Рахимова Райхон Абдурасуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик ширифти (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда оила ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омиллари» мавзусидаги  09-00-04- Ижтимоий-фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатдан ўтган рақам: B2022.1.PhD.Fal693
Илмий раҳбар: Хужаев Муминжон Исохонович - фалсафа фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот     институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020. Fal.60.04
Расмий оппонентлар: Артиков Туланбой Артикович - фалсафа фанлари доктори, профессор. Қамбаров Абдумутал Ахаджонович- фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши Давлат Университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда оила ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини такомиллаштиришга доир илмий-назарий хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
оила ахлоқий маданиятини юксалтиришга дифференсация ва интеграция жараёнлари тадқиқ этилиб, фозиллик, ўзгалар ҳақида ғамхўрлик, муҳтожларга кўмак ва мурувват кўрсатиш каби фалсафий-ахлоқий жиҳатлари, сахийлик ва инсонни қадрлаш каби филантропик, назария ва амалиёт бирлигига оид расионал-прагматик, ижтимоий-ахлоқий тарбияга оид халқпарварлик фазилатларининг ўзига хослиги очиб берилган;
оила ахлоқий маданиятини юксалтириш учун кумулятив (тўпланиб борувчи), аксиологик (қадриятларни ўрганишга асосланган), акмеологик (шахсий юксалишга қаратилган) ҳамда оила ахлоқий маданияти тушунчасининг генезисида  давлатга садоқат ва табақалар иерархиясига боғлиқлик каби ижтимоий, шахслараро муносабатларда ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик, садоқат ва фидойилик каби фалсафий кўринишлари ҳамда унинг бурчга содиқлик, ақл-фаросатга мувофиқлик, ҳақиқатпарастлик каби гуманистик жиҳатлари асослаб берилган;
маънавий-маърифий ва диний-фалсафий тадқиқотлар асосида оилада ҳамда жамиятда ахлоқий маданиятни янада барқарорлаштиришда ижобий самарага эришиш учун  умуминсоний, миллий, мафкуравий, синфий, диний, иқтисодий қадриятларнинг диалектик уйғунлигини инсон қадри, қобилияти, истеъдодини намоён қилиш орқали ижтимоий иммунитетни юксалтириш каби фалсафий асослари ишлаб чиқилган;
оила ахлоқий маданиятини юксалтиришда ўзаро мулоқотда ҳалоллик, ҳамфикрлилик, хотиржамлик, ишонч каби фазилатлар ижобий руҳий кайфият бағишлашини инобатга олиш маънавий-ахлоқий фазилатларнинг муҳим омили эканлиги, ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги келишмовчилик ва низоли жараёнларнинг олдини олишга қаратилган маънавий-ахлоқий, ижтимоий-маданий ҳамда ғоявий-мафкуравий тамойилларнинг узвий боғлиқлиги кўрсатилиб, бу тамойиллар бир-бирини қандай тўлдириши ва уйғунлашиши илмий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
    Ўзбекистонда оила ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий-фалсафий омилларини тадқиқ этиш асосида:
замонавий фалсафа доирасидаги илмий изланишларга таяниб, оила ахлоқий маданиятини юксалтириш жараёнида кузатилаётган дифференсация ва интеграция жараёнларининг ўзига хослиги ҳақидаги замонавий консепсиялар очиб берилган натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 20170930369 рақамли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва Ўзбекиѕтон Реѕрубликаѕининг Андижон Тоѕҳкент ва Ѕамарқанд вилойатларида “оила”, “оила маданийати”, “оила ахлоқи”, “оила ахлоқий маданийати” туѕҳунсҳаларининг диалектик ва ѕинергетик табиатини қийоѕий таҳлил этиѕҳ, уларнинг маънавий, ахлоқий қадрийатларини ѕҳакллантириѕҳ юзаѕидан илмий хулоѕалари, таклифлари ва тавѕийалари илмий натижаларидан “Оила ва хотин қизлар” илмий-тадқиқот инѕтитутининг ЖҲБЛ-24 ѕонли “Оилада ўзаро мулоқот муҳитини ѕҳакллантириѕҳ” (2023-йил) лойиҳасининг айолларнинг рѕихологик ѕаломатлигини таъминлаѕҳ механизмини такомиллаѕҳтириѕҳ қиѕмини бажариѕҳда  фойдаланилган (Оила ва хотин қизлар” илмий-тадқиқот инѕтитутининг 2024-йил 12-февралдаги 01-09/1807-ѕон маълумотномаѕи). Натижада, инсон маънавий-ахлоқий маданиятининг юксалишида ахлоқий эҳтиёжнинг ошиб бориш қонунларини тадбиқ этиш жамият ахлоқий маданиятини ривожлантиришга оид бўлган таклифлар ишлаб чиқилишига хизмат қилган.
Ёшлари ишлари агентлигининг 2023-йил иккинчи ярим йиллик иш режасининг
70-бандида белгиланган вояга етмаган қизлар билан ишлашда “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик механизми самарадорлигини оширишда бой маънавий ва маданий меросларини асраб авайлаш, илмий-ижодий асарларини кенг тарғиб қилишда ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Ёшлари ишлари агентлигининг 2023-йил 8-ноябр1-15-21-3232-сон маълумотномаѕи). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар  бугунги  шиддатли даврда олам ва одам муносабатлар фалсафасини назарий ва амалий жиҳатдан тизимлаштиришга хизмат қилган;
“Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги 4.1 “Жамиятда оила институтини ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш соҳасида”ги “Жамиятда мустаҳкам оилалар бўлишини қатъий та‟минлаш, оилавий ажримларни кескин камайтириш ва олдини олишга қаратилган илмий асосланган ижтимоий¬-ҳуқуқий чораларни белгилаш” ҳамда “Оилавий ҳамжиҳатлик, кексаларга ҳурмат ва болаларга ғамхўрлик каби оилавий анъана ва қадриятларни тарғиб этиш ва таъминлаш” каби келтирилган вазифаларига мос келади. Тадқиқот ишининг илмий янгилиги ҳамда таклифларидан партия тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг сиёсий-ижтимоий билимларини оширишга қаратилган ўқувларда ва мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилган. (Ўзбекиѕтон Реѕрубликаѕи “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2024-йил 16-январдаги 02/02-05-ѕон маълумотномаѕи). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Бедил таълимотида олам ва одам муносабатлар фалсафасини назарий ва амалий жиҳатдан тизимлаштиришга хизмат қилган.
“2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси”да кўрсатилган “Оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш.”, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган “Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари” ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш ҳамда оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш каби мақсадли кўрсаткичларга эришиш каби муҳим вазифаларни бажариш йўлида мазкур илмий тадқиқотнинг материалларидан кенг фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 20-ноябр2023-йил. № 02-22/1286-сон маълумотномаѕи). Натижада оилада ахлоқий муносабатларни юксалтиришда иқтисодий ва технологик тараққиёт натижасида юзага келган глобал мафкуравий-маданий мураккабликларни англашга муносиб шарт-шароитлар яратишга доир амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish