Турсунметов Азизбек Анваровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон генерал – губернаторлиги сиёсий ҳаёти ХХ аср иккинчи ярми ХХИ асрнинг илк ўн йиллигида инглиз тилидаги тадқиқотларда” 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar 115
Илмий раҳбар: Абдуллаев Равшан Маджидович, тарих фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази, DSc.02/02.30.12.2019.Tar.45.01
Расмий оппонентлар: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази бош илмий ҳодими, тарих фанлари доктори, профессор Ғайбулла Боллиевич Бобоёров ва Самарқанд давлат университети Тарих факултети профессори, тарих фанлари доктори Бахтиёр Эргашевич Эргашев.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Россия империясининг Туркистон генерал - губернаторлигида маъмурий бошқарув тизимини ўрнатиши масалалари бўйича ХХ аср иккинчи ярми – ХХИ асрнинг биринчи ўн йилликларида инглиз тилидаги тадқиқотчиларнинг консептуал тамойиллари ва қарашларини ҳамда сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, жадидчилик феноменининг талқинини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Инглиз тилидаги адабиётларида Россия империясининг Марказий Осиё хонликларига экспансияси мақсадлари ва сабаблари империя жанубий сарҳадларининг кўчманчи қабилалардан хавфсизлиги, империя иқтисодиётининг ривожланиши, Россия ва Британия ўртасидаги зиддиятлар каби муаммоларга қаратилган учта калитли ёндашувлар атрофида гуруҳлантирилганлиги аниқланган;
Инглиз тилидаги адабиётларда Туркистон генерал-губернаторлигининг тузилишида либерал маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмаганини танқид қилувчи ва империя маъмуриятида янги имкониятларни белгилаб берувчи иккита ёндашув мавжуд бўлганлиги исботлаб берилган;
Инглиз тилли тадқиқотчиларнинг Туркистон ўлкасидаги халқ қўзғолонлари тўғрисидаги дискурслари постколониал - империя ҳокимиятининг ориенталистик нотўғри фикрларини танқид қилувчи ва постмодернистик - бевосита қўзғолонларни танқид қилувчи иккита калитли назарий ёндашувларга асослангани далиллаб берилган;
Инглиз тилидаги адабиётларда туркистонлик жадидлар тўғрисидаги энг янги консепсиялар – тараққиётчилик ва ислоҳотчилик характери тўғрисидаги барқарорлашган нарративларни инкор этувчи постмодернистик танқидга ҳамда уларнинг сиёсий фаолияти натижалари тўғрисидаги ёндашувларнинг репрезентативлигига асосланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Туркистон генерал-губернаторлиги сиёсий ҳаёти ХХ аср иккинчи ярми –ХХИ асрнинг илк ўн йилликларида инглиз тилидаги тадқиқотларини ўрганиш доирасида олинган илмий натижалар асосида:
Инглиз тилидаги адабиётларда туркистонлик жадидлар тўғрисидаги энг янги консепсиялар – тараққиётчилик ва ислоҳотчилик характери тўғрисидаги барқарорлашган нарративларни инкор этувчи постмодернистик танқидга ҳамда уларнинг сиёсий фаолияти натижалари тўғрисидаги ёндашувларнинг репрезентативлигига асосланганлиги оид илмий хулосалардан фундаментал ва амалий лойиҳалар доирасидаги жамоавий монографияларда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2024-йил 6-февралдаги 3-1255-329-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Туркистон генерал-губернаторлиги даври, Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тўғрисидаги тасаввурлар ва консептларни чуқурроқ англашга хизмат қилади;
Инглиз тилли тадқиқотчиларнинг Туркистон ўлкасидаги халқ қўзғолонлари тўғрисидаги дискурслари постколониал - империя ҳокимиятининг ориенталистик нотўғри фикрларини танқид қилувчи ва постмодернистик - бевосита қўзғолонларни танқид қилувчи иккита калитли назарий ёндашувлари тўғрисидаги маълумотлардан фундаментал ва амалий лойиҳалар доирасидаги жамоавий монографияларда фойдаланилган (ЎзР ФА нинг 2024-йил 6-февралдаги 3-1255-329-сон маълумотномаси). Олинган натижалар Туркистон генерал-губернаторлиги даври, Ўзбекистон давлатчилиги тарихи тўғрисидаги тасаввурлар ва консептларни чуқурроқ англашга хизмат қилади;
Инглиз тилидаги адабиётларида Россия империясининг Марказий Осиё хонликларига экспансияси мақсадлари ва сабаблари империя жанубий сарҳадларининг кўчманчи қабилалардан ҳавфсизлиги, империя иқтисодиётининг ривожланиши, Россия ва Британия ўртасидаги зиддиятлар каби муаммоларга қаратилган учта калитли ёндашувлар атрофида гуруҳлантирилганлигига оид хулосалардан “На перекрёстках истини” телекўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-ноябрдаги 1683-02-30 сон маълумотномаси). Хорижий олимлар асарларининг тақдим этилган презентасиялари Туркистон генерал-губернаторлигининг сиёсий ҳаёти тўғрисидаги билимларни кенгайтиришга имкон беради.
Инглиз тилидаги адабиётларда Туркистон генерал-губернаторлигининг тузилишида либерал маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмаганини танқид қилувчи ва империя маъмуриятида янги имкониятларни белгилаб берувчи иккита ёндашув мавжуд бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “На перекрёстках истини” телекўрсатувининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 11-ноябрдаги 1683-02-30 сон маълумотномаси). Хорижий олимлар асарларининг тақдим этилган презентасиялари Туркистон генерал-губернаторлигининг сиёсий ҳаёти тўғрисидаги билимларни кенгайтиришга имкон беради.