Хўжақулов Сиёвуш Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш (Ички ишлар органлари фаолияти мисолида)», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu177.
Илмий раҳбар: Фазилов Икрам Юсупович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Ганиев Шерзод Алишерович, юридик фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноятнинг содир этилиши сабаблари ҳамда унга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимнома (хусусий ажрим)ни бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилган;
умумий профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси», «ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси», «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси объектлари», «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари» тушунчаларининг назарий-ҳуқуқий тавсифи аниқлаштирилган;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини профилактик таъсир кўрсатиш объектларининг хусусияти бўйича криминологик ва виктимологик профилактикага, профилактик таъсир кўрсатиш чора-тадбирларининг хусусияти бўйича умумий ва якка тартибдаги профилактикага ажратиш асосланган;
Миллий гвардия, судлар ва оммавий ахборот воситаларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектлари тизимига киритиш асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва унга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимнома (хусусий ажрим)ни бажармаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 19 майдаги 06/1-05/977вх-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва унга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома (хусусий ажрим)ни бажармаслик учун жавобгарлик белгиланган нормалардаги коллизияларнинг бартараф этилишига, шунингдек тақдимнома талабларини бажаришга масъул бўлган мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасининг чора-тадбирларини амалга ошириш механизмлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 25 августдаги 191-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг 2018 йил 16 февралдаги 26/2-421-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини тартибга солишга хизмат қилган;
ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикасини амалга ошириш механизмлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 12 июлдаги 151-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасининг 2018 йил 16 февралдаги 26/2-422-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ҳуқуқбузарликлар умумий профилактикаси соҳасида ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш механизмларини белгилашга хизмат қилган.