Ядгаров Сирожиддин Номозовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғли шароитдаги автомобил йўлларида қор кўчкиларининг содир бўлишини прогнозлаш усулини такомиллаштириш (Қамчиқ довони мисолида)”, 05.09.02 - “Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3. PhD/Т4966
Илмий раҳбар: Содиков Жамшид Иброҳим ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: техника фанлари номзоди, профессор Салиханов Саидхон Салиханович (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари доктори, профессор Хотамов Асадулла Тоштемирович (Тошкент архитектура-қурилиш университети).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. тоғли шароитдаги автомобил йўлларида транспорт оқимининг узлюксиз ҳаракатини таъминлаш учун иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда, қор кўчкиларининг содир бўлишини прогнозлаш усулини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғли ҳудудлардаги автомобил йўлларида содир бўладиган қор кўчки минтақаларининг географик ва метеорологик маълумотларига асосланган хавфли ҳудудларни аниқлаш ва хавф даражасини баҳолашнинг инновацион тематик  электрон хариталари ишлаб чиқилган;
тоғли ҳудудлардаги автомобил йўлларида ҳаво ҳарорати,  ён бағир қиялиги, қор қатлами қалинлиги, қор массаси ҳажми ва шамол йўналишларини инобатга олиб қор кўчкилари содир бўлишига таъсир қонуниятлари ишлаб чиқилган;
 автомобил йўлларида иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, қор кўчки ҳосил қилувчи кўрсаткичлар (ҳаво ҳарорати, ён бағир қиялиги, қор қатлами қалинлиги, қор массаси ҳажми)ни инобатга олиб қор кўчкиларни прогнозлаш усули такомиллаштирилган;
 тоғли шароитдаги автомобил йўлларида қор кўчкилари рўй берганда (содир бўлган жойи ва вақти тамойиллари асосида), қор кўчки массасини машина механизмлар ёрдамида тезкор бартараф этиш усули такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тоғли шароитдаги автомобил йўлларида қор кўчкиларининг содир бўлишини прогнозлаш усулини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
тоғли ҳудудларда иқлим ўзгаришини оқибатида содир бўлган қор кўчки минтақаларини  географик ва метеорологик маълумотларга асосланган инновацион тематик электрон хариталари ишлаб чиқилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 4-Ноябрдаги, 03/4175-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 362 - сонли “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида” қарорида белгиланган 2023 - 2030-йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг “миллий ҳаракатлар режасı”да белгиланган қор кўчкиси хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаштирган ҳолда уларни мониторинг қилиш, хариталарини тайёрлаш, мунтазам равишда янгилаб бориш ва бошқа устувор масалалар эришилган ҳамда Қамчиқ довони ҳудудидаги қор кўчки содир бўлиш ўчоқлари жойлашуви янгиланган;
тоғли ҳудудларида иқлим ўзгариши ва релеф ҳусусиятларини ҳисобга олиб қор кўчкилари содир бўлишига таъсири қонуниятлари регрессион модуллар орқали илмий асосланган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 4-Ноябрдаги, 03/4175-сонли маълумотномаси). Натижада тоғли ҳудудларда содир бўладиган қор кўчкилари содир бўладиган участкалар аниқланган ва тоғли ҳудудларда автомобил йўлларига таъсир кўрсатадиган қор кўчкилар сони йиллик ўртача 25 тадан 15 тагача камайтиришга эришилган;
автомобил йўлларида иқлим ўзгариши туфайли қор кўчки ҳосил қилувчи кўрсаткичлар (ҳаво харорати, ён бағир қиялиги, қор қатлами қалинлиги, қор массаси ҳажми) инобатга олиниб қор кўчкиларини «Қарор дарахти» (деcисион трее) услуби ёрдамида прогнозлаш усули такомиллаштирилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 4-Ноябрдаги, 03/4175-сонли маълумотномаси). Натижада, тоғли шароитдаги автомобил йўлларида қор кўчкиларининг содир бўлишини прогнозлаш усулини такомиллаштириш орқали, аввалги прогноз усуллари ишончлилик даражаси 30% дан 70 % гача аниқлашга эришилган;
тоғли шароитдаги автомобил йўлларида қор кўчкилари рўй берганда, тезкор бартараф этиш усули (содир бўлган жой ва содир бўлган вақт тамойиллари асосида) такомиллаштирилган ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли корхоналарда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2024-йил 4-Ноябрдаги, 03/4175-сонли маълумотномаси). Натижада, тоғли шароитдаги автомобил йўлларида қор кўчкиларининг содир бўлишини оқибатлари ва эвакувация қилиш учун сарфланаётган маблағларни 70-75% гача иқтисод қилишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish