Рўзиқулов Абдимўмин Қуссам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш механизми», 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.2.PhD/Iqt4113.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илҳом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қуллиев Истам Янгимурадович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш механизми бўйича илмий-услубий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дивидендлар ва фоиз кўринишидаги даромадларни “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ва инвестиция воситачилари орқали қимматли қоғозлар эгалари, инвестиция воситачилари ҳамда чет эллик номинал сақловчиларнинг ҳисобварақларига тўлаш тартибини жорий этиш таклифи асосланган;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг иккиламчи оммавий таклифларини амалга оширишда институционал инвесторлар учун сотиб олинадиган акциялари бўйича чекловларни белгиламаслик таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятлари акцияларининг иккиламчи оммавий таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари учун депо ҳисобварақларни ва буюртма беришларни масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий қилиш таклиф этилган;
давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштиришни амалга оширишда андеррайтер, инвестиция воситачилари ва бошқа консультантлар орқали акциялар учун дастлабки нарх чегараларини аниқлаш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иккиламчи қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш механизми бўйича ишлаб чиқилган илмий амалий ва услубий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
дивидендлар ва фоиз кўринишидаги даромадларни “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ ва инвестиция воситачилари орқали қимматли қоғозлар эгалари, инвестиция воситачилари ҳамда чет эллик номинал сақловчиларнинг ҳисобварақларига тўлаш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023 - 2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича йўл харитасида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 03/10-1-12/1618-маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида акциядорларга дивидендларни тўлашни ўз вақтида амалга ошириш имконини бериб, иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларнинг ликвидлигини таъминлашга ҳамда иккиламчи қимматли қоғозлар бозорининг савдо ҳажмини ортишига олиб келган;
давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг иккиламчи оммавий таклифларини амалга оширишда институционал инвесторлар учун сотиб олинадиган акциялари бўйича чекловларни белгиламаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023 - 2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича йўл харитасида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 03/10-1-12/1618-маълумотномаси). Мазкур илмий-амалий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида иккиламчи қимматли қоғозлар бозоридаги савдода институционал инвесторлар салмоғининг ошишига ҳамда иккиламчи бозорини янада ривожлантиришга имкон яратиб, иккиламчи қимматли қоғозлар бозорининг инфратузилмасини ривожланишига туртки бўлган;
акциядорлик жамиятлари акцияларининг иккиламчи оммавий таклифларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ва резидентлари учун депо ҳисобварақларни ва буюртма беришларни масофадан туриб амалга ошириш тартибини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023 - 2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича йўл харитасида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 03/10-1-12/1618-маълумотномаси). Ушбу тартибни жорий этилиши натижасида иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар иштирокининг ортишига ҳамда иккиламчи қимматли қоғозлар савдоси билан боғлиқ жараённи тезлаштиришга ва садо ҳажмининг ортишига олиб келган;
давлат иштирокидаги йирик корхоналар акцияларини иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштиришни амалга оширишда андеррайтер, инвестиция воситачилари ва бошқа консультантлар орқали акциялар учун дастлабки нарх чегараларини аниқлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023 - 2025 йилларда капитал бозорини ривожлантириш бўйича йўл харитасида кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлигининг 2024 йил 26 апрелдаги 03/10-1-12/1618-маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида иккиламчи қимматли қоғозлар бозоридаги акциялар пакети ҳажмининг ортишига ва акцияларни иккиламчи савдога чиқариш муддатини белгилаш ҳамда акциянинг номинал ва баҳо қийматига боғлиқ бўлмаган нарх чегараларини белгилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish