли даражада камайиши таъминлайдиган тавсия қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тикув машинасининг таркибли, резина амортизаторли тепки узели конструксиясини ишлаб чиқиш боъйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
    юқори сифатли бахяқаторларни олиш учун тепки узелининг янги конструксияси “Шофиркон ЭкваториалТекс” МЧж, “Ғайрат чодак” МЧж хусусий корхонасида ҳамда “Парвозтекс” МЧж корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган. (“Оъзтоъқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 31 май № 03/25-1240-сонли маълумотномаси). Натижада, тикув машинасининг иш унумдорлигини 1,5-2 баравар ошириш имконияти яратилди, бахя чокларнинг мустаҳкамлиги оширилди, ипнинг узилиши соатига 6÷7 марта камайган, игна синиши кузатилмади, чокларнинг очилиб кетиши, газламанинг ғижимланиши ҳамда ипларнинг узилиши деярли боълмаслигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish