Вафаева Замира Севиндиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тикув машинаси моки ғалтагининг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини ҳисоблаш”, 05.02.03.-Технологик машиналар, роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т1193
Илмий раҳбар: Мансурова Муниса Анваровна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор; Даллиев Шухратжон Латибжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Толали экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
моки бахя ҳосил қилиш жараёнида, бахяни маҳкамлаш, моки ғалтагига ипни оъраш ҳамда ғалтакдан чиқишида ипларда юзага келадиган тарангликни камайтирадиган, юқори сифатли чокларни ҳосил қилишни таъминлайдиган моки ғалтаги конструкциясини ишлаб чиқиш параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикув машинасида ипни бир текисда (зичликда) ўралишини, ўралиш ва ечлишда ип таранглигини ва унинг тебраниш чегарасини камайтирадиган таркибли қайишқоқ втулкали ва унга ўрнатилган бармоқчалари бўлган самарали моки ғалтаги конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
газламаларни тикиш жараёнида моки ипини тортилиш зоналари бўйича тортилишини инобатга олиб умумий таранглигини ҳисоблаш формуласи олинган сонли ечим асосида боғланиш графикларини таҳлилига кўра ип билан бармоқчалар орасидаги ишқаланишни ҳамда ип таранглигини камайтиришни таъминлайдиган параметрлари аниқланган;
тавсия этилган моки ғалтагида ип таранглигига ва қайишқоқ элемент бикрлигига боғлиқ равишда бармоқчалар билан ундан чиқарилаётган иплар орасидаги ишқаланиш кучлари моментини ҳисоблаш формуласи ишлаб чиқарилган ҳамда ипнинг ўз-ўзидан ечилишини бартараф қилиш, шунингдек моки ипи таранглигининг зарурий қийматларини таъминлаш учун тикув машинасида юкламанинг тавсия қийматлари аниқланган;
моки ғалтагидан ипни ечилишини ўзгарувчан массасини, ҳамда резинали втулка деформасиясини ўзгаришини инобатга олиб ғалтак бурчак тезлигини бошланғич ва чиқишдаги қийматларини ҳисоблаш формулалари олинди, бахяқаторлар ҳосил қилинишида моки ипини тортиш кучи ва сарфлаши ўртача қийматларини таъминлаш бахялар сифати юқори бўлиши учун параметрларнинг тавсия қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тикув машинаси резина втулкали бармоқчалари бўлган моки ғалтагининг самарали конструкциясини ишлаб чиқиш боъйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори сифатли тикув машинаси резина втулкали бармоқчалари бўлган моки ғалтагининг конструкциясини “ҒАЙРАТ ЧОДАК” ООО, “ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” тизимидаги “ШОФИРКОН ЭКВАТОРИАЛ ТЕКС” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 2023-йил 23 июн №03/25-1400-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тикув машинасининг иш унумдорлигини 2,1-2,2 баравар ошириш имконияти туғилди; ипнинг узилишлар сони 8,0-8,5 марта камайган.