Намозов Жасур Шоқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уч қатламли қовушоқ – эластик пластинкаларнинг эркин ва мажбурий тебраниш хусусиятлари (Особенности свободных и вынужденных колебаний трехслойных вязкоупругих пластинок)”, 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Т4561
Илмий раҳбар: Усмонов Ботир Шукуриллаевич техника фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил қилинган бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:Мардонов Ботир Мардонович профессори, физика-математика фанлари доктори. Раҳманов Баҳодир Собирович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тавсия этилсин
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - уч қатламли пластинканинг қовушоқ-эластик хусусиятларини ҳисобга олиб, унинг эркин ва мажбурий тебранишлари масалаларини ўрганиш (комплекс частота ва тебраниш формасини аниқлаш, кўчиш амплитуда – частотасини қуриш) учун методика ва алгоритм ишлаб чиқиш, ҳамда сонли натижалар олиб, уни таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора уч қатламли пластинкаларнинг эркин ва мажбурий тебраниш масалалари материалларнинг қовушоқ-эластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик қўйилиши Гамилтон–Остроградскийнинг вариацион принципидан, ечиш методикаси ва алгоритми эса чекли элементлар усули асосида ишлаб чиқилган;
уч қатламли қовушоқ-эластик пластинканинг мажбурий турғун тебранишларининг кўчишлар ва кучланишлар амплитудалари ва частоталари орасидаги боғланишни бир жинсли бўлмаган чизиқли дифференциал тенгламалар системасини ечиш орқали муҳим бўлган амплитуда-частота характеристикалари топилган;
уч қатламли тўлдирувчили пластинканинг эркин тебранишлари классик назариясига асосланиб комплекс частоталарни аниқлаш ва уларнинг тўлдирувчи бикрлигига ва қалинлигига боғлиқлигини ифодаловчи дисперсион муносабатлар орқали тебранишлар формалари қурилган;
асос инерсиясининг ошиши кўчиш амплитудасининг ошишига ва тебранишлар даврининг камайишига олиб келиши ҳамда асоснинг массаси 1000 дан 1500 га ўзгариши кўчишнинг 26 % ошишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Уч қатламли тўлдирувчили пластинканинг тебраниш масалалари материалнинг қовушоқ-эластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда математик моделлаштириш, назариясини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган ҳисоблаш усули, алгоритми ва дастури бўйича олинган натижалар асосида:
Гармоник куч таъсирида ҳосил бўладиган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганишнинг назарий-тажрибавий формуласидан Бухоро муҳандислик-технология институти Давлат илмий техника дастурлари доирасида 2012-2016-йилларда Ф-4-14 рақамли “Суюқлик оқувчи ер ости эгри чизиқли қувурнинг ташқи кучлар таъсиридаги кучланиш-деформациялар ҳолатини тадқиқ қилиш назариясини ривожлантириш ва ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Бухоро муҳандислик-технология институтининг 2024-йил 21-майдаги 1-2-1857-сонли маълумотномаси). Натижада юкланиш остида ишловчи бир жинсли ёки бир жинсли бўлмаган системаларда ҳосил бўладиган кучланиш-деформация ҳолатини баҳолаш имконини берган;
уч қатламли қовушоқ-эластик конструксияларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олиш билан боғлиқ масалаларни ечишда ишлаб чиқилган методикадан Тошкент кимё-технология институти Давлат илмий техника дастури доирасида 2016-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент кимё-технология институтининг 2024-йил 29-майдаги 1/01-1544-сонли маълумотномаси). Натижада топилган аналитик ечим ва диссертацияда ишлаб чиқилган методикадан фойдаланиш орқали олинган ечимлар орасидаги фарқ 15 % дан ошмаслиги аниқланган;
композит материаллардан ясалган конструксияларнинг деформациясини, чидамлилиги, тебраниши ва динамик ишончлилигини ҳисоблашда диссертацияда тақдим қилинган ҳисоблаш усулларидан “Тошкент механика заводи” АЖда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги “ЎЗАВИАЦИЯ” Фуқаро авиацияси агентлигининг 2024-йил 16-августдаги 01-39/16-2955-сонли маълумотномаси). Натижада композит материаллардан тузилган конструксияларда ҳосил бўладиган деформациясини замонавий шахсий компютерларда флаттерни конструксияларнинг кучланиш-деформацияланган ҳолатини таҳлил қилиш имконини берган.