Алматаев Нозимбек Тожибой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Автотрактор полимер деталларини маҳаллий материаллардан фойдаланиб ишлаб чиқариш технологик жараёни параметрларини асослаш” мавзусида 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т4958
Илмий раҳбар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Халимжонов Тоҳир Салимович, техника фанлари номзоди, доцент Насиров Илхам Закирович.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: автотрактор полимер деталларини маҳаллий материаллардан фойдаланиб ишлаб чиқариш технологик жараёнининг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий полипропиленнинг зичлиги, оқувчанлиги, чўзилишга ва зарбга мустаҳкамлигига маҳаллий каолин миқдорининг таъсирини ифодаловчи боғланишлар аниқланган;
автомобил полимер деталларини ишлаб чиқариш учун полипропилен ва каолин асосида композит материаллар таркиби уларнинг физик-механик хусусиятларидан келиб чиқиб асосланган;
автомобил полимер деталларини янги композицион материаллардан ишлаб чиқаришда технологик жараёнининг ишчи цилиндр ҳарорати, сопло ва қуйиш каналларининг ҳароратлари, қуйиш босими, қуйиш ва совитиш вақтлари каби параметрлари асосланган;
маҳаллий полипропилен ва каолин асосида ишлаб чиқарилган ҳаво қувурларининг технологик ва экологик кўрсаткичлари яъни материалнинг туманланиш ва ҳид чиқариш хусусияти ҳамда детални ҳароратга бардошлилик чегаралари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автотрактор полимер деталларини маҳаллий материаллардан фойдаланиб ишлаб чиқариш технологик жараёнининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Траcкер ва Оних” автомобилларининг “ДУCТ АСМ-АИР ДИСТР ФРТ” ҳаво қувурлари учун маҳаллий полипропилен ва маҳаллий каолин асосида полимер композицион материаллар яратилган ҳамда ишлаб чиқаришга жорий этиш учун қабул қилинган(“УзАвто” АЖнинг 2024-йил 16-сентябрдаги 17/07-25-1431 сонли маълумотномаси олинган). Натижада маҳаллий каолиннинг 20 % миқдорида композисиянинг физик-механик кўрсаткичлари оптимал қийматларга эга бўлиши аниқланган;
маҳаллий композицион полимер материалдан фойдаланиб тайёрланган “Траcкер ва Оних” автомобилларининг “ДУCТ АСМ-АИР ДИСТР ФРТ” ҳаво қувурлари ишлаб чиқаришга жорий этиш учун қабул қилинган(“УзАвто” АЖнинг 2024-йил 16-сентябрдаги 17/07-25-1431 сонли маълумотномаси олинган). Натижада ҳаво қувурларини ишлаб чиқариш жараёнининг параметрларини ўртача 6-9 % га пасайиши ҳисобига электр энергияси истеъмоли 6-7 % га камайган. Бир дона ҳаво қувурини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган вақтни 2 сонияга пасайиши ҳисобига қўшимча деталлар ишлаб чиқаришга эришилган.