Ахмедов Туйчи Адашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ижроия ҳокимияти фаолияти самарасини оширишда жамоатчилик кенгашларининг ўрни (миллий ва хорижий тажрибалар таҳлили) 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1. PhD/Ss 65
Илмий маслаҳатчи: Жалилов Актам Ташназарович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Сайфуллаев Дурбек Бахтиярович тарих фанлари доктори (DSc), профессор, Якубов Бахтиёр Султонназирович сиёсий фанлар доктори (DSc), Ахмедов Хусниддин Алиқулович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ва хорижий тажрибалар асосида жамоатчилик кенгашларининг ижроия ҳокимияти фаолияти самарасини оширишдаги ўрнини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Ўзбекистонда жамоатчилик кенгашлари ривожланишининг сиёсий эволюциясига кўра фуқаролик жамияти институти сифатида ташкил этилганлиги (биринчи босқич), ижроия ҳокимиятининг барча тузилмаларида жамоатчилик назорати субекти сифатида ўз ўрнига эга бўлганлиги (иккинчи босқич), давлат ва халқ ўртасидаги “кўприк” ролини бажарганлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва бошқа муҳим қарорларни муҳокама қилишда ўзига хос тузилмага айланганлиги (учинчи босқич) натижасида вазирлик ва идораларда “Халқчил давлат” тамойилларини татбиқ этиш имконияти кенгайганлиги далилланган;
жамоатчилик кенгашларининг ижроия ҳокимияти фаолиятига доир давлат сиёсатини амалга оширишдаги сиёсий иштирокини кучайтириш мақсадида вазирлик ва идоралар томонидан устувор вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурлар, қарорлар, коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга доир функсияларини ижтимоий шериклик асосида такомиллаштириш зарурати “Норматив модел” асосида исботланган;
фуқароларнинг сиёсий маданияти ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш билан боғлиқ сиёсий ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолининг давлат идораларига нисбатан ишонч даражасини мустаҳкамлаш учун “мулоқот майдони”ни шакллантириш зарурати сабабли ахборот хизматларини жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида “ташкилий-услубий ва ахборот жиҳатдан таъминлаш” функсиясини такомиллаштириш “Ижтимоий назорат модели”га кўра илмий асосланган;
жамоатчилик кенгаши аъзоларини шакллантиришда демократик сиёсий қадриятларни қўллаш муҳимлигидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Таълим-фан кенгаши аъзоларини олий таълим тизимидаги ходимлар ва талабаларнинг овоз бериши орқали сайлаш тизимининг жорий қилиниши  жамоатчилик кенгашининг миллий ижтимоий-сиёсий имижини яратишга хизмат қилиши “Электрон сайлов” тизимига кўра илмий асосланган;
жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш методикаси 11 та индикатор асосида такомиллаштирилган, жумладан: а) ижтимоий шериклик субектлари (давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари) билан битим ва шартномалар тузишдаги иштироки; б) жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ижроия ҳокимияти фаолиятига инновациялар (таклифлар) киритишдаги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашдаги фаоллиги; в) фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган ташаббус ва мурожаатларни кўриб чиқишдаги иштироки каби индикаторларни киритиш зарурати далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ижроия ҳокимияти фаолияти самарасини оширишда жамоатчилик кенгашларининг ўрни (миллий ва хорижий тажрибалар таҳлили) бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
диссертациянинг Ўзбекистонда жамоатчилик кенгашлари ривожланишининг сиёсий эволюциясига кўра фуқаролик жамияти институти сифатида ташкил этилганлиги (биринчи босқич), ижроия ҳокимиятининг барча тузилмаларида жамоатчилик назорати субекти сифатида ўз ўрнига эга бўлганлиги (иккинчи босқич), давлат ва халқ ўртасидаги “кўприк” ролини бажарганлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурлар ва бошқа муҳим қарорларни муҳокама қилишда ўзига хос тузилмага айланганлиги (учинчи босқич) натижасида вазирлик ва идораларда “Халқчил давлат” тамойилларини татбиқ этиш имконияти кенгайганлигига оид илмий натижаларидан “Тараққиёт стратегияси” марказининг “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли тадқиқотларини амалга оширишда фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг  2024-йил 4-октябрдаги 488-сон маълумотномаси). Натижада, жамоатчилик кенгашларининг Ўзбекистонда демократик институт сифатида аҳамияти ошиб борганлиги асослаб берилган;     
тадқиқотнинг жамоатчилик кенгашларининг ижроия ҳокимияти фаолиятига доир давлат сиёсатини амалга оширишдаги сиёсий иштирокини кучайтириш мақсадида вазирлик ва идоралар томонидан устувор вазифаларнинг ижроси бўйича амалга оширилган ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий дастурлар, қарорлар, коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга доир функсияларини ижтимоий шериклик асосида такомиллаштириш ҳақидаги илмий тадқиқот натижаларидан 2023-йил 25-апрелдаги тасдиқланган “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом”нинг “Жамоатчилик кенгашининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби”, деб номланган 3-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 19-октябрдаги 01/00-03/10-10693-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг жамоатчилик назоратини таъминлаш ва таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ регламенти такомиллаштирилган;
тадқиқотдаги фуқароларнинг сиёсий маданияти ва сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг ахборотни излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, аҳолининг давлат идораларига нисбатан ишонч даражасини мустаҳкамлаш учун “мулоқот майдони”ни шакллантириш зарурати сабабли вазирлик ва идоралардаги ахборот хизматларини жамоатчилик кенгашининг ишчи органи сифатида ташкилий-услубий ва ахборот жиҳатдан таъминлаш функсиясини  такомиллаштириш ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-мартдаги 86-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом”нинг “Жамоатчилик кенгашининг мақсади, асосий вазифалари, функсиялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари” номли 2-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги 25-06/2509-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва ахборот хизматини фуқароларга ахборотларни етказиш билан боғлиқ функсиялари такомиллаштирилган;
диссертациянинг жамоатчилик кенгаши аъзоларини шакллантиришда демократик сиёсий қадриятларни қўллаш муҳимлигидан келиб чиқиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Таълим-фан кенгаши аъзоларини олий таълим тизимидаги ходимлар ва талабаларнинг электрон овоз бериши орқали мажоритар ва нисбий кўпчилик принциплари асосида сайлаш тажрибаси ҳақидаги маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 15-майдаги 147-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Таълим-фан кенгаши тўғрисидаги низом”нинг “Кенгашнинг асосий мақсади, вазифалари, функсиялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, деб номланган 2-бобини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги
25-06/2509-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Таълим-фан кенгаши аъзоларининг электрон овоз бериш орқали сайлаш билан боғлиқ нормалари такомиллаштирилган;
диссертациядаги а) ижтимоий шериклик субектлари (давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари) билан битим ва шартномалар тузишдаги иштироки; б) жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ижроия ҳокимияти фаолиятига инновациялар (таклифлар) киритишдаги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашдаги фаоллиги;
в) фуқаролар ва нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган ташаббус ва мурожаатларни кўриб чиқишдаги иштироки каби 11 та асосий индикаторлар билан жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш методикасини такомиллаштириш зарурати ҳақидаги илмий натижаларидан 2023-йил 25-апрелдаги тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомнинг “Жамоатчилик кенгашининг таркибини шакллантириш ва ишини ташкил этиш тартиби” номли 3-бобини ишлаб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг “Жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолашга оид асосий кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024-йил 19-октябрдаги 01/00-03/10-10693-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-сентябрдаги 25-06/2509-сон маълумотномаси). Натижада, жамоатчилик кенгашлари аъзоларининг фаолиятларини баҳолаш йўналишлари такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish