Казакова Дилфуза Садуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Янги ассортиментдаги  костюмбоп матони ишлаб чиқиш ва сифат кўрсаткичларини тадқиқ этиш”, 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т1171
Илмий раҳбар:Хамраева Сановар Атоевна, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Бухоро муҳандислик- технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:
Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.03/29.10.2021.Т.101.03
Расмий оппонентлар: Бухоро муҳандислик-технология институти т.ф.ф.д., PhD. Исмойилов Фурқат Баротович (05.06.02-Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш), илмий кенгаш аъзоси. Наманган тўқимачилик саноат институти профессори, техника фанлари доктори Муродов Рустам Муродович (05.06.02-Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш).
Етакчи ташкилот:  Жиззах политехника институти  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий хом ашёлар асосида сифат кўрсаткичлари яхшиланган янги ассортиментдаги  костюмбоп мато ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жун, полиефир ва пахта тола таркибли костюмбоп матонинг муайян улуши танланган ва физик-механик хусусиятларини яхшилаш  мақсадида матонинг арқоқ бўйича зичлиги, танда ва  арқоқ иплари таранглигининг оптимал технологик қийматлари аниқланган;
янги ассортиментдаги аралаш тола таркибли костюмбоп матони ишлаб чиқишни лойиҳалашда матонинг геометрик модели орқали ипларни ўзаро босими, матодаги ипларнинг ҳисобий диаметри, бир раппорт ўрилишдаги геометрик ўлчамлари, танда ва арқоқ ипларининг эгилиш тўлқин баландликлари, матони танда ва арқоқ бўйича тўлдириш коеффициентини, матода ипларнинг қисқариши, матонинг ҳисобий сирт зичлиги аниқланган.
таркиби жун, полиефир ва пахта  толали бўлган маҳаллий хомашёлар асосида тандали саржа ўрилишли, танда  ва арқоқ ипларининг эгилиш тўлқин баландликлари тенг таянч сиртли ва ишқаланишга чидамлилиги юқори бўлган янги ассортиментдаги  костюмбоп мато ишлаб чиқилган;
    ишлаб чиқарилган янги ассортиментдаги костюмбоп матонинг танда ва арқоқ бўйича  узиш кучи, ювгандан сўнг киришиши, ишқаланишга чидамлилиги, ҳаво ўтказувчанлиги, танда ва арқоқ бўйича ғижимланмаслигининг ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи регрессион боғланишлари кичик квадратлар усулини қўллаш орқали ишлаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли тола  таркибли костюмбоп мато учун  мўлжалланган истеъмол хусусиятлари яхшиланган  янги  ассортиментдаги мато ишлаб чиқиш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида;
янги ассориментдаги костюмбоп матони ишлаб чиқариш учун ип олиш усули (№ ИАП 07115-2022й.) ихтирога патент олинган;
янги ассортиментдаги костюмбоп матони ишлаб чиқиш ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тасарруфидаги Бухоро “Кўзи ожизлар жамиятига қарашли Бухоро ўқув ишлаб чиқариш” ва «Ал-Ҳаким плюс» МЧЖ корхоналарида жорий этилган (Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023йил 21 августдаги №03/25-1834-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини жорий этиш натижасида, матонинг ишқаланишга чидамлилиги 31,7% га ошиши ва комплекс баҳолаш кўрсаткичлари 9-13% га яхшиланишига эришилган ва янги ассортиментдаги костюмбоп тўқималарни лойиҳалаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish