Бутаев Шерзод Файзуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юракнинг сурункали ишемик касаллигида миокард тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг ёшга боғлиқ жиҳатлари” 14.00.15 – Патологик анатомия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tib4598.
Илмий раҳбар: Жуманов Зиядулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD 04/ 30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Хамидулло Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Назиров Сирожиддин Назирович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юракнинг сурункали ишемик касаллигида миокард тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг ёшга боғлиқ жиҳатлари ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юракнинг сурункали ишемик касаллигига чалинган ёшларда кардиомиоцитлар гипетрофияси яққол ривожланмаслиги ва интрамиокардиал қон томирлардаги морфологик ўзгаришларнинг мушак тузилмаларидаги ўзгаришларга нисбатан устунлик қилиши танатогенезда муҳим аҳамият касб этиши асосланган;
юрак сурункали ишемик касаллигида миокард тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг турли ёшга хос морфометрик кўрсаткичлари аниқланган бўлиб, миокард тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлар ошган сари улардаги морфометрик кўрсаткичлар ҳам ортиб бориши ва деструктив ўзгаришлар, склеротик жараён интенсивлиги ошишининг беморларнинг ёши билан боғлиқлиги исботланган;
миокард тузилмаларидаги дистрофик ва некротик  ўзгаришлар локализацияси ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ўрта ёшлилар миокард тузилмаларидаги деструктив ўзгаришларнинг склеротик жараёнлар билан алмашинув интенсивлигининг ошиши ҳам мушак, ҳам қон томир тузилмаларида кузатилиши исботланган;
юракнинг сурункали ишемик касаллигига чалинган беморларда уларнинг ёшидан қатъий назар касаллик муддати ошган сари гипертрофик, атрофик ва склеротик жараёнлар эгаллаган соҳаларнинг ортиши ва интрамиокардиал артериялар деворининг торайиши кучлироқ намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024-йил  олтинчи майдаги 33-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: юракнинг сурункали ишемик касаллигига чалинган ёшларда кардиомиоцитлар гипетрофияси яққол ривожланмаслиги ва интрамиокардиал қон томирлардаги морфологик ўзгаришларнинг мушак тузилмаларидаги ўзгаришларга нисбатан устунлик қилиши танатогенезда муҳим аҳамият касб этиши асослангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси 2024- йил 11- апрелдаги 06-Т сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Жиззах вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024- йил 9- апрелдаги 21- сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган алгоритм ва услубларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, юрак сурункали ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард қаватидаги морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланиши ва объективлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган услубларни амалга ошириш учун 3,5 ва 4,0 кун талаб қилинади, анъанавий тарзда текширув ўтказишда эса 8-10 кун талаб қилади, чунки анъанавий усулда жуда кўплаб қўшимча текширишлар ва шифокор мутахассислар маслаҳатлари олиниши талаб этилади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартиради ва таклиф қилинган усулнинг қиймати ҳар бир ҳолат учун харажат маблағларини 2-2,5 баробарга қисқартириш имконини берган. Хулоса: Тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологоанатомик текширишларини ўтказиш вақтини қарийиб 2-2,5 баробарга қисқартиради.
иккинчи илмий янгилик: юрак сурункали ишемик касаллигида миокард тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг турли ёшга хос морфометрик кўрсаткичлари аниқланган бўлиб, миокард тузилмаларидаги морфологик ўзгаришлар ошган сари улардаги морфометрик кўрсаткичлар ҳам ортиб бориши ва деструктив ўзгаришлар, склеротик жараён интенсивлиги ошишининг беморларнинг ёши билан боғлиқлиги исботлангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024- йил 11- апрелдаги 06-Т сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Жиззах вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024- йил 9- апрелдаги 21- сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард тузилмаларидаги ўзгаришларини ишончли тарзда аниқлаш имкон берган. Бундан ташқари, юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард тузилмаларидаги ўзгаришлар ёшга боғлиқ ҳолда морфометрик кўрсаткичлар фарқланиши асослаб берилган. Бу эса ўз навбатида, патологоанатомик хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсия этилган патологоанатомик текширув услубларини  амалга ошириш учун 2±0,2  кун талаб қилинади, анъанавий тарзда текширув ўтказишда текширув муддати 5-6 кунни ташкил қилган бўлиб юрак сурункали ишемик касаллигини аниқлаш учун қўшимча текширув усуллар ва мутахассислар жалб этилган. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усулдан фойдаланган ҳолда патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини 2-2,5 баробар қисқартиради ва таклиф қилинган усулнинг қиймати ҳар бир ҳолат учун 2-2,5 баробар харажат маблағларини қисқартиради. Хулоса-сурункали юрак ишемик касаллиги мавжуд бўлган беморларда миокарддаги структуравий ўзгаришларни аниқлаш учун тавсия қилинган мазкур усул ёрдамида патологик анатомия тадқиқотларини олиб боориш вақтини 2,0-2,5 баробарга қисқартиради.
