Пирматова Фарангиз Маъруфжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Мамлакат молиявий барқарорлигини таъминлашда тўғридан-тўғри хорижий инвестецияларни жалб қилиш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3PhD/Iqt4462
Илмий раҳбар: Бакиева Ирода Абдушукуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Рахмонов Дилшоджон Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор;
Хусаинов Шавкат Абдушукурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг молиявий барқарорлигини таъминлашда тўғридан-тўғри хорижий инвестецияларни жалб қилиш истиқболлари бўйича илмий-услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мамлакатимизда хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри инвестисиялар иштирокида электр энергия ва газ тармоғини қуриш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджети маблағлари ҳисобидан уларга 5 фоиз ставкада уч йил муддатга кредит маблағларини ажратиш таклиф этилган;
тўғридан-тўғри хорижий инвестисияларнинг самарадорлигини баҳолашда инвестисия мультипликатори, капитал қайтими, капитал сиғими, ИCОР коеффисиенти каби сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари такомиллаштириш асосида хорижий инвестисиялардан самарали фойдаланиш бўйича нисбий устунликлари ва устувор йўналишлари белгиланган;
инвестисия дастурларининг сифатини ошириш ва хорижий инвестисияларни бошқариш жараёнида давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари такомиллаштирилган;
минтақаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва нисбий устунликларини таҳлил қилиш асосида, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида хорижий инвестисияларни истиқболли тармоқларга оқилона йўналтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакат молиявий барқарорлигини таъминлашда тўғридан-тўғри хорижий инвестецияларни жалб қилиш истиқболлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизда хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри инвестисиялар иштирокида электр энергия ва газ тармоғини қуриш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бюджети маблағлари ҳисобидан уларга 5 фоиз ставкада уч йил муддатга кредит маблағларини ажратишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестисия лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 7-июлдаги 306-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 25 октябрдаги 04/7-10-121-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатимизда хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри инвестисиялар иштирокидаги лойиҳаларнинг ташқи муҳандислик-коммуникасия тизимларини қуриш ишларини амалга ошириш орқали корхоналарда қўшимча қиймат занжири яратилишини рағбатлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга эришилади.
тўғридан-тўғри хорижий инвестисияларнинг самарадорлигини баҳолашда капитал қайтими, инвестисия мультипликатори, ИCОР коеффисиенти ва капитал сиғими каби сифат кўрсаткичларини аниқлаш усуллари такомиллаштириш асосида хорижий инвестисиялардан самарали фойдаланиш бўйича нисбий устунликлари ва устувор йўналишлари белгилашга доир таклифи (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 25 октябрдаги 04/7-10-121-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар самарадорлигини белгиловчи кўрсатгичларни яхшилаш, хусусан, иқтисодий ўсишнинг қўшимча хорижий капитал харажатини ифодаловчи ИCОР коеффисиентини мавжуд 0,6 дан ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
инвестисия дастурларининг сифатини ошириш ва хорижий инвестисияларни бошқариш жараёнида давлат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари такомиллаштиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг инвестисия лойиҳалари ташқи инфратузилмасини яратиш харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022-йил 7-июлдаги 306-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 25 октябрдаги 04/7-10-121-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестисия фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, инвесторлар билан доимий икки томонлама алоқани таъминлаш, ҳудудлар ва маҳаллий юридик шахсларга инвестисияларни жалб қилишда кўмаклашиш, инвестисия таклифлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ҳамда тегишли ҳудуддаги чет эл инвестисиялари иштирокидаги инвестисия лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича тезкор чоралар кўришга олиб келди.
минтақаларнинг ўзига хос хусусиятлари ва нисбий устунликларини таҳлил қилиш асосида, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида хорижий инвестисияларни истиқболли тармоқларга оқилона йўналтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга доир таклифи (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатасининг саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2024 йил 25 октябрдаги 04/7-10-121-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида хорижий инвестисияларни истиқболли тармоқларга оқилона йўналтириш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish