Ҳомидов Фарҳод Фахридиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йиғилган  массали қовушоқ-эластик  пластинканинг  эркин  ва  мажбурий  тебранишлар  хусусиятлари (Cвойства собственных и вынужденных колебаний вязкоупругой пластинки с сосредоточенными массами)”, 01.02.04- Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси  ва  01.02.01-Назарий  механика  (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/FM467
Илмий раҳбар: Тешаев Мухсин Худойбердиевич, физика-математика фанлари доктори(DSc), доцент. Болтаев Зафар  Ихтиёрович физика-математика фанлари доктори(DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар:Дусматов Олимжон Мусурмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мавланов Тўлқин Мавланович,  техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади - йиғилган массали қовушоқ-эластик пластинканинг эркин ва мажбурий (вибрацион юкланишлар) тебранишлар масалаларини аналитик ва сонли ўрганиш методикаси ва алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамда сонли натижалар олиб таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора йиғилган массали қовушоқ-эластик пластинканинг эркин ва мажбурий (вибрацион юкланишлар таъсиридаги)  тебранишлари масалаларининг  Гамилтон-Остроградский принципи асосида  математик қўйилиши, йечиш услубиёти ҳамда Гаусс, Мюллер, Лаплас усулларига асосланган  алгоритми ишлаб чиқилиб, қовушоқ-эластик пластинкани резонанс тебранишлардан ҳимоя қилиш имконияти яратилган;
диссипатив системаларда энергия сўнишини ифодаловчи методика асосида ҳаракатланувчи транспот воситаларига ўрнатилган электрон қурилмаларни турли зарарли тебранишлардан ҳимоялаш усуллари аниқланган;
Трояновский-Сафаров эффекти асосида Работновнинг каср-экспоненсиал ва Колтунов-Ржаницин ядролари параметрларининг глобал сўниш коеффициенти (ГСК)га таъсири кичик частоталар соҳасида 10 % гача фарқ қилиши топилган;
массалар жойлашган нуқталар геометрик ўрнини ўзгартириш орқали диссипатив механик система тебранишлар частотаси ҳақиқий ва мавҳум қисмларини 15 % гача камайтириш  имконияти яратилган.
илк бора серво боғланишли механик системалар классик назарияси асосида қовушоқ-эластик элементлар орқали ўзаро боғланган йиғилган массали пластинкани кичик частоталар соҳасида вибрациядан фаол ҳимоя қилиш  методикаси ишлаб чиқиллган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотдаги йиғилган массали қовушоқ-эластик пластинканинг эркин ва мажбурий тебранишлари масалаларини ечиш методикаси  ва алгоритми бўйича олинган натижалар асосида:
вибрацион юкланиш таъсиҳи остидаги кўчиш ва зўриқиш амплитудаларининг  частотага боғлиқ ўзргаришини аниқлашда ҳамда  структуравий бир жинсли бўлмаган қовушқоқ-эластик механик системалар хос частоталаринининг ҳақиқий ва мавҳум қисмларининг оний бикирлик коеффисиентига боғлиқ ўзгариши самараларидан Тошкент кимё-технология институтда 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 “Қовııшқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувурлар егри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назарıясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (2024 йил 24 августдаги 1101-2248 - сонли маълумотнома). Натижада бу қовушқоқ суюқлик оқувчи кўп қатламли композит қувııрлар эгри чизиқли бўлакларининг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик    кııчланиш-деформация ҳолати назаривасини ривожлантириш имконини берган;
вибрацион тукланиш таъсири остида кўчиш ва зўриқиш амплитудаларининг частотага боғлиқ ўзгаришини аниқлашда ва структуравий бир жинсли бўлмаган қовушқоқ-эластик механик системалар хос частоталари ҳақиқий ва мавҳум қисмларининг оний бикрлик коеффициентига боғлиқ ўзгариши самараларидан 2019-2021 йилларда Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтда бажарилган С-ОКП-17 рақамли “Такомиллаштирилган 138 аррали жин ишчи камерасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги иннавацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (2024 йил 6 сентябрдаги 1002-3 сонли маълумотнома). Натижада бу  аррали жин механизмида энергияни 10-15% тежашга ва тола шикастланиҳини камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish