Хушмуродова Мадина Шайманкуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
«Ўзбекистонда электрон савдо фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Iqt4029
Илмий раҳбар: Уразов Комил Бахрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Тухлиев Искандар Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши мухандислик институти.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Ўзбекистонда электрон савдо фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон савдо категориясининг иқтисодий моҳияти аҳолининг савдо хизматларига бўлган талабини товарларни сотиб-олиш жараёнида товарлар таъминоти ва истеъмолчилар талаби таркибининг рақамли технологияларга кўра тўлақонлигини шакллантиришга кўра такомиллаштирилган;
анъанавий савдо формати шароитида савдо фаолияти, савдо хизматини кўрсатиш ва маҳсулотлар реализацияси субъетларининг рақамли интеграцион занжирига кўра электрон савдо платформасини шакиллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Ўзбекистонда электрон савдо ҳажмини оширишнинг интернет тизими, чакана савдони ривожлантириш, интернетга уланган савдо ташкилотлари даражаси ва аҳолининг ялпи даромнини эътиборга олган ҳолда 2026 йилгача бўлган даврга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
супермаркет фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи микро ва макромуҳит омилларининг уйғунлигини онлайн савдони устувор ташкиллаштиришга кўра супермаркетлар самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда электрон савдо фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўича олинган илмий натижалар асосида:
электрон савдо категориясининг иқтисодий моҳияти аҳолининг савдо хизматларига бўлган ҳозирги ва истиқболдаги талабини товарларни сотиб олиш-сотиш жараёнида товарлар таъминоти ва истеъмолчилар талаби тарки-бининг рақамли технологияларга кўра тўлақонлигини шакллантиришга кўра такомиллаштириш таклифи 60310500- «Рақамли иқтисодиёт (тармоқ ва йўналишлар бўйичам)» номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Самарканд давлат университетининг 2023 йил 26 августдаги 218 рақамли гувоҳномаси). Таклиф электрон савдо тушунчаси моҳиятининг ички табиатини янада аниқ очиб беришга муайян даражада хизмат қилган;
анъанавий савдо формати шароитида савдо фаолияти, савдо хизматини кўрсатиш ва маҳсулотлар реализацияси субъетларининг рақамли интегра-сион занжирига кўра элнетрон савдо платформасини шакиллантиришнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклиф «Фаровон.уз» МЧЖ, «Самарканд Приме Гермес» МЧЖ, «Корзинка.уз» МЧЖ «Сторе плус» МЧЖ, «Орзон» МЧЖ, «Масса Импех» ХК МЧЖ, «Узум» ХК МЧЖ «Узум Маркет» МЧЖ супермар-кетлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Рсепубликаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 25 июндаги 9/04-25-10588-сонли маълумот-номаси). Таклиф электрон савдонинг ривожлантирилишига кўра савдо билан интернет аудиториясини 17%га ортишига муайян даражада хизмат қилган;
анъанавий савдо формати шароитида савдо фаолияти, савдо хизматини кўрсатиш ва маҳсулотлар реализацияси субъетларининг рақамли интегра-сион занжирига кўра элнетрон савдо платформасини шакиллантиришнинг мақсадга мувофиқлигии бўйича таклиф бир қатор супермаркетлар, жумладан «Фаровон.уз» МЧЖ, «Самарканд Приме Гермес» МЧЖ, «Корзинка.уз» МЧЖ «Сторе плус» МЧЖ, «Орзон» МЧЖ, «Масса Импех» ХК МЧЖ, «Узум» ХК МЧЖ «Узум Маркет» МЧЖ супермаркетлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Рсепубликаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 25 июндаги 9/04-25-10588-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф интернет ва савдо корхиналарининг имиятларидан электрон савдонинг ривожлантирилишига кўра интернет савдо аудиториясини 17 фоизга ортишига муайян даражада хизмат қилган;
супермаркет фаолияти самарадорлигига таъсир кўрсатувчи микро ва макромуҳит омилларининг уйғунлигини онлайн савдони устувор ташкил-лаштиришга кўра супермаркетлар самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизми такомиллаштириш бўйча таклиф «Фаровон.уз» МЧЖ, «Самарканд Приме Гермес» МЧЖ, «Корзинка.уз» МЧЖ «Сторе плус» МЧЖ, «Орзон» МЧЖ, «Масса Импех» ХК МЧЖ, «Узум» ХК МЧЖ «Узум Маркет» МЧЖ супермаркетлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Рсепуб-ликаси Савдо-саноат палатасининг 2024 йил 25 июндаги 9/04-25-10588-сонли маълумот-номаси). Таклиф рақамли савдо имкониятларини кенгайтириш ҳисобига онлайн-сотув ҳажмини 24%га оширишда муайян даражад хизмат қилган.