Рустамова Замира Бобоқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон Републикаси ички ишлар органларида хотин-қизлар фаолияти тарихи (1991-2022-йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1456
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамурадович, тарих фанлари доктори, профессор, Ерметов Аваз Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991–2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хотин-қизлар фаолиятининг оралиғида рўй берган ўзгаришлар тарихини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда ички ишлар органларида хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ тарихий жараёнларни 3 босқичга бўлиб ўрганиш натижасида: биринчи босқич – 1991–1997-йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда асос бўлиб хизмат қилувчи пойдевор яратилганлиги, соҳада ходималар саноқли бўлганлиги, ички ишлар академиясига биринчи курсант қизлар қабул қилинганлиги; иккинчи босқич - 1998-2016-йилларда ички ишлар органларида олий маълумотли ҳуқуқшунос хотин-қизларнинг сони кўпайиши ҳамда миллий кадрларнинг етишиб чиққанлиги; учинчи босқич – 2016-йилдан бошлаб “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан тизимда ислоҳотлар олиб борилиши натижасида 2020-йилдан соҳада хотин-қиз ходималар алоҳида хизматининг ташкил топиши, касбий малакасини ошириш ва лавозимларда илгарилашини таъминловчи замонавий таълим методлари ва стратегияларни жорий этиш, соҳа ходималарини ижтимоий ҳимоялаш ва рағбатлантиришга эътибор қаратилганлиги қиёсий таҳлиллар асосида далилланган;
Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш таълим тизимида хотин-қизларнинг салмоғи йилдан йилга динамикаси ўсганлиги, миллий таркибда ҳам ўзгаришлар бўлганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида ички ишлар академияси ташкил этилгандан сўнг хотин-қиз курсантлари учун вилоятлар кесимида квоталар ажратилмаганлигига қарамасдан сўнгги йилларда академияда хотин-қизлар салмоғи 10 фоиз га етганлиги, айрим йилларда эса ундан ҳам кўп курсантлар қабул қилинганлиги, ички ишлар лицейлари ташкил этилганлиги олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассис ходималарининг кўпайганлиги эвазига номутахассис кадрлар ички ишлар органларига қабул қилинмаганлиги, академия ва ўрта махсус билим юртларида ўқув-услубий жараёнда инновацион ёндашувлар, ахборот ва янги педагогик технологияларнинг қўлланганлиги, илмий салоҳиятли хотин-қиз профессор-ўқитувчиларнинг сони ошганлиги аниқланди;
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ички ишлар тизимида хотин-қизлар сони саноқлилиги, улар дастлаб тизимга эркин ёлланган ходим сифатида кириб келишганлиги, асосан котиба-машинист, вилоят ИИБ да Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига қарашли бўлган Манзил-маълумотлар идорасида рўйхатчи, паспорт бўлинмаларида паспортчи ҳамда ахборот марказ картотекаларда рўйхатчи, алоқа бўлимларида телефонист каби лавозимларида ишга қабул қилинганлиги, кейинги йилларда хотин-қизлар орасидан профессионал ҳуқуқшунос кадрлар билан бирга спорт соҳасида эришган ютуқлари натижасида ички ишлар органларига ўзбек қизларининг кириб келиши асосан эркаклар билан ҳарбийлашган тартибот ўрнатилган соҳада ишлашига миллий менталитет билан боғлиқ стреотиплар ҳам ўз таъсирини кўрсатганлиги, ички ишлар идораларига хотин-қизлар хизмати билан боғлиқ бир нечта муаммолар (иш вақтининг белгиланмаганлиги оилавий муҳитга таъсири, юқори турувчи раҳбарларнинг буйруғини ҳарбийлашган тизимдек сўзсиз бажарилиши, жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги, ички ишлар имиджига мослиги талаб этилиши ва б.), соҳанинг айрим йўналишлари (Жиноят қидирув, йўл патрул, патрул пост, тезкор, маҳбусларни қўриқловчи ҳарбий бўлинма - конвой хизматлари) да хотин-қизларни жалб этилмаслиги аниқланди;
Янги Ўзбекистон тараққиёт даврида ички ишлар органларида махсус хотин-қизлар бўлинмаси ташкил этилганлиги, тизимда раҳбар ходималар сони ошганлиги, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида хотин-қиз ходималарнинг аёллар билан ишлаш самарадорлиги ошганлиги ва жамиятдаги таъсири, жамоадаги ишончни қозонишдаги ўрни, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги ҳиссаси, касбий фаолияти ва лавозимларда шаҳодатланган ходималар сони ўсганлиги ва халқаро стандартларга яқинлашганлиги ҳамда соҳада ютуқларга эришган, самарали меҳнат қилган ички ишлар ходималарни давлат ва идоравий мукофотланганлар динамикасининг ошганлиги, тизимда хотин-қизларга боғлиқ турли танловлар (“Тўмарис издошлари”, “Фидойи аёл ходима”, “Китобхон аёл ходима”, “Намунавий оила”) ташкил этилганлиги ва ходималарни муносиб тарзда рағбатлантириб борилганлиги бирламчи манбалар асосида исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Републикаси ички ишлар органларида хотин-қизлар фаолияти тарихи (1991–2022-йиллар) бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва олинган илмий натижаларидан:
Ўзбекистонда ички ишлар органларида хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ тарихий жараёнларни 3 босқичга бўлиб ўрганиш натижасида: биринчи босқич – 1991–1997-йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилашда асос бўлиб хизмат қилувчи пойдевор яратилганлиги, соҳада ходималар саноқли бўлганлиги, ички ишлар академиясига биринчи курсант қизлар қабул қилинганлиги; иккинчи босқич – 1998–2016-йилларда ички ишлар органларида олий маълимотли ҳуқуқшунос хотин-қизларнинг сони кўпайиши ҳамда миллий кадрларнинг етишиб чиққанлиги; учинчи босқич – 2016-йилдан бошлаб “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан тизимда ислоҳотлар олиб борилиши натижасида 2020-йилдан соҳада хотин-қиз ходималар алоҳида хизматининг ташкил топиши, касбий малакасини ошириш ва лавозимларда илгарилашини таъминловчи замонавий таълим методлари ва стратегияларни жорий этиш, соҳа ҳодималарини ижтимоий ҳимоялаш ва рағбатлантиришга эътибор қаратилганлиги қиёсий таҳлиллар асосида далилланганлиги бўйича илмий хулосалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 01-31-1772-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар ички ишлар тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ҳақида маълумотга эга бўлганлар.
Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш таълим тизимида хотин-қизларнинг салмоғи йилдан йилга динамикаси ўсганлиги, миллий таркибда ҳам ўзгаришлар бўлганлиги, мустақилликнинг дастлабки йилларида ички ишлар академияси ташкил этилгандан сўнг хотин-қиз курсантлари учун вилоятлар кесимида квоталар ажратилмаганлигига қарамасдан, сўнгги йилларда академияда хотин-қизлар салмоғи 10 фоиз га етганлиги, айрим йилларда эса ундан ҳам кўп курсантлар қабул қилинганлиги, ички ишлар лицейлари ташкил этилганлиги олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассис ходималарнинги кўпайганлиги эвазига номутахассис кадрлар ички ишлар органларига қабул қилинмаганлиги, академия ва ўрта махсус билим юртларида ўқув-услубий жараёнда инновацион ёндашувлар, ахборот ва янги педагогик технологияларнинг қўлланганлиги, илмий салоҳиятли хотин-қиз профессор-ўқитувчиларнинг сони ошганлиги аниқланганлиги каби янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 1-июлдаги 282-сон далолатномаси). Натижада тадбирлар мазмунан бой ва аниқ маълумотлар асосида тайёрланиб, тингловчиларнинг эътирофига сабаб бўлган.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида ички ишлар тизимида хотин-қизлар сони саноқлилиги, улар дастлаб тизимга эркин ёлланган ходим сифатида кириб келишганлиги, асосан котиба-машинист, вилоят ИИБ да Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига, қарашли бўлган Манзил-маълумотлар идорасида рўйхатчи, паспорт бўлинмаларида паспортчи ҳамда ахборот марказ картотекаларда рўйхатчи, алоқа бўлимларида телефонист каби лавозимларида ишга қабул қилинганлиги, кейинги йилларда хотин-қизлар орасидан профессионал ҳуқуқшунос кадрлар билан бирга спорт соҳасида эришган ютуқлари натижасида ички ишлар органларига ўзбек қизларининг кириб келиши, асосан эркаклар билан ҳарбийлашган тартибот ўрнатилган соҳада ишлашига миллий менталитет билан боғлиқ стреотиплар ҳам ўз таъсирини кўрсатганлиги, ички ишлар идораларига хотин-қизлар хизмати билан боғлиқ бир нечта муаммолар (иш вақтининг белгиланмаганлиги оилавий муҳитга таъсири, юқори турувчи раҳбарларнинг буйруғини ҳарбийлашган тизимдек сўзсиз бажарилиши, жисмоний ҳолати ва тайёргарлиги ички ишлар имиджига мослиги талаб этилиши ва б.), соҳанинг айрим йўналишлари (Жиноят қидирув, йўл патрул, патрул пост, тезкор, маҳбусларни қўриқловчи ҳарбий бўлинма - конвой хизматлари) да хотин-қизларнинг жалб этилмаслиги аниқланганлиги бўйича илмий хулосалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024-йил 23-августдаги 2/2209-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар органларига ўзбек қизларининг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар ёритиб берилган.
Янги Ўзбекистон тараққиёт даврида ички ишлар органларида махсус хотин-қизлар бўлинмаси ташкил этилганлиги, тизимда раҳбар ходималар сони ошганлиги, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида хотин-қиз ходималарнинг аёллар билан ишлаш самарадорлиги ошганлиги ва жамиятдаги таъсири, жамоадаги ишончни қозонишдаги ўрни, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги ҳиссаси, касбий фаолияти ва лавозимларда шаҳодатланган ходималар сони ўсганлиги ва халқаро стандартларга яқинлашганлиги ҳамда соҳада ютуқларга эришган, самарали меҳнат қилган ички ишлар ходималарни давлат ва идоравий мукофотланганлар динамикасининг ошганлиги, тизимда хотин-қизларга боғлиқ турли танловлар (“Тўмарис издошлари”, “Фидойи аёл ходима”, “Китобхон аёл ходима”, “Намунавий оила”) ташкил этилганлиги ва ходималарни муносиб тарзда рағбатлантириб борилганлиги бирламчи манбалар асосида исботланганлиги каби янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 1-июлдаги 282-сон далолатномаси). Натижада тадбирлар мазмунан бой ва аниқ маълумотлар асосида тайёрланиб, тингловчиларнинг эътирофига сабаб бўлган.