Ниязов Зафар Баходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида диний ташкилотлар фаолияти тарихи (1991-2022-йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1456
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Қобулов Эшболта Атамурадович, тарих фанлари доктори, профессор, Адилов Аброр Анварович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2022-йилларда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида динга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўналишлари, диний муассаса ва ташкилотлар фаолиятини илмий жиҳатдан таҳлил этишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатини 3 босқичда, яъни 1991-1998-йиллари ўтиш давридаги вазият, айрим диний ташкилотларни рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритишлари давлат томонидан диний соҳани тартибга солувчи қонунларни қабул қилинганлиги, 1999-йилдан – 2016 - йилга қадар бўлган даврда Ўзбекистон динлараро бағрикенглик ғоясини мустаҳкамлаш, диний соҳа ва терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтирганлиги ва халқаро-ҳуқуқий базаларини шакллантирилганлиги, 2017-2023-йиллари диний ташкилотлар юзасидан ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, маҳаллий аҳоли маънавий ҳаётидаги ўрнини оширилиши, турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар учун дин эркинлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви учун давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан кўмак берилганлиги аниқланган;
Давлатнинг фуқароларнинг виждон эркинлигини қонун билан мустаҳкамланиб таъминланиши ва диний конфессияларни ривожланишига қаратилган чора-тадбирларининг амалий ифодаси сифатида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг сони 1991-йилдаги 149 исломий ва 62 ноисломийдан 2023-йилга келиб 2153 исломий ва 197 ноисломий ташкилотга ўсганлиги, шу жумладан, Қашқадарёда 14 дан 184 исломий ва 2 ноисломий, Сурхондарёда 11 дан 131 исломий ва 2 ноисломий ташкилотга ўсганлиги, уларнинг моддий базаси яхшиланганлиги, масжидлар имом-хатибларини малакалари мунтазам равишда ошириб борилганлиги, ҳаж ва умра зиёратларини амалга ошираётганларни сони ўсганлиги, аҳолининг диний маросим ва урф-одатларини адо этишлари учун зарур шароитлар яратилганлиги, уларни маънавий ҳаётида диний ташкилотларнинг аҳамияти ошиб бораётганлиги далилланган;
Мустақилликнинг илк йиллариданоқ ёшларимизга дунёвий билимлар билан бир қаторда диний таълим олишлари учун кенг имконият берилиши оқибатида Қашқадарёда 1992-йил асос солинган Хожа Бухорий ўрта махсус Ислом билим юрти, Сурхондарёда 2020-йилдан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси мамлакат тараққиёти йўлида хизмат қиладиган, маънан етук, соф ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик, халқпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбияланган, ўрта махсус маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиб, бошланғич араб тили мураббийи, маҳалла раисининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси каби мутахассисларни тайёрлаётганлиги, мазкур муассасаларда талабалар учун барча моддий шароитлар яратилганлиги, замонавий фан кабинетларида диний ва дунёвий фанлардан олий маъмотли мударрис ва ўқитувчилар янги ўқув дастурлар ва педагогик технологиялар асосида сабоқ бераётганлиги аниқланган;
Янги Ўзбекистон даврида ташкил этилган Сурхондарёдаги “Имом Термизий” халқаро илмий-тадқиқот маркази, Қашқадарёдаги “Абу-л Муъин ан-Насафий” илмий-тадқиқот маркази ислом динининг, ҳадис ва фиқҳ илмининг моҳиятини, ҳадисшунослик ва фиқҳшунослик мактабларининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, Абу-л Муъин ан-Насафий ва насафийлар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккирларнинг илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдаги фаолияти ҳамда ислом уламоларига оид Қашқадарёда 26 та Сурхондарёда 14 та зиёратгоҳларни мавжудлиги зиёрат туризмни ривожлантириш учун қулай эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида диний ташкилотлар фаолияти тарихи (1991-2022-йиллар) бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва олинган илмий натижаларидан:
Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатини 3 босқичда, яъни 1991-1998-йиллари ўтиш давридаги вазият, айрим диний ташкилотларни рўйхатдан ўтмаган ҳолда фаолият юритишлари давлат томонидан диний соҳани тартибга солувчи қонунларни қабул қилинганлиги, 1999-йилдан – 2016 - йилга қадар бўлган даврда Ўзбекистон динлараро бағрикенглик ғоясини мустаҳкамлаш, диний соҳа ва терроризмга қарши курашда халқаро ҳамжамият билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтирганлиги ва халқаро-ҳуқуқий базаларини шакллантирилганлиги, 2017-2023-йиллари диний ташкилотлар юзасидан ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши, маҳаллий аҳоли маънавий ҳаётидаги ўрнини оширилиши, турли динларга эътиқод қилувчи фуқаролар учун дин эркинлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви учун давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан кўмак берилганлиги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда тадқиқотда илгари сурилганлиги бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 13-декабрдаги 06-28-1887-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларда ватанпарварлик, миллатлараро ва диний бағрикенглик туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилган.
Давлатнинг фуқароларнинг виждон эркинлигини қонун билан мустаҳкамланиб таъминланиши ва диний конфессияларни ривожланишига қаратилган чора-тадбирларининг амалий ифодаси сифатида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда диний ташкилотларнинг сони 1991-йилдаги 149 исломий ва 62 ноисломийдан 2024-йилга келиб 2153 исломий ва 197 ноисломий ташкилотга ўсганлиги, шу жумладан, Қашқадарёда 14 дан 184 исломий ва 2 ноисломий, Сурхондарёда 11 дан 131 исломий ва 2 ноисломий ташкилотга ўсганлиги, уларнинг моддий базаси яхшиланганлиги, масжидлар имом-хатибларини малакалари мунтазам равишда ошириб борилганлиги, ҳаж ва умра зиёратларини амалга ошираётганларни сони ўсганлиги, аҳолининг диний маросим ва урф-одатларини адо этишлари учун зарур шароитлар яратилганлиги, уларни маънавий ҳаётида диний ташкилотларнинг аҳамияти ошиб бораётганлиги далилланган бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 285-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролар диний ташкилотларнинг фаолиятига оид маълумотларга эга бўлишган.
Мустақилликнинг илк йиллариданоқ ёшларимизга дунёвий билимлар билан бир қаторда, диний таълим олишлари учун кенг имконият берилиши жараёнида Қашқадарёда 1992-йил асос солинган Хожа Бухорий ўрта махсус Ислом билим юрти, Сурхондарёда 2020-йилдан Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси мамлакат тараққиёти йўлида хизмат қиладиган, маънан етук, соф ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик, халқпарварлик, Ватанга садоқат руҳида тарбияланган, ўрта махсус маълумотли ислом шариати ва ҳадис илмлари мутахассиси, имом-хатиб, бошланғич араб тили мураббийи, маҳалла раисининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси каби мутахассисларни тайёрлаётганлиги, мазкур муассасаларда талабалар учун барча моддий шароитлар яратилганлиги, замонавий фан кабинетларида диний ва дунёвий фанлардан олий маълумотли мударрис ва ўқитувчилар янги ўқув дастурлар ва педагогик технологиялар асосида сабоқ бераётганлиги аниқланганлиги далилланган бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 5-июлдаги 02-02-2225-сон маълумотномаси). Натижада фуқаролар диний билимларни олишлари билан боғлиқ ўқув юртлари ҳақида маълумотга эга бўлишган.
Янги Ўзбекистон даврида ташкил этилган Сурхондарёдаги “Имом Термизий” халқаро илмий-тадқиқот маркази, Қашқадарёдаги “Абу-л Муъин ан-Насафий” илмий-тадқиқот маркази ислом динининг, ҳадис ва фиқҳ илмининг моҳиятини, ҳадисшунослик ва фиқҳшунослик мактабларининг илмий-маънавий асосларини, Имом Термизий ҳамда термизий алломалар, Абу-л Муъин ан-Насафий ва насафийлар, юртимиздан етишиб чиққан мутафаккирларнинг илмий-маънавий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этишдаги фаолияти ҳамда ислом уламоларига оид Қашқадарёда 26 та Сурхондарёда 14 та зиёратгоҳларни мавжудлиги зиёрат туризмни ривожлантириш учун қулай эканлиги асосланганлиги бўйича илмий хулосалардан маълумот сифатида фойдаланилди. (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 1-июлдаги 285-сон маълумотномаси). Натижада юртимизда фаолият кўрсатаётган зиёратгоҳларидаги илмий-тадқиқот марказлари ҳақидаги маълумотларни фуқароларга етказиш имкониятини берган.