учинчи илмий янгилик: миокард тузилмаларидаги дистрофик ва некротик  ўзгаришлар локализацияси ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, ўрта ёшлилар миокард тузилмаларидаги деструктив ўзгаришларнинг склеротик жараёнлар билан алмашинув интенсивлигининг ошиши ҳам мушак, ҳам қон томир тузилмаларида кузатилиши исботлангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024- йил 11- апрелдаги буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Жиззах вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024- йил 9- апрелдаги 06 - Т сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларининг потологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард тузилмаларидаги дистрофик некротик ва склеротик  ўзгаришлар шаклланиши динамикасининг морфологик кўринишилари ва морфометрик кўрсаткичларининг ўзига хос жиҳатлари ва уларнинг касаллик муддати ва беморларнинг ёшига нисбатан, фарқ тафовутларини ишончли тарзда аниқлаш имконини берган. Юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард тузилмаларидаги дистрофик ва некротик ўзгаришлар касалликнинг эрта муддатларида ва ёш беморларда патоморфологик ўзгаришларнинг юзаки ўзгаришлар билан намоён бўлиши асосланган. Бу эса ўз навбатида, патологик анатомия хулосаларининг сифати ва уларнинг ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган услубларга кўра, патологоантомик текширувини амалга ошириш учун 2,1 ± 0,2  кун керак бўлади ва ушбу турдаги текширувни анъанавий тарзда ўтказиш учун 5±0,7 кун талаб қилинади, бу одатда морфологик ва морфометрик кўрсаткичларни турли ускуналарда қўшимча текшириш ва мутахассислар маслаҳатлари зарурати билан боғлиқ бўлган. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усул ёрдамида патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш бундай текширишларни ўтказиш вақтини 1,5-2,0 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажат маблағларини 2 баробарга қисқартиради. Хулоса: юракнинг сурункали ишемик касаллиги билан касалланганлар микард қавати тузилмалари дистрофик ва некротик ўзгаришларинин аниқлаш мақсадида тавсия қилинган ушбу усул билан патоморфологик текширувлар олиб борилиши, тадқиқотларнинг ўтказиш вақтини 1,5-2,0 маротабагача қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажатлари ҳар бир ҳолат учун маблағларини 2 баробарга қисқартиради.
тўртинчи илмий янгилик: юракнинг сурункали ишемик касаллигига чалинган беморларда уларнинг ёшидан қатъий назар касаллик муддати ошган сари гипертрофик, атрофик ва склеротик жараёнлар эгаллаган соҳаларнинг ортиши ва интрамиокардиал артериялар деворининг торайиши кучлироқ намоён бўлиши асослангани Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси 2024- йил 11- апрелдаги 06-Т сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига ва Жиззах вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 2024- йил 9- апрелдаги 21- сонли буйруқ билан патологик анатомия амалиётига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижалари бўйича юрак сурункали ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард қавати кардиомиоцитлар ва қон томир тузилмаларида патоморфологик ўзгаришларни ишончли аниқлаш имконини беради ва касалликни турли муддатларида ва турли ёшдаги беморларда миокард тузилмаларидаги ўзгаришларнинг ўзига хослигини аниқлаш учун хизмат қилади. Юрак ишемик касаллиги билан хасталанган беморлар миокард қаватидаги ўзгаришлар юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар, патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, патологик анатомия хулосаларининг объективлиги ва ишончлилиги ҳамда асосланишини таъминлаган. Бу эса ўз навбатида, миокарддаги ўзгаришларни эрта аниқлаш ва беморлар эътирозларини бартараф этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: Тавсия этилган алгоритм ва услубларга кўра, патологоанатомик текширувни амалга ошириш учун 2,0 ± 0,2 кун керак бўлади ва ушбу турдаги текширувни анъанавий тарзда ўтказиш учун 4-5±0,4 кун давомида амалга оширилади. Бу миокард қавати мушак ва қон томир тузилмаларининг патоморфологик ўзгаришини аниқлашда қўшимча текширувларни жалб этилиши билан боғлиқ ҳисобланади. Кўриниб турибдики, тавсия этилган усул ёрдамида патологоанатомик тадқиқотларини ўтказиш вақтини 1,0-1,5 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажатлари ҳар бир ҳолат бўйича харажат маблағларини қисқартиради. Хулоса: Тавсия этилган усул ёрдамида патологик анатомия тадқиқотларини ўтказиш вақтини 1,0-1,5 баравар қисқартиради ва таклиф қилинган усул харажатлари ҳар бир ҳолат маблағларини 1,5 баробарга қисқартиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